3.3. Молия сиѐсатининг моҳияти ва мазмуни
Ҳар бир давлат ўзига юклатилган сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий
вазифаларни бажариш учун энг аввало иқтисодий сиѐсатдан, шу жумладан
ушбу сиѐсатнинг пойдевори бўлган молия сиѐсатидан самарали
фойдаландилар. Молия сиѐсатининг мохияти ва мазмуни тўғрисида
иқтисодий адабиѐтларда турли иқтисодчи олимлар ўртасида ҳар хил
илмий фикрлар мавжуд. Академик Г.Б. Поляк ва В.В. Карчевскийларнинг
фикрича
13
молия сиѐсати - давлат зиммасига юклатилган фунцияларни
бажариш учун молия муносабатларидан фойдаланиш юзасидан ташкил
этиладиган
чора-тадбирларининг
йиғиндиси.
Ушбу
фикрни
13
Поляк Г.Б. и др. Финансы. Денежное обращение. Кредит.- М.: ЮНИТИ, 2004.
121
ривожлантирган ҳолда ва «молия муносабатлари» атамаси кенгайтирилган
ҳолда и.ф.д., РТФА академиги В.К. Сенчагов
14
молия сиѐсатига ўз
фикрини билдиради. Унинг фикрича молия сиѐсати - давлат иқтисодий
сиѐсатининг таркибий қисми сифатида амалдаги қонунчиликка асосан
иқтисодий сиѐсатининг стратегияси ва тактикасига асосан давлат молия
ресурсларини шакллантириш ҳамда уларнинг сарфланиши юзасидан
ваколатга эга давлат молия тизими институтлари бюджет-солиқ ва бошқа
молия дастакларининг йиғиндисидан иборатдир. Олимнинг фикрича
молия сиѐсати механизмида давлат молия дастакларининг ягоналиги
таъкидланади. Бунинг асосий омили сифатида жамиятда молия
дастакларини фақатгина ваколатли давлат молия институтлари амалга
ошириши келтирилади.
Моҳияти жиҳатдан молия сиѐсати жуда мураккаб ҳамда нозикдир.
Молия сиѐсатини ишлаб чиқишда мамлакатдаги пул-кредит сиѐсати,
валюта муносабатлари ҳамда фонд бозоридаги фаолият ҳам ҳисобга
олинади. Агар молия сиѐсатидаги турли тамойиллар умумлаштирилса, у
ҳолда асосий тамойиллар қуйидагилардан иборат бўлади:
-ҳар бир жамиятда объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлиги ва
уларнинг доимий равишда ҳаракатда бўлиши;
-молия сиѐсатининг умумий концепциясини ишлаб чиқиш, унинг
асосий йўналишлари, мақсади ва вазифаларининг аниқлаб олиниши;
-давлат молия фаолиятини ва иқтисодиѐтнинг бошқа субъектлари
фаолиятини бошқариш ҳамда бу сохада юксак ривожланган давлатларнинг
тажрибаси ва махаллий тажрибани оқилона уйғунликда олиб борилишга
эришишни таъминлаш;
-адекват молия механизмини ташкил этиш.
14
Сенчагов В.К. и др. Финансы, денежное обращение и кредит- М.: Проспект, 2004.
122
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, молия сиѐсати
иқтисодий сиѐсатининг таркибий қисми бўлиши билан бир қаторда унинг
ҳар бир тамойили мақсадлилиги билан ажралиб туради. Шунинг учун
молия сиѐсатининг асосий вазифаларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
-жамиятда
имконият
даражасида
кўп
миқдордаги
молия
ресурсларини шакллантиришга эришиш;
-давлат
миқѐсида молия ресурсларининг тақсимланиши ва
сарфланишида оқилона ҳамда самарадор тизимини шакллантириш;
-жамиятдаги иқтисодий ривожлантириш ва ижтимоий жараѐнларни
тартибга солиб туриш ҳамда рағбатлантиришда молия усулларидан кенг
фойдаланишни ташкил этиш;
-жамиятдаги
муҳим
ижтимоий-иқтисодий
соҳаларни
ривожлантириш мақсадида молия ресурсларининг марказлашувини амалга
ошириш;
-молия тизимида барча бўғиндаги бюджетларнинг даромад ва
харажатларини мувозанатлантириш ҳамда бюджет профицитига эришиш;
-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат сиѐсатидаги стратегия ва
мақсадларнинг ўзгариши асосидаги фаол молия механизмини ишлаб
чиқиш ҳамда амалга ошириш;
-молия тизимидаги ўзгаришларни ўз муддатида англаб оладиган,
ишчан ва тажрибали мутахассислар тайѐрлаш ҳамда қайта тайѐрлаш
орқали самарадор молияни бошқариш тизимини ташкил этиш.
Молия сиѐсати давлат иқтисодий сиѐсатининг асосий таркибий
қисми ҳисобланади. Ушбу сиѐсатда иқтисодиѐтни ривожлантириш
йўналишлари аниқлаштирилади, молия ресурсларининг умумий миқдори,
уни ташкил этадиган манбалари, шаклланган молия ресурсларининг
тақсимланиши ва сарфланиши ҳамда ушбу жараѐнда молия усулларидан
фойдаланиш ўз аксини топади. Шуни таъкидлаш лозимки, молия сиѐсати
давлатнинг фаолият кўрсатишида нисбатан мустақил соҳа ҳисобланади.
123
Амалга оширишда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг хусусияти
ҳамда юзага чиқариш муддатларига асосан молия сиѐсатини икки
йўналишдаги сиѐсатга ажратиш мумкин:
1.
Стратегия йўналишидаги молия сиѐсати.
2.
Тактик йўналишидаги молия сиѐсати.
Молия сиѐсатининг асосини стратегик йўналишдаги молия сиѐсати
ташкил этади. Ушбу сиѐсат молия сиѐсатини узоқ ва ўрта муддатли
йўналиши ҳисобланиб, у давлатнинг иқтисодий ривожланиш фаолияти
ҳамда мамлакат ижтимоий соҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб
келажакда кўзда тутилган асосий вазифаларнинг амалга оширилишини
молия ресурслари билан таъминланиши юзасидаги молия чора-
тадбирларининг йиғиндисидир.
Давлат ўз вақтида молия сиѐсатининг стратегик йўналишларини
амалга ошириш мақсадида молия муносабатларининг тактик
йўналишларидан фойдаланади. Молия сиѐсатининг тактик йўналиши ўз
моҳиятига кўра қисқа муддатли бўлиб, унинг ѐрдамида давлат молия
ресурсларини жалб этишлик, ушбу ресурслардан оқилона ва тежамкорлик
билан сарфланишини, иқтисодий ва ижтимоий жараѐнларни тартибга
солиб туриш ҳамда иқтисодиѐтнинг айрим соҳаларини ривожлантиришни
ўз ичига олувчи чора-тадбирларнинг йиғиндисидир. Бу чора-тадбирлар
ўзаро бир-бирини тўлдириб турувчи ҳисобланади.
Давлат молия сиѐсатини ишлаб чиқишда жамиятдаги тарихий
ривожланишнинг аниқ хусусиятларидан келиб чиқмоғи шарт. Молия
сиѐсатининг стратегик йўналишида давлатнинг мавжуд ҳақиқий
иқтисодий ва молия имкониятлари ҳамда халқаро ҳолатлар ҳисобга
олиниши лозим. Жорий хусусиятлар эса молия сиѐсатининг тактик
йўналишида амалга ошириладиган чора-тадбирлар орқали босқичма-
босқич, самарали ҳамда тежакорлик йўлидан фойдаланиб амалга
оширилади.
124
Биз молия сиѐсатидаги стратегик ва тактик йўналишларнинг узвий
боғлиқ ҳолда олиб борилишини Ўзбекистон Республикасини иқтисодий
ривожлантириш тажрибасида кўришимиз мумкин. Иқтисодиѐтни бозор
муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида ғоят муҳим ва биринчи
даражали чора-тадбирлар ҳамда устувор йўналишлар сифатида
қуйидагилар илгари сурилди.
Молия ва солиқ сиѐсати соҳасида:
-қаттиқ молиявий сиѐсатни амалга ошириш, давлат бюджетидаги
тақчилликни иложи борича камайтириш, бюджетдан бериладиган
дотациялар ва субсидияларнинг барча турларини босқичма-босқич
қисқартириб бориш;
-бюджет
маблағлари
даромад
тушганидан
кейингина
тақсимлаштириладиган йўлдан оғишмай бориш, биринчи даражали, энг
зарур умумдавлат эҳтиѐжлари учунгина бюджетдан маблағ ажратиш;
- иқтисодиѐт тармоқларини, айрим корхоналарни ривожлантириш учун
бюджетдан пул билан қайтарилмайдиган қилиб таъминлаш амалиѐтидан
воз кечиш ва ана шу мақсадлар учун инвестиция кредитларидан кенг
фойдаланиш;
- солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадлари барқарор
суръатда тўлдириб турилишини таъминлайдиган, кичик ва хусусий
корхоналарнинг, чет эл капитали иштирокидаги, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини қайта ишлайдиган ва халқ истеъмоли молларини ишлаб
чиқарадиган қўшма корхоналарнинг ривожланишини рағбатлантирадиган
пишиқ пухта солиқ сиѐсатини олиб бориш.
Албатта,
бу
юқорида
таъкидлаб
ўтилган
чора-тадбирлар,
иқтисодиѐтнинг ўша давридаги ривожланиш ҳолатига, мамлакат
аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида маблағларни шакллантириш
учун солиқлар ставкаларининг юқорилиги, ҳамда сифатан янги
иқтисодиѐт тармоқларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни
125
керакли молия маблағлари билан таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий
чора-тадбирлар эди.
Иқтисодиѐтнинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишининг
кейинги босқичларида иқтисодиѐтнинг устувор соҳалари ҳисобланган
Бухородаги «Қоровулбозор» нефтни қайта ишлаш бирлашмаси, Асакадаги
«УзДЭУ» енгил автомобиллар ишлаб чиқариш корхонаси,
Самарқанддаги «Самкўчавто» юк ва йўловчи ташувчи автомобиль ишлаб
чиқариш
корхонаси, Қашқадарѐдаги
«Шўртангаз»
кимѐсаноат
комплексларининг ишга туширилиши натижасида, давлат бюджетига
қўшимча пул маблағларини келиб тушишини таъминлади. Ўзбекистоннинг
ғалла мустақиллигига эришиши натижасида эса хориждан ғалла
маҳсулотлари импорт қилиш салмоғи кескин камайди ва бу омил валюта
маблағларини тежашга олиб келди. Мамлакатимиздаги кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг тез суръатлар билан ривожланиши нафақат
давлат бюджетига қўшимча маблағларнинг келиб тушиши билан бирга
аҳолини қўшимча иш ўринлари билан таъминлади.
Бу юқоридаги омиллар билан бир қаторда давлат бюджети
сарфларининг омилкорлик ва манзилли сарфланиши жараѐнлари ҳам
амалга оширила бошлади. Ушбу ижобий ўзгаришлар давлатимизнинг
молия сиѐсатига ўз таъсирини кўрсатди. 2007 йил 30 ноябрда
тасдиқланган ва 2008 йил 1 январдан кучга кирган «Ўзбекистон
Республикаси Солиқ Кодекси» ва 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни
мамлакатимиздаги
молия
сиѐсатининг
сифатан
янги
даражага
кўтарилганлигидан далолат беради.
Давлат олиб бораѐтган молия сиѐсати жамият иқтисодий манфаатлари
ва аҳолининг айрим ижтимоий гуруҳларининг талабларидан келиб
чиқадиган мақсад ҳамда вазифалар ҳал этилиши билан боғлиқдир.
Шунинг учун молия сиѐсатини олиб боришда молия механизмининг
126
аҳамияти каттадир. Биз мазкур ўқув қўлланмамизнинг кейинги
параграфида молия сиѐсатини амалга оширишда молия механизмининг
мохияти ва ўрнини ѐритишга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |