>
Маҳсулот
сотишнинг
динамика
индекси
>
Корхона
мол-мулки
қийматининг
динамика
индекси
Яъни, корхона фойдасининг кўпайиш суръати маҳсулот
сотишнинг кўпайиши суръатидан юқори бўлиши лозим ва бу
179
охирги кўрсаткич корхона мол-мулки қийматини кўпайиш
суръатида юқори бўлши лозим, масалан:
120 фоиз > 110 фоиз > 105 фоиз
Бу ўзаро боғланиш, нисбат жахон тажрибасида «корхона
иқтисодиётининг олтин қоидаси» деб аталади. Бу қоидага риоя
қилиш учун корхонада ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона
фойдаланиш, маҳсулотлар сифатини ошириб бориш, ишлаб
чиқаришнинг техникавий даражасини кўтариш талаб этади.
Корхона ишчанлиги унинг иқтисодий мустаҳкамлиги ва бошқа
корхона,
ташкилотлар
билан
бўлган
алоқаларининг
интенсивлиги билан аниқланади.
Корхона ишчанлиги кўп қиррали жараён бўлиб, уни таҳлил
қилиш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ:
1.
Корхона активининг
айланиш кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Корхона активларнинг ўртача
қиймати
2.
Узоқ муддатли
активларнинг айланиш
кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Узоқ муддатли активларнинг
ўртача қиймати
3.
Умумий айланма
маблағларнинг айланиш
кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Умумий айланма маблағларнинг
ўртача қиймати
4.
Заҳира ва
ҳаражатларнинг
айланиш кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Заҳира ҳаражатларнинг ўртача
қиймати
5.
Корхонага тегишли
капиталнинг айланиш
кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Корхона тегишли капиталнинг
ўртача қиймати
180
6.
Тайёр маҳсулотнинг
айланиш кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Тайёр маҳсулот қолдиқ-ларининг
ўртача қиймати
7.
Дебиторлик
қарзларнинг айланиш
кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Дебиторлик қарзларнинг ўртача
ҳажми
8.
Дебиторлик
қарзларнинг ўртача
муҳлати (йиллик)
=
365
Дебиторлик қарзларнинг айланиш
кўрсаткичи
9.
Кредиторлик
қарзларнинг айланиш
кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Кредиторлик қарзларнинг ўртача
ҳажми
10.
Кредиторлик
қарзларнинг ўртача
муҳлати
=
365
Кредиторлик қарзларнинг айланиш
кўрсаткичи
11.
Пул айланма
маблағларнинг айланиш
кўрсаткичи
=
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Пул айланма маблағларнинг ўртача
ҳажми
12. Сотилган маҳсулотлар-
нинг ҳар бир сўмига
айланма маблағлар
сарфи
=
Умумий айланма маблағларнинг
ўртача қиймати
Сотилган маҳсулотлар тушуми
Юқорида кўрилган кўрсаткичларни аниқлаш усули
тўғрисида гап борар экан, қуйидагиларни эътиборга олиш керак:
Биринчидан, агарда таҳлил қилинаётган корхона қўшилган
қийматга солинадиган солиққа ва акциз солиққа тортилса,
сотилган маҳсулотлар тушумидан улар чиқариб ташланиши
лозим.
Икинчидан, ишчанлик кўрсаткичлари ўзаро боғланган
бўлишлиги учун юқорида берилгандек, ишчанлик кўрсаткичлар
ягона сотилган маҳсулотлар тушумига асосланган ҳолда
аниқланиши лозим.
181
Келтирилган
кўрсаткичлардан
аёнки,
ишчанлик
даражасини таҳлил қилиш - бу корхоналар умумий активлари,
уларнинг алоҳида элементларидан фойдаланишни ифодалайди.
Масалан, корхоналарнинг умумий активлари айланиши
кўрсаткичи корхоналарда мавжуд асосий ва айланма
маблағлардан
ишлаб
чиқариш
жараёнида
қандай
фойдаланаётганлигини ифодалайди. Корхонада фойдаланаётган
активларнинг алоҳида элементлари хар хил айланишга эга
бўлганлиги сабабли, уларнинг айланиши алоҳида таҳлил
этилади.
Маълумки корхоналар ўзлик ва ташқаридан қарзга олинган
маблағлардан фойдаланадилар, демак уларнинг айланиши
алоҳида таҳлил этилиши лозим. Ишчанликни таҳлил этиш
корхоналарда активлардан янада самарада фойдаланиш
мақсадида тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.
Энди 1997 йил 1 январда қабул қилинган бухгалтерия
баланси шакли ва бошқа молиявий ҳисоботларга биноан
юқорида келтирилган ишчанлик кўрсаткичларини аниқлаш
методларига тўхталамиз.
