5-Мавзу: Ферментопатиялар. Этиология, патогенез, умумий хусусиятлари. Фенилкетонурия, Галактоземия, Мукополизахаридозлар



Download 227,71 Kb.
Pdf ko'rish
Sana17.07.2022
Hajmi227,71 Kb.
#813231
Bog'liq
5 мавзу



5-Мавзу: Ферментопатиялар. Этиология, патогенез, умумий 
хусусиятлари. Фенилкетонурия, Галактоземия, Мукополизахаридозлар. 
Клиника, диагностика , дифференциал диагностика ва диспансер 
назорат. 
Моноген касалликлар остида наслий касалликларни тушиниш, бу битта 
генни мутацияси билан боғланади. Одам хужайраларида генлар сони юз минга 
етади. Генлар ауто- репликацияси тулик хажимдаги наслий маълумотлар қиз 
хужайраларда ўтказишни таминлайди. Бироқ бази холларда ауторепликация 
хатолиги ёки мутаген факторлар таъсирида генлар мутацияси юз беради. 
Молекуляр даражада улар генни бирор қисмида нуклеотидлардан бирортаси 
алмашиши кузатилади. Мутацияга учраган ген ўзга информацияни ташиди ва 
шу тарика у программаланувчи оқсил бошка бирламчи структурага эга. Агар 
ген орқали программаланувчи оксил ферменти булса, мутация оқибати хар хил 
асоратлар келтириб чикариши мумкин, хусусан ферментнинг критик 
характеристикаси узгариши.
Нуклеотидлардан “тушиб колиш”типидаги мутациялари (минус-мутациялар) 
ва “кушилиб колувчи “(+) мутациялари бир қанча структурали оксил 
синтезланиши чукур узгаришларга олиб келади. 
Моноген касалликлар орасида ферментопатиялар (энземопатиялар) мухим 
ўрин тутади. Улар асосида ферментларнинг молекуляр патологияси ётади. 
Наслий ферментопатиялар ўрганиш шифокорга турли куринишдаги моддалар 
алмашинуви касаллигини тушиниш имконини беради . 
Моноген касалликлар учун куйдаги критерийлар характерли : 
1. 
Генетик гетерогенлик - бунинг сабаби турли локуслар мутацияси сабаб, 
унинг оқибати эса касалликнинг кечиши турлича бўлиши мумкин, наслий 
типда, патологик жараён жойлашиши биохимик узгаришлар ва бошкалар.
2. 
Клиник полиморфизм - клиникада, динамикада даволаш турличалиги 
клиник полиморфизм даб аталади.
Унга қуйдаги факторлар киради: 
А). Генетик факторлар - асосий патологик генга бошка ген (модификаторлар) 
ва эндоген мухит факторлари таъсири. 
Б). Ташқи мухит факторлари – экологик факторлар, маиший шароитлар, касб, 
овкатланиш характери, одатлар, қабул қилинувчи препаратлар таъсири 
3. Клиник прогредиент кечиш - патологик генни доимий таъсири. Касалликни
биттагина симптомдан бошланиб, йилдан йилга беморни ахволи оғирлашади. 


4. Менденловчи наслий характер- касаллик Менделнинг у ёки бу наслий 
конунлари орқали ўтади (аутосом- рециссив, аутосом- доминант). 
Бу классификация энг ўнг ва қулай, чунки у касалликни аниқлаб олишда 
асосий ўрин тутади. 
Аутосом-доминант касалликлар: 
Марфан синдроми.
Геттингтон хореяси. 
Минковский-Шаффар миопатияси,
Хондродистрофия 
Де- Тони-Дебре- Фанкони синдроми. 
Криглер-Найяр ногемолитик сариклиги. 
Миопия. 
Аутосом-рецессив касалликлар: 
ФКУ, Галактоземия, Гликогенезлар,Тирозиноз, Цистиноз,Алкаптонурия, 
Гомоцистинурия 
,Лейциноз 
,Муковисцидоз,Тея-Сакс,Ниманн-Пик,Гоше 
синдроми,Мукополисахаридоз 
3. Жинсий Х-хромосомага боглик, доминант касалликлар: 
Фосфат диабет 
Сурункали наслий гематурик нефрит 
4. Жинсий Х-хромосомага боглик, рецессив касалликлар: 
Дюшенн ва Беккер миодистрофиялари,Гемофилия А ва В, Дальтонизм ,Брутон 
касаллиги,Наслий гидроцефалия, Олигофрения, Тестикуляр феминизация, 
Чин микроцефалия
Иккинчи классификация клиник принципга асосланган бўлиб, касалликка
қайси орган-система кўпроқ чалинганлигини хисобга олган холда каралади:
Нерв системасини, нафас олиш, юрак- қон томир аъзоларининг моноген 
касалликлари ва хоказо. 
Учинчи классификация патогенетик принципга асосланган: бу принципга 
асосланган холда моноген касалликларни ирсий модда алмашинуви 
бузилишлари (аминокислоталар алмашинувини бузилиши, углевод, стероид, 
минерал моддалар алмашинувининг бузилишлари).
Моноген синдромларга яъни жуда кўп туғма нуқсонлар билан туғилишлар ва
комбинацияланган формаларга ажратиш мумкин 


Аминокислоталар алмашинуви касаллиги
Улар алмашинуви наслий дефектини –энг катта гурухини ташкил қилади. 
Патогенези у, ёки бу фермент етишмовчилиги билан изохланади. Бу гурух 
учун умумий койда бузарлик булиб аминоацидурия ва тўқима ацидози 
хисобланади. Гемостаз – айни шу сабабни носпецифик клиник симптомлар 
айтади; кайт килиш, организм сувсизланиши, МНС бузилиши. Анча катта 
ёшларда эса аклий ривожланишдан ортда қолиши аникланди. Деярли хамма 
касалларда аутосом -рецессив тип наслдан наслга ўтади.
Фенилкетонурия. 
ФКУ-(фенилкетонурия) бунда фенилаланин-гидроксилаза ферменти 
етишмайди. Бунинг натижасида фенилаланинни тирозинга айланиши 
бузилади ва организмда тўпланиб колади ва организмдаги бош йўл моддалар 
алмашинувида трансформацияси кучаяди. Касалликни учраш частотаси 
1:7000, 1:10 000. Наслланиш тури: аутосом-рецессив. 
Касалликни бошланиши диспептик бузилишлар билан кечади.
Неврологик симптомлар пайдо бўлади, тери ва органлар томонидан 
ўзгаришлар пайдо бўлади. Бола ўз тенгдошларилан оркада қолади ва унда 
психиканинг ва интелектнинг бузилиши кузатилади. Сийдикда фенилпируват 
хисобига ўзига хос сичқон хид бўлади. 
Диагноз: клиника ва кондаги фенилаланин микдорининг кўпайишига кўра 
куйилади. Феллинг синамаси ўтказилади, Гатри синамаси- микробиологик
пробаси ўтказилади. 
Даволаш: 5 ёшгача бўлганда диетотерапия буюрилади. Бемор ёши катта 
бўлган сари кисман энзим дефектини компенсацияси кузатилади. Оксилга 
бўлган талаб оксилли гидролизатлар ёки аминокислоталар аралашмасидан 
тайёрланган “Гипофенат”, “Берлафен” хиссобига қондирилади. 
Диетада қуйидаги овқатлар олиб ташланади: фенилаланинга бой бўлган 
махсулотлар: гўшт, балиқ, жигар, буйрак, тухум, пишлоқ, буғдой унидан 
таёрланган махсулотлар, гуруч, шоколад, нухат, ловия, сут ва картошка кам 
микдорда буюрилади. 
Углеводлар алмашинуви бузилиши билан кечувчи касалликлар 
Улар орасида генлар мутацияси ферментлар кодловчи касалликларни учратиш 
мумкин булиб, улар моно ва дисахаридларни парчалашда иштирок этади.
ГАЛАКТОЗЕМИЯ. 


Касалликни сабаби галактозани глюкозага айлантирувчи фермент галактоза 
1-фосфатуридил-трансферазани дефекти булади. Касалликнинг 3 хил клиник 
шакли мавжуд: 
Классик шаклида ферментни 100% дