Тошкент молия институти кредит-иқтисод факультети



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/12
Sana17.07.2022
Hajmi0,67 Mb.
#813311
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
foydali-fayllar uz tijorat banklarining kreditlash faoliyati va uni rivojlantirish

 
 
Юқорида кайд этилган муаммоларни ҳал этиш учун қуйидаги 
тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофикдир: 
1. Тижорат банкарининг кредит портфелининг биринчи навбатда 
тармоқ хусусиятига кура диверсификация даражасини ошириш лозим. 
Бунинг учун ҳар бир тижорат банкида кредитланаётган тармоқ 
корхоналарига нисбатан кредитлаш лимитлари жорий этилиши лозим. 
Кредитлаш лимитлари кредитларнинг асосий кисмини маълум тармоқда 
тупланиб қолишига йул қўймайди. 
Амалиётдан шу нарса маълумки, банкнинг бошқарув органлари ҳар бир 
кредит аризаси буйича қарорлар кабул килишда иштирок эта олмайди, шу 
сабабли кредитлаш лимитларини белгилаш банкларнинг кредит амалиётида 
муҳим урин тутади. 
Банклар лимитларни аниқлаш масаласига турлича ёндашадилар. Лекин 
уларнинг амалиётда қўлланилаётган лимитларни умумий мазмунига кура 
икки гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. Тармоқ лимитлари. 
2. Битта мижозни кредитлаш лимитлари. 
Банклар узларининг кредит портфели сифатини яхшилаш мақсадида 
мижозларни кредитлашнинг нафақат индивидуал рискларини, балки 
рискларнинг бир қатор умумий категорияларини ҳам таҳлил қилишлари 
шарт. Шунинг учун ҳам алоҳида мижозларни кредитлаш лимитлари билан 
бир қаторда кредит рискига учраш даражаси бир хил булган мижозлар 
гуруҳи учун кредитлаш лимитлари урнатилади. Бу лимитлар битта тармоққа 
мансуб корхоналарга банкни боғлиқ булиб қолмаслигини олдини олиш 
мақсадида урнатилади. Амалиётдан маълумки, айрим тармоққа мансуб 


корхоналарда рентабеллик даражаси маълум бир вакт оралиғида 
юқорилигича қолади, айни вақтда бошқа тармоққа мансуб корхоналарда 
рентабеллик даражаси анча паст бўлади. Банк амалиётида бунга куплаб 
мисоллар келтириш мумкин.
Тармоқ лимитларини белгилашда таҳлил қилинаётган тармоқнинг 
жорий ҳолатини, ривожланиш истиқболларини, технологик узгаришларнинг 
барқарорлик даражасини, тармокда асосий харажат турларини узгариши каби 
ҳолатларни баҳолаш зарур. 
Тармоқ 
рискларини 
баҳолаш 
усулларини 
ишлаб 
чиқишда 
банкларссудаларини беришда юзага келадиган, юкорида таъкидланган 
рискларга таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилишлари зарур. Бундай 
таҳлил натижасида ушбу омилларни таъсирини ҳисобга олиш учун тегишли 
тизим қабул қилинади. Халқаро банк амалиётида бундай тизим сифатида 
балларни ҳисоблаш тизимидан кенг фойдаланилади. Таъсир қилувчи 
омилларнинг ҳар бирини алоҳида куриб чиқиш асосида тармоқ учун 
рискнинг умумий рейтинги аниқланади. Тармоқ рискининг лимити берилган 
ссуда суммасига нисбатан мутлоқ суммада ёки маълум фоизда белгилаб 
қуйилиши лозим.
Тармоқ риски аниқлангандан сўнг банк тармоқ лимитлари асосида 
кредитлар бериш туғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Банкни битта 
мижозга нисбатан кредитлаш лимитини аниклашда қуйидаги омилларни 
ҳисобга олиши шарт деб ҳисоблаймиз: 

Мижоз-корхона раҳбарининг репутацияси; 

Мижознинг активлари ва пассивлари таркиби; 

Мижознинг молиявий барқарорлиги; 

Мижоз-корхонанинг ривожланиш истиқболлари; 

Банкнинг мижоз билан узаро муносабатлари; 

Миллий иктисодиетнинг умумий жорий ҳолати; 

Мижоз-корхона мансуб тармоқнинг умумий жорий ҳолати. 


Марказий банкнинг тижорат банкларини кредитлаш амалиётига 
нисбатан қўйилган директив талаблари кредит рискини минималлаштиришга 
хизмат қилади. Шу сабабли тижорат банкларида Марказий банк томонида 
ўрнатилган мазкур нормативларни бажарилиши устидан назорат урнатиш 
тижорат банкларининг кредит рискига учраш даражасини пасайтиришда 
муҳим аҳамият касб этади. 
Юқорида ўз аксини топган амалий таклифлар ва тавсиялар 
республикамиз тижорат банкларининг кредит сиёсатининг самарадорлигини 
оширишга хизмат қилади деб умид қиламиз. 
2. Республикамизнинг барча банкларида кредитлаш шаклларидан 
тулақонли тарзда фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. 
Кредитлашнинг ҳар бир шакли ўзига хос афзалликларга эга бўлиб, 
мижозлар учун банк кредитларининг жозибадорлигини оширувчи омил 
ҳисобланади. Масалан, овердрафт кредитлари мижозларнинг шундай 
тоифасига мўлжалланганки, улар ишлаб чиқариш ёки маҳсулотларни сотиш 
цикли жуда қисқа бўлган корхоналар бўлиб, фақатгина жорий 
ҳисобварағидаги 
вақтинчалик 
ва 
кутилмаганда 
юзага 
келадиган 
етишмовчиликни коплаш мақсадида банк кредитига эҳтиеж сезадилар. 
Бундай мижозлар учун муддатли кредитлар олиш мақсадга мувофик эмас. 
Агар банк мижозларга овердрафт кредитлари бериш имконига эга булмаса, у 
ҳолда мижозлар бошқа банкларнинг овердрафт кредитларидан фойдаланишга 
мажбур булишади. Ёки кредитлашнинг форфейтинг шаклини олайлик. 
Форфейтинг мол етказиб берувчиларнинг пул маблағига бўлган 
эҳтиёжларини қондиришнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади. 
Қисқа муддатлди кредит беришнинг шаклларидан яна бири – бу қимматли 
қоғозларни гаровга олиб кредит бериш (ломбард кредити)дир. Ломбард 
кредитини беришда таъминланганлик сифатида: давлатнинг қимматли 
қоғозлари, бошқа эмитентларнинг акциялари, облигациялари, вексел ва 
депозит сертификатлари қабул қилиниши мумкин. 


Ломбард кредитининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, гаров 
шартномаси тузилган кундаги номинал қиймат бўйича эмас, балки гаров 
сотилаётган вақтда юзага келадиган курс рисклари муносабати билан унинг 
муайян қисми учун баҳоланади. Шу боис, қимматли қоғозларни гаровга олиб 
ломбард кредити бериш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда банк қарз 
олувчининг молиявий аҳволи ва кредит қобилиятини таҳлил қилиш билан 
бир вақтда кредит таъминоти тарзида қабул қилинадиган қимматли қоғозлар 
сифатида, уларнинг курс риски даражасини баҳолашга алоҳида эътибор 
бериш зарурдир.
3. Республикамиз тижорат банкларининг йирик кредитлар бериш 
имконини ошириш лозим. 
Бизга маълумки, республикамиз тижорат банкларининг йирик 
кредитлар бериш имконияти Марказий банкнинг иқтисодий меъёрлари 
орқали тартибга солинади: 

Банкнинг битта мижозга берадиган таъминланмаган кредитининг 
максимал миқдори биринчи даражали банк капиталининг 5 фоизидан 
ошмаслиги керак. 

Банкнинг битта мижозга берадиган таъминланган кредитининг максимал 
миқдори биринчи даражали банк капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги 
керак. 

Банкнинг барча йирик кредитлари унинг регулятив капиталидан 8 
мартадан ошиб кетмаслиги керак. 
Демак, банкнинг йирик кредитлар бериш имконияти унинг капиталига 
ва биринчи навбатда, биринчи даражали капиталининг миқдорига боғлиқ. 
Агар банкнинг капитали кичик миқдорда бўлса, у ҳолда банк 
мижозларининг йирик кредитларга бўлган эҳтиёжини қондиролмайди. Бу эса 
йирик мижозларнинг бошқа банкларга ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. 
Биринчи қайд этилган меъёрнинг даражаси қанчалик кичик бўлса, 
кредит портфелининг диверсификация даражаси шунчалик юқори бўлади. 


Мазкур меъёр талабларининг бузилиши банклар фаолиятини жиддий кредит 
рискига дучор қилади. 
Республикамиз тижорат банклари фаолиятига нисбатан қулланилаётган 
битта мижозга ёки мижозлар гуруҳига тўғри келадиган рискнинг максимал 
миқдори таъминланмаган ссудалардеб аталади. Бу меъёр ҳам биринчи 
даражали кредитга нисбатан ўрнатилган бўлиб, унинг максимал даражаси 
0,05 қилиб белгиланган. Мазкур меъёрнинг бажарилиши банкнинг кредит 
рискидан сезиларли даражада ҳимояланиш имконини беради. Чунки 
мижозларнинг пул оқимига ташқи таъсирлар кучли тарзда таъсир этиб турган 
ҳозирги шароитда таъминланмаган ссудаларни битта мижозга ёки мижозлар 
гуруҳига йирик микдорда берилиши банкни жиддий тарзда кредит рискига 
дучор қилиши мумкин. 
Мамлакатимиз тижорат банкларининг кредит операцияларига нисбатан 
белгиланган учинчи меъёр барча йирик кредитлар учун рискнинг максимал 
миқдори деб аталади. Мазкур норматив биринчи даражали капиталга 
нисбатан белгиланган бўлиб, унинг максимал миқдори 8,00 қилиб 
белгиланган, яъни банк томонидан берилган барча кредитлар микдори 
биринчи даражали банк капитали суммасидан 8 мартадан ошиб кетмаслиги 
лозим. 
Йирик кредит деганда битта мижозга бериладиган банк капиталининг 
15 фоизидан ошадиган кредитга айтилади. 
Йирик кредитларга нисбатан урнатилган мазкур меъёр халқаро 
андозалардан келиб чиккан ҳолда ўрнатилган. Масалан, Германияда ҳам 
йирик кредитларнинг умумий суммаси учун капиталга нисбатан 8 марталик 
лимит белгиланган. 
Францияда битта мижозга бериладиган кредитлар суммаси банк 
акционерлик капиталининг 40 фоизидан ошмаслиги ва йирик кредитларнинг 
умумий суммаси банк капиталидан 8 мартадан ошиб кетмаслиги лозим. 
Биз кредит портфелининг иқтисодий мазмунини ўганган ҳолда тижорат 
банклари кредит сиесатининг мазмун моииятини, шунингдек тижорат 


банклари кредит портфелини бошқаришнинг оптимал йуналишларини куриб 
чикдик. 
Хулоса 
килиб 
айтадиган 
булсак, 
кредит-бу 
мамлакат 
иқтисодиётининг баркарорлигини таъминловчи, банклар даромад 
манбаининг асосини ташкил этувчи иктисодий категориядир. 
Кредитлаш жараёни тижорат банкларининг асосий фаолият турини 
ташкил этиб, мамлакат иктисодиётида тижорат банклари фаол ва етакчи 
соҳалардан ҳисобланади. Улар халк хужалигининг барча соҳа ва 
тармоқларига ҳамда аҳоли қулида мавжуд булган буш пул маблағларини 
туплаб, уларнинг молиявий ресурсларига эҳтиежманд булган соҳа ва 
тармоқлар уртасида самарали таисимлаш вазифасини бажармокдалар. Бу 
жараен манфаатлар уйғунлиги асосида олиб борилади, яъни биринчидан 
тижорат банклари арзон буш пул маблағларини туплаб, уларни қимматга 
сотадилар; иккинчидан пулга эхтиежманд булган корхоналар қушимча пул 
маблағлари билан молиялаштирилиб, улар фаолиятининг узлуксизлиги 
таъминланади ва уларнинг даромадлари ортади. Бу эса, уз-узидан мамлакат 
иктисодиётининг равнаки учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам 
ҳукуматимиз томонидан бошқа соҳалар сингари банк соҳасига ҳам катта 
эътибор каратилмокда.
Тижорат банкларининг актив операцияларда кредитлаш амалиёти 
юқори ўринни эгаллайди. Чунки, банк жами активларининг асосий қисмини 
кредит ресурслари ташкил этади ва бу ресурсларни таксимлаш орқали 
тижорат банклари юқори даромадга эга буладилар. Шундай экан, тижорат 
банклари томонидан кредитлаш жараёнини туғри ташкил этиш лозимдир. Бу 
эса бевосита уларнинг кредит сиёсатига боғликдир, яъни уларнинг кредит 
сиёсати кредитлаш жараёнида юзага келувчи рискни бошкаришда банк 
раҳбарияти томонидан кабул килинган чора-тадбирлар ҳамда банк 
раҳбарияти ва ходимларини кредит портфелининг самарали бошқаришга 
доир курсатмаларни уз ичига олади. 
Тижорат банки фаолиятидан олинадиган фойданинг 60-65 фоизигача 
бўлган қисмини унинг кредит фаолиятидан олинадиган фойдаси ташкил 


этади. Шу сабабли ҳар қандай банк ўзининг аниқ ва йуналтирилган кредит 
сиёсатига, кредит портфелинисамарали бошқариш механизмига эга булиши 
лозим. Бу эса, банк томонидан бериладиган кредитларнинг ўз вақтида тулиқ 
сундирилиши ва банк фойдасининг кафолатидир. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish