Тошкент молия институти кредит-иқтисод факультети


-расм. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан кичик



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana17.07.2022
Hajmi0,67 Mb.
#813311
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
foydali-fayllar uz tijorat banklarining kreditlash faoliyati va uni rivojlantirish

 
1-расм. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан кичик 
бизнес субъектларига берилган кредитлар динамикаси
11
 (млрд, сўм).
Расм маълумотларидан кўриниб турибдики, республикамиз тижорат 
банклари томонидан кичик бизнес субеъктларини молиявий қўллаб-
қувватлаш йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, тижорат банклари 
томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитлар 2010 йилда
2690,2 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб, бу 9158 млрд. 
сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий 
қўллаб-қувватлаш борасида тижорат банклари томонидан амалга оширилган 
чора-тадбирлар, жумладан, ушбу сектор субъектларини кредитлаш 
ҳажмларининг ўсиши ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш ва 
аҳоли бандлигини оширишга сезиларли ҳисса қўшмоқда. 
Қуйида биз кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар 
динамикаси билан танишиб, таҳлил қиламиз. Яъни берилган кредитлар 
миқдори, қайси манбалар ҳисобига берилгани, микрокредитлар ҳажми ва 
башқалар.
 
 
11
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида тузилди. (www.cbu.uz). 

2000 
4000 
6000 
8000 
10000 
2010 йил 
2011 йил 
2012 йил 
2013 йил 
2014 йил 
2690,2 
4100 
5346 
6982 
9158 


3–жадвал 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган 
кредитлар ва микрокредитлар миқдори
12
 
(31 декабрь ҳолатига,млрд.сўм)
Кредитлар 
2010й 
2011й 
2012й 
2013 й 
2014 й 
2014 йилда
2010 йилга 
нисбатан 
ўзгариши 
Жами кредитлар 
млрд. сўм 
2690 
4041 
5346 
6982 
9158 
6468 
Микрокредитлар 
млрд. сўм 
485,2 
752,3 
1172 
1366 
1907 
1421,8 
Жами кредитларга 
нисбатан улуши, 
%да 
18,0 
18,7 
22,0 
19,6 
20,8 
2,8 ф.п. 
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, мамлакатимизда кичик 
бизнес субеъктларига ажратилаётган умумий кредитлар ижобий, яъни ўсиш 
тенденциясига эга. Жумладан 2010 йилда ушбу кўрсаткич 2690 млрд.сўмни 
ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб 9158 млрд.сўмни ташкил этди. Бу эса 
ўз навбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг сони кўпайиши ва 
уларнинг молиявий маблағга эҳтиёжи ошишидан далолат беради. 
Бу эса, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайишида банк 
кредитларидан фойдаланишни сезиларли даражада ўсганлигидан далолат 
беради. 
Тижорат банкининг молиявий барқарорлиги кўп жиҳатдан унинг 
кредит операцияларининг самарадорлигига боғлиқ. Шу боисдан кредит 
операцияларини тўғри ташкил этиш асосида банкда фоизли даромадларнинг 
барқарор даражасига эришиш ва муаммоли ссудаларни кўпайишига йўл 
қўймаслик муҳим вазифалардан саналади. 
Банклар фаолиятида кредит операциялари асосий ўринни эгаллагани 
учун уларнинг кредит портфелини тўғри ташкил қилиш банкларнинг 
самарали ва барқарор фаолият кўрсатиши учун имконият яратиб берувчи 
12
Марказий банк маълумотлари асосида тузилди. www.cbu.uz 


асосий омиллардан бири ҳисобланади. Кредит операцияларини олиб 
боришда йўл қўйилган камчиликлар банклар даромадининг камайишига
баъзи ҳолларда уларнинг синиб кетишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли 
банкларнинг кредит портфели ва унинг сифатини назорат қилиб бориш 
тижорат банклари самарали фаолиятининг гаровидир.
Банкларнинг инвестицион кредитлари устувор равишда «2011-2015 
йилларда саноатни ривожлантириш», «2013 йилги Инвестиция дастури» 
ҳамда тармоқларни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни 
ривожлантириш Давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни қўллаб-
қувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 
минитехнологияларни сотиб олишни молиялаштиришга йўналтирилмоқда. 
2014 йил мобайнида корхоналарни модернизация қилиш, технологик ва 
техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан 
жами 8,5 трлн. сўм ёки 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп инвестицион 
кредитлар ажратилди. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish