Изоҳли луғатларда идиомаларнинг берилиши гулчеҳра Холмуродовна бегматова



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#81023
1   2   3   4   5
Bog'liq
G.KH.BEGMATOVA.-FILOLOGIYA

Бурнига кесак суртмоқ – лақиллатиб, бирор нарсадан қуруқ қолдирмоқ, чув 
туширмоқ; фириб, панд бермоқ; Белингда белбоғинг борми? (ЎТИЛ, 99-с.); 
Димоғига қурт тушди ёки димоғидан эшак қурт ёғилади жуда ҳам 
кеккайиб, ҳеч кимни менсимай қўйди. Аввал уни муллаваччалар судради, 
кейин имонсиз мударрис ўзига маҳрам қилиб олди. Ана шундан кейин 
Мамарайим афандининг димоғига қурт тушди. М.Исмоилий, Фарғона т.о.; 
Аминжонбойнинг қизига уйланган Неъматилла хотинига теккан меросдан 
жуда бойиб, димоғидан эшак қурти ёғадиган бўлиб қолди. 
М.Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари. (ЎТИЛ, 227-с.); Оғзининг ели 
билан осон, меҳнатсиз, фақат гап билан битириладиган иш ҳақида. – 
Хўжамнинг даргоҳи кенг, оғзининг ели билан тумонат элни пуфлагандай 
боқади, деди бири, қопини қўлтиқлаб ўрнидан тураркан. А.Мухтор, 
Қорақалпоқ қиссаси. (ЎТИЛ, 245-с.); Қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирмоқ 
амалга ошмайдиган, қуруқ ваъдалар билан алдамоқ (ЎТИЛ, 259-с.); Ёнбоши 
ерга тегмаган курашда йиқилмаган, зўр полвон. Ёнбоши ерга тегмаган 
паҳлавон. Чет эллардан паҳлавонлик дағдағаси билан келиб турадиган 
зўрлардан биронтаси ҳали унинг ёнбошини ерга тегизган эмас. Ойбек, 
Навоий. (ЎТИЛ, 258-с.); Елкаси ер искамаган, курашда йиқилмаган. Уни 
Ҳакимповон деб аташлари бежизга эмас. У, катта курашларда полвонлар 
билан беллашган, аммо елкаси ер искамаган. А.Шермуҳаммедов. 
Пискентлик паҳлавон (ЎТИЛ, 335-с.); Ичини ит ( ёки мушуктирнаяпти 
(ёки таталаяпти) кўнгли нотинч, ғаш, безовта (ЎТИЛ, 342-с.); Катта оғиз 
ёки оғзи катта (ЎТИЛ, 373-с.); Оқ билак қўлини совуқ сувга урмайдиган, 
фақат ўзига оро берадиган ( аёл ҳақида) (ЎТИЛ, 557-с.); Ичига чироқ ёқса 
ёришмайди дард-дунёси қоронғу, хафа. Шу чоқда ичимга чироқ ёқсалар ҳам 
ёримайди-да! – деди ва кўзига жиқ ёш олди [Офтоб ойим]. А.Қодирий, 


Ўтган кунлар (ЎТИЛ, 261-с.) ва б.; Пайтава қулоқ дағл. Гапни дарров уқий 
олмайдиган, фаҳми етавермайдиган, галварс (ЎТИЛ, 568-с.); Бир ёқадан 
бош чиқариб қ. Бош. (ЎТИЛ, 265-с.); Пўконидан ел ўтмаган қийинчилик 
кўрмаган, меҳнат қилмаган (ЎТИЛ, 608-с); 
2) табиий, антропоген ландшафт локал компонентли: Сичқон сурди 
касалликдан эндигина тузалган киши биринчи бор уйидан чиқиб, бирор 
жойга борганда айтиладиган ибора;
3) топоним локал компонентли: Америка очмоқ – с.т аллақачон 
маълум бўлган нарсаларни янгилик деб эълон қилиш (ЎТИЛ, 554-с.); 
4) “инсон-замон-макон” локал компонентли: Юлдузни бенарвон 
урадиган ўтакетган олғир. У юлдузни бенарвон уриб, ҳатто ойга човут 
соладиган устаси фаранглардан. “Муштум”,1959, №22. (ЎТИЛ, 102-с.); 
5) мифоним локал компонентли: а) Алмисоқ: алмисоқдан бери (ёки 
буён) жуда қадим замонлардан бери.  Алмисоқдан бери ерда, захда ўтириб... 
қоронғу хонада ўқиб келган авлод бирданига оппоқ, ёруғ, тоза хонада, 
ўриндиқларда ўтириб ўқишса-я, бу ҳурматни ким кўрган, ким эшитган? 
М.Исмоилий, Фарғона тонг отгунча. Алмисоқдан қолган қадимги замондан, 
дақёнусдан қолган, жуда эски. Арава бўлса алмисоқдан қолган, яна синибди. 
Ойбек, Қутлуғ қон. (ЎТИЛ, 41-с.) Мазкур бирикмага юкланган кўчма маъно 
этимологияси дунё динларининг концептуал тизимда мавжуд образга бориб 
тақалади. Бошқача айтганда, мазкур афсонавий қаҳрамон миллий 
маданиятларда замон ва макон оралиғи мезонини эслатувчи образ сифатида 
машҳур. Жумладан, ЎТИЛда унга нисбатан: Дақёнус [а<лат]: дақёнусдан 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish