27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
97/179
6020 «Берилган векселлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган вексел бўйича юритилади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
245. 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётида суғурталовчининг суғурта қилдирувчиларга суғурта товонини
тўлаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Суғурта товони ҳисобланганда 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар»
счёти мувофиқ равишда 9431, 9432, 2210, 2220 счётлар билан кредитланади. Суғурта товонининг тўланиши 6030 «Суғурта
қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда
проводка билан расмийлаштирилади.
Суғурталовчилар ҳаёт суғуртаси бўйича суғурта захираларининг вақтинча бўш маблағларидан суғурта
полиси кафолати остида
суғурта қилдирувчиларга ссудалар бериши мумкин. Суғурта қилдирувчи томонидан ссудани ўз вақтида қайтармаган ҳолатда, суғурта
қилдирувчининг ссудалар бўйича қарздорлигини суғурта товони суммасидан ушлаб қолиш 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган
счётлар» счётнинг дебети 4070 «Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг
кредити
билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларнинг суғурта товони
ҳисобидан ушлаб қолиниши 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётнинг дебети 4830 «Олинадиган фоизлар»
счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга оширган ҳолда расмийлаштирилади.
(245-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
246. 6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётида суғурта агентлари ва брокерларига ҳисобланган
комиссион мукофотлар суммаси акс эттирилади. Комиссион мукофотларнинг ҳисобланиши 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари»
счёти дебети 6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга
ошириш орқали расмийлаштирилади. Комиссион мукофотларнинг тўланиши 6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган
счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали
расмийлаштирилади. Агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган
тартибда, суғурта агентлари ёки
брокерларига комиссион
мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, 6040 «Суғурта агентлари
ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4040 «Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг
кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
247. 6050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётида қайта суғурта қилиш
бўйича олинган шартномалар бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган суғурта
товонининг ҳисобланиши 2230 «Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари» счётининг дебети
6050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда,
ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Товон улуши тўланганда 6050 «Қайта суғурта қилиш бўйича
олинган
таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг
кредити билан
боғланади.
Do'stlaringiz bilan baham: