4-§. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)
42. Мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни
умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0410 «Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»;
0420 «Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»;
0430 «Дастурий таъминот»;
0440 «Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари»;
0450 «Ташкилий харажатлар»;
0460 «Франчайз»;
0470 «Муаллифлик ҳуқуқлари»;
0480 «Гудвилл»;
0490 «Бошқа номоддий активлар».
Т/
р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Счётларнинг
боғланиши
Дебет Кредит
1. Молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларнинг келиб тушиши
0310
6950
7910
2. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига
ўтказилиши.
0110—
0190
0310
Бир вақтнинг ўзида эскириш суммасининг ўтказилиши
0299
0211—
0290
3. Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектга ҳисобланган
эскириш суммаси
0299
0310
4. Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектлар бўйича
молиявий ижара шартномаси бўйича тўланмай қолган қолдиқнинг:
жорий қисмига
6950
0310
узоқ муддатли қисмига
7910
0310
5. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши
0310
8510
б) қийматининг камайтирилиши
8510
0310
27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
26/179
43. Объектларни номоддий активларга киритиш тартиби ва уларнинг таркиби қонунчилик асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 25 мартда 35-сон билан тасдиқланган (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (янги таҳрир)
Бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандарти
(2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1485 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) асосида тартибга солинади.
44. Номоддий активлар қуйидаги объектлар учун аниқланадиган бошланғич баҳода номоддий активларни ҳисобга олувчи
счётларда ҳисобга олинади:
а) таъсисчилар томонидан суғурталовчининг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилгани — томонларнинг келишуви бўйича;
б) тўлов асосида бошқа корхона ва шахслардан харид қилинган ушбу объектларни харид қилиш ва тайёр ҳолатга келтириш
бўйича амалга оширилган — ҳақиқий харажатлар бўйича;
в) бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган объектлар — кирим қилиш санасидаги бозор баҳосида ёки қабул қилиш-
топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймат бўйича;
г) суғурталовчининг ўзи томонидан яратилган ёки суғурталовчининг ўзида илмий-тадқиқот ишлари натижасида олинган объектлар
— ҳақиқий таннархи бўйича.
45. Таъсисчилар томонидан суғурталовчининг устав капиталига уларнинг улушлари ҳисобига киритилган номоддий активларни
кирим қилиш (0400) номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари
бўйича қарзи» счётининг кредитида акс эттирилади.
Бошқа корхона ва шахслардан харид қилинган номоддий активлар, номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети,
0830 «Номоддий активларни харид қилиш» счётининг кредитига кирим қилинади.
Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши номоддий активларни ҳисобга олувчи
счётларнинг дебетида, 8530 «Текинга олинган мулк» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Агар номоддий актив суғурталовчининг ўзи томонидан яратилса ва уни яратиш харажатларининг аниқ суммасини аниқлаш имкони
мавжуд бўлса, у ҳолда номоддий актив ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш
имконияти мавжуд бўлмаган ҳолда ушбу харажатлар илмий-тадқиқот ишлари (ИТИ) ёки илмий-тадқиқот ва синов конструкторлик ишлари
(ИТСКИ) харажатлари сифатида акс эттирилади.
46. «Гудвилл (фирма баҳоси)»нинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 25 мартда
35-сон билан тасдиқланган (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (янги таҳрир) Бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандарти
(2005 йил 27
июнь, рўйхат рақами 1485 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) мувофиқ амалга
оширилади.
47. Номоддий активлар чиқиб кетганда (сотилганда, текинга берилганда ва бошқаларда) уларнинг бошланғич қиймати номоддий
активларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг (0400) кредитидан 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётининг дебетига
ҳисобдан чиқарилади.
48. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)нинг боғланиши
27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
27/179
Do'stlaringiz bilan baham: |