27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
135/179
351. 8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счётида огоҳлантириш чора-тадбирлари
захирасининг суммаси акс
эттирилади. Огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар 2010 ««Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг дебети
8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
Суғурталовчи томонидан огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича ишлар қабул қилиб
олинганда, огоҳлантириш чора-тадбирларининг
амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бажарилган ишлар суммасига 8040 «Огоҳлантириш
чора-тадбирлари
захираси» счётининг дебети 6011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар»
счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
352. 8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси» счётида ҳисобот санасига активларнинг номувофиқлиги захираси суммаси
акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан активларнинг номувофиқлиги захираси миқдори ҳисобланади.
Активларнинг номувофиқлиги захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган
суммага 9290 «Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8050 «Активларнинг номувофиқлиги
захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, активларнинг номувофиқлиги захирасининг
камайиш суммасига счётининг дебети 8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси» 9290 Активларнинг номувофиқлиги
захираси
ўзгаришининг захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
353. 8060 «Фалокатлар захираси» счётида ҳисобот санасига фалокатлар захираси суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига
суғурталовчи томонидан фалокатлар захираси миқдори ҳисобланади.
Фалокатлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9260
«Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8060 «Фалокатлар захираси» счётининг кредити билан боғланган
ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, фалокатлар захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8060 «Фалокатлар захираси»
9260 «Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8060 «Фалокатлар захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
354. 8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси» счётида ҳисобот санасига зарарлиликнинг тебраниши
захираси суммаси акс
эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан зарарлиликнинг тебраниши захираси миқдори ҳисобланади.
Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага
9270 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси»
счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, зарарлиликнинг тебраниши захирасининг камайиш
суммасига счётининг дебети 8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси» 9270 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг
натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
355. 8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира» счётида ҳисобот санасига ҳаёт суғурта бўйича захира суммаси акс эттирилади.
Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ҳаёт суғуртаси бўйича захира миқдори ҳисобланади.
27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
136/179
Ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9280
«Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира» счётининг
кредити билан
боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг камайиш суммасига счётининг дебети 8090 «Ҳаёт
суғуртаси бўйича захира» 9280 «Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга
оширилади.
8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
356. Суғурта захираларини ҳисобга олувчи счётларнинг (8000) бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: