ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАРДА ИДИОМАЛАРНИНГ БЕРИЛИШИ
Гулчеҳра Холмуродовна БЕГМАТОВА
ўқитувчи
Термиз давлат университети,
Термиз, Ўзбекистон
gulchehra.begmatova.83@bk.ru
Аннотация
Мақолада миллий хосликни ифодаловчи идиомаларнинг ўзбек, рус ва
инглиз тили изоҳли луғатларида берилиши масаласи ёритилган.
Таянч сўзлар: идиома, луғат, иллюстратив маълумот, идиома
таснифи, амалиёт, корпус лингвистикаси.
ПРЕЗЕНТАЦИЯ ИДИОМ В ТОЛКОВЫХ СЛОВАРЯХ
Гулчехра Холмуродовна БЕГМАТОВА
преподаватель
Термезский государственный университет
Термез, Узбекистан
gulchehra.begmatova.83@bk.ru
Аннотация
В данной статье рассматривается проблема использования идиом,
выражающих национальную идентичность, в толковых словарях
узбекского, русского и английского языков.
Ключевые слова: идиомы, словарь, иллюстративная информация,
классификация идиом, практика, корпусная лингвистика.
ХX охири ва ХXI бошларидан лексикографик тадқиқотлар
лингвистиканинг назарий, амалий аҳамиятга эга йўналишлар кўламида
ривожланишда давом этмоқда. Ўтган асрнинг 70-80 йилларида назарий
лексикографиянинг фавқулодда фаол ишланмаси сифатида янги ва
оригинал бўлган луғатлар тузилди. Россияда бу даврда яратилган оригинал
изоҳли ва фразеологик луғатлар шулар жумласидандир [3]. XXI асрнинг 20-
йилларига келиб, изоҳли луғатлар нафақат умуммаданий, балки хусусий
лингвистик аспектда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. А.С.Мусаевнинг
фикрича, бутун дунёда компьютерлашиш ва интернет тармоғи
ривожлангани билан лексикографларнинг иши мураккаблигича қолмоқда,
ҳолбуки, бу даврга келиб луғатларнинг электрон версиялари [3], он-лайн
(on-line) ва офлайн ( of-line) форматда ишлайдиган луғатлар яратилганлиги
эътиборга моликдир.
Барча тиллар ўз тараққиётида маълум бир ўзгаришларга учраши
табиий ҳол. Бунинг натижасида эса тилларнинг ривожланиб авлоддан-
авлодга ўтиши таъминланади ёки таназзули юзага келади. Биологияда
бўлгани сингари, тиллар орасида ҳам табиий танланиш ёки ҳаёт учун кураш
каби тенденция кузатилади. Бинобарин, профессор Б.Менглиев дунёдаги
мавжуд тилларни: эҳтиётталаб ва йўқолиш хавфи мавжуд тилларга
таснифларкан, “ЮНЕСКОнинг 2017 йил 15 июндаги хабарига кўра, ўлим
ёқасида турган 2,5 минг тилдан 15 таси Марказий Осиё минтақасига тўғри
келади. Жумладан, Ўзбекистондаги Марказий Осиё араблари тили, Бухоро-
Самарқанд яҳудийлари тили, Марказий Осиё лўлилари (парё) тилини
келтириш мумкин. Қолган тилларнинг 2 таси Қозоғистон ва Қирғизистонда
(дунган ва ойрот тиллари), биттаси Туркманистонда (трухман тили), 9 таси
Тожикистонда (вохон, ишкомиш, санглич, рошорв, шуғон, бартанг, рушон,
язғулоб, яғноб тиллари)” [5] дея таъкидлайди. Табиийки, йиллар
натижасида миграция, оммавий маданият, тиллар интеграцияси натижасида
уларнинг софлиги ва барҳаётлиги хавф остида қолди. Бунинг олдини олиш
учун эса миллий тилнинг ўзига хос жиҳатлари сақланиши,
ривожлантирилиши зарур.
Миллий тилнинг бошқа тилларга ўхшамайдиган, такрорланмайдиган
бирликлари ичида идиомаларнинг ўрни беқиёс. Бу унсурларни ўзбек
тилининг изоҳли луғатлари мисолида таҳлилий кўриб чиқиш орқали
идиомаларнинг ишлатилиши ва изоҳлари масаласига тўхталсак. Биз
томонимиздан тадқиқ этилаётган мавзу доирасида ЎТИЛнинг турли
даврдаги нашрларида изоҳланган ўзбек тили идиомалари қиёсий таҳлил
қилиниб, хусусан, ЎТИЛнинг 1981 йилги нашрида шарҳланган идиоматик
қурилмалар кейинги нашрда ҳам ўзгаришсиз берилгани, бунда қиёсга
тортилган луғат мақолалари мундарижасининг деярли ўзгаришсиз
келтирилгани аниқланди. Бинобарин, луғат мақоласининг сўнгги
компоненти иллюстратив мисол (мисоллар) билан исботланади,
далилланади. Иллюстратив мисол, гарчи ҳар бир маънонинг изоҳидан сўнг
берилса-да, лекин у олдинги изоҳланувчи бирликнинг (жумладан, бош
сўзнинг) айтилган талаблар асосида киритилганлигини, унга қўйилган
грамматик ва услубий белгиларнинг тўғрилигини, изоҳланувчи бирлик
маъноси (маънолари)нинг тўғри, аниқ белгиланганлигини, ниҳоят, ҳар бир
маънога берилган изоҳнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун келтирилади.
Кўринадики, иллюстратив мисоллар луғат мақоласида муҳим вазифа
бажаради [7] ҳамда тегишли барқарор бирикманинг семантик жиҳатдан
тўлиқ очилишига хизмат қилади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатларига киритилган барқарор бирикмалар
изоҳидаги иллюстратив мисоллар даврийлик, муайян тузум ва сиёсий
мафкурага алоқадорлик белгисидан ҳоли мисоллардир. Айнан шу хусусият
туфайли танлаб олинган идиоматик бирликлар ҳар икки давр – 1981 ҳамда
2006-2008 йилларда нашр этилган изоҳли луғатларда ўзгаришсиз
келтирилган.
Ўзбек тилининг бой паремиологик фондида мавжуд барқарор
идиоматик бирикмалар фанда маъноси таркибидаги луғавий
бирликларнинг асл маъносига боғлиқ бўлмаган, яхлит ҳолда бир кўчма
маъно берувчи сўз ёки сўзлар боғланмаси сифатида изоҳланади [4;26] ва
умумий ҳолда: идиома-сўзлар, идиома-сўз бирикмалари ҳамда гапга тенг
идиомалар турига ажратилади.
Тилшуносликда идиоматик қурилмаларни гуруҳлашда идеографик
таснифга таянилиб иш кўрилмоқда. Бинобарин, идиомаларни мавзуий
гуруҳларга бириктиришда улар таркибидаги локал компонентнинг нима
орқали ёхуд қандай ифода топганига эътибор қаратиш лозим. Хусусан,
ўзбек тилида мавжуд идиомалар шу тилдан фойдаланувчи тил соҳиблари
онгида шаклланган тегишли образлар асосида қарор топади. Ички
формадаги образлилик айни вақтда идиомага тегишли фразеологик маънода
қарор топувчи гештальт-структуранинг асосини ташкил қилиши мумкин. Бу
ҳолатда мавжуд идиомаларни қуйидаги асосий мавзуий гуруҳларга бўлиш
имкони юзага келади.
“Инсон” локал компонентли идиомалар: тана аъзолари, антропоморф
образ. Бу гуруҳга ЎТИЛда берилган қуйидаги бирикмалар мос келади:
Do'stlaringiz bilan baham: |