1.Корхоналарнинг умумий
активлари айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
1-шакл, мисра 310 ёки 550
2. Узоқ муддатли активларни
айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
1-шакл, мисра 110
3. Умумий айланма
маблағларнинг айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
1-шакл, мисра 330
4. Заҳира ва харажатларнинг
айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
1-шакл, мисра
120+130+140+150+160
5. Корхонага тегишли
капиталнинг айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
1-шакл, мисра 390
6. Тайёр маҳсулотнининг
айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
1-шакл, мисра 140
7. Дебиторлик қарзларнинг
айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
2-шакл, 3-графа жами
8. Кредиторлик қарзларнинг
айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
2-шакл 4-графа жами
9. Пул айланма маблағларнинг
айланиши
=
2-шакл, мисра 010-020-030
1-шакл, мисра 170+…+290
182
Юқорида келтирилган моделларда керакли молиявий
ҳисоботларнинг мисраларидаги маълумотлардан фойдаланиш
кўзда тутилган, лекин бу маълумотлар асосан лаҳзалик қатор
шаклида берилади. Шунинг учун улар бўйича ишчанлик
кўрсаткичларини ҳисоблашдан олдин, ўртача маълумотларни
аниқлаш лозим. Масалан, корхона активлари, умумий айланма
маблағлар ва бошқалар.
Ҳаммаси бўлиб ишчанлик кўрсаткичлари 12 та бўлиб,
юқорида улардан 9 таси бўйича ҳисоблаш усуллари берилган,
қолганларини аниқлаш учун 8,10,12 ва бошқа ҳисобланган
кўрсаткичлардан фойдаланилади. Кўриниб турибдики, ўтган
дарда корхонада ишчанлик фаоллиги сусайган.
Буни сотилган маҳсулотларнинг ўсиш суръати корхона
активларини ўсиш сурнъатидан камчиллиги кўрсатиб турибди.
Бошқа корхоналар билан алоқалар ҳам мураккаблашган. Жадвал
маълумотларига кўра қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
Ķуйидаги
жадвалда
бу
кўрсаткичларнинг
амалий
материалларда ҳисоблаш натижалари берилган:
11.1- жадвал
Корхонанинг ишчанлик кўрсаткичлари (минг сўм)
Маълумотлар базаси минг сўм
Жорий
давр
Ўтган
давр
Динамика,
фоиз
1. Сотилган маҳсулотлар тушуми
76330
72500
105,6
2. Корхона активларининг ўртача
қиймати
30550
27868
109,6
3. Корхона капиталининг ўртача
қиймати
8500
7800
108,9
4. Узоқ муддатли активларнинг ўртача
қиймати
8500
7800
108,9
5. Умумий айланма маблағларнинг
ўртача қиймати
22050
19968
110,4
6. Заҳира ва ҳаражатларнинг ўртача
қиймати
18500
26600
111,4
7. Пул айланма маблағларининг ўртача
қиймати
3550
3367
105,4
8. Тайёр маҳсулотнинг ўртача қиймати 9300
7500
124,0
9. Дебиторлик қарзларининг ўртача
қиймати
2500
2000
125,0
10. Кредитор қарзларининг ўртача
қиймати
4500
4000
112,5
183
Кўрсаткичлар (марта ҳисобида)
1. Корхона активларининг айланиши
2,5
2,6
96,1
2.
Узоқ
муддатли
активларнинг
айланиши
8,9
9,3
95,7
3. Умумий айланма маблағларнинг
айланиши
3,5
3,6
97,2
4. Захира ва харажатларнинг айланиши 4,1
4,4
93,2
5. Корхона капиталининг айланиши
3,5
3,5
97,4
6. Тайёр маҳсулотнинг айланиши
8,2
9,7
84,5
7. Дебиторлик қарзларининг айланиши 30,5
36,2
84,3
8. Дебиторлик қарзларнинг ўртача
муҳлати (кунлар)
12
10
120
9. Кредиторлик қарзларнинг айланиши 16,9
18,1
93,3
10. Кредиторлик қарзларнинг ўртача
муҳлати (кунлар)
4500
4000
112,5
11. Пул маблағларининг айланиши
21,5
21,6
99,5
12. Сотилган маҳсулотлар хар бир
сумига айланма маблағлар сарфи
(тийин)
28,0
27,5
101,8
- корхона молиявий ресурслардан фойдаланиш даражаси
пасайди;
- корхона активларининг деярли ҳамма элементларини
айланиши секинлашди;
- операцион цикл муҳлати узунлашди.
Демак, корхонада ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп.
Корхона активларининг алоҳида элементларини айланиши
тўғрисида гап борар экан, уларнинг ҳаммаси бўйича бир
айланиш учун сарф қилинган календар кунлар ва бу
айланишнинг ўзгариши натижасида активларнинг алоҳида
элементларига нисбатан уларнинг тежалганлиги ёки
тўлдирилганлиги
тўғрисидаги
кўрсаткичларни
таҳлил
қилишимиз мумкин.
Бу кўрсаткичлар корхоналарнинг ишчанлик активлигини
янада чуқурроқ таҳлил этиб, келгусида корхона ишчанлигини
кўтариш учун керакли тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни амалга
оширишни енгиллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |