Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Молия сиѐсатини амалга оширишда молия



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

3.4.Молия сиѐсатини амалга оширишда молия 
механизмининг моҳияти ва ўрни 
Давлат молия сиѐсатини ташкил этувчиси молия механизми 
ҳисобланади, чунки у орқали давлатнинг молия муносабатлари соҳасидаги 
бутун фаолияти амалга оширилади. 
Молия механизми ўзининг моҳиятига кўра давлат томонидан 
жамиятда молия муносабатларини ташкил этишдаги шакл, турлар ҳамда 
усулларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Молия механизми–молия 
амалиѐтида юзага чиқадиган молиянинг таркибидаги элементларни 
мужассамлаштирган. 
Молия 
ресурсларининг 
шакллари, 
уларни 
шакллантириш усуллари, қонунчилик асосидаги меъѐр ва уларнинг 
тизими, бюджет тизимини ташкил этиш, хўжалик субъектларининг 
молияси ҳамда қимматли қоғозлар бозори ушбу элементларга киради. 
Шуни таъкидлаш лозимки, молия механизмининг элементлари ўзаро 
боғлиқликда фаолият кўрсатади. 
Молия механизми бу молия сиѐсатининг аксари ҳолларда ўзгариб
турувчи қисми ҳисобланади. Давлат томонидан жамиятдаги жорий
иқтисодий ҳолатни ҳамда мамлакат ижтимоий ҳолатини ҳал этишдаги 
қўйилган тактик вазифаларнинг ҳал этилиши хусусиятларига асосан молия 
механизми ўзгариб туради. Давлат қонун чиқарувчи ва ижрочи орган 
сифатида молия муносабатларини турлича ташкил этиши мумкин.
Масалан, бундай молия муносабатлари ваколатли давлат органлари 
ҳамда фаолият кўрсатаѐтган хўжалик субъектлари ўртасида давлат 
бюджетининг даромадларини шакллантириш мақсадида улардан турли 
солиқлар тўловларини ундириш асосида ташкил этилиши мумкин. Давлат 


127 
томонидан солиқ тизимини ташкил этишда умумдавлат ва маҳаллий 
солиқларни, бевосита ва билвосита солиқларнинг турларини, ҳар бир 
солиқ тури бўйича объекти, субъекти, солиқ ставкалари, солиқлар бўйича
имтиѐзларнинг рўйхатини ҳамда амалдаги солиқ қонунчилигининг 
ўзгариш юзасидаги бошқа элементларни ҳисобга олиши зарур. Бунинг 
учун давлат органлари барча иқтисодий қонунларни жуда пухта ўрганиши 
ҳамда молиянинг ривожланишини мукаммал аниқлаши лозим. 
Молия механизми ўз моҳиятига кўра асосан иккига бўлинади:
директив молия механизми; тартибга солиб турувчи молия механизми. 
Директив молия механизмида асосан давлатнинг ваколатли 
органлари томонидан молия муносабатлари ишлаб чиқилади. Ушбу молия 
муносабатларига солиқлар, йиғимлар, давлат кредити, бюджет 
харажатлари, бюджетдан молиялаштириш, бюджет тузилмасини ташкил 
этиш, бюджет жараѐни, бюджетлараро муносабатлар ҳамда молиявий 
режалаштириш киради.
Директив молия механизмида давлатнинг ваколатли органлари 
жамиятда молия муносабатларининг барча иштирокчилари учун 
бажарилиши мажбурий бўлган тартиб-қоидалар тизимини жуда пухта ва 
мукаммал ҳолда ишлаб чиқади. 
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, баъзи ҳолатларда ишлаб чиқилган 
директив молия механизми давлат бевосита иштирок этмайдиган молия 
муносабатларини ўз таркибига киритиши мумкин. Бу ҳолат жамиятда 
молия сиѐсатини амалга оширишда катта аҳамиятга эга бўлган
соҳаларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Бундай соҳага 
корпоратив қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мисол қилиб 
кўрсатиш мумкин. 
Тартибга солиб турувчи молия механизми давлат манфаатларига 
тўғридан-тўғри таъсир этмайдиган молия муносабатларининг аниқ 
сегментида фаолиятни тартибга солиб туради. Таъкидлаб ўтганимиздек,


128 
молия механизми тузилиши жиҳатдан мураккаб тизим ҳисобланиб,
унинг таркибий қисми хилма-хил молия муносабатларидан ташкил этиши 
ҳисобланади. Бундай ҳолатларда давлатнинг ваколатли органлари
томонидан бундай хўжалик субъектлари учун улар барча солиқлар ва 
йиғимларни тўлаб бўлганидан сўнг улар ихтиѐрида қоладиган молия 
ресурсларидан фойдаланишнинг фақат умумий тартиб-қоидаларини 
ўрнатади. Ҳўжалик субъектлари эса ихтиѐрида қолган молия 
ресурсларидан фойдаланишнинг шакллари, пул жамғармалари турларини 
мустақил тарзда ишлаб чиқадилар. 
Молияни бошқаришда давлат томонидан пухта ва мукаммал ишлаб 
чиқилган фаолият олиб боришликни, ҳамда бу фаолиятда молия 
механизмидан оқилона фойдаланишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтининг босқичма-босқич бозор 
муносабатларига ўтиши, иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви ҳамда
мулкчиликни давлат тасарруфидан чиқариш ва акциядорлик 
жамиятларига айлантириш жараѐни натижасида молия механизми бир
қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бунга қуйидаги омиллар бевосита 
таъсир кўрсатди: 
1.
Бюджетлараро муносабатлар сифатан ўзгаришининг амалга 
оширилиши. Маҳаллий бюджетлар харажатларнинг сарфланишида катта 
ваколатга эга бўлишди, улардаги мавжуд бюджет тақчиллиги (дефицити) 
давлат бюджети таркибига киритилди. 
2.
Давлат бюджетининг тақчиллиги асосан Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги томонидан муомалага давлатнинг қисқа муддатли 
облигациялари ва давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятларини чиқариш 
ѐрдамида қопланиши амалга оширилмоқда. 
3.
Давлат бюджетидан ташқари мақсадли бюджетдан ташқари 
жамғармалар ташкил этилди (Республика йўл жамғармаси, давлат


129 
бандлик жамғармаси, пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси 
Давлат Мулки Қўмитасининг махсус фонди). 
4.
Мамлакатда молияни бошқаришда ўзгаришлар амалга оширилди. 
(Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси, Ҳисоб палаталари 
ташкил этилди). 
5.
Давлат ва хусусийлаштирилган хўжалик субъектлари ўртасидаги
ўзаро муносабатлар солиқ тўлаш асосига ўтказилди. 
6.
Миллий қимматли қоғозлар бозорининг ташкил этилиши натижасида 
хўжалик субъектларини муомалага корпоратив қимматли қоғозларни
чиқариш тартиб-қоидаси ўзгарди ва бу жараѐн қаттиқ назоратга олинди. 
Юқоридаги омиллар эса иқтисодиѐтнинг бозор муносабатлари
шароитига ўтиш даврида бу жараѐнлар талабига жавоб берадиган
оқилона молия сиѐсати олиб боришликни талаб этади. Молия сиѐсати 
олиб борилишида молия механизми мохиятининг жуда катталигига
гувоҳ бўлдик. Оқилона ташкил қилинган молия механизми хўжалик 
субъектларида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва мамлакат 
минтақаларининг моддий манфаатдорлигини оширишга ҳамда бюджет
маблағлари тежамкорлик билан сарфланишини тўғри йўлга қўйишига 
хизмат қилади.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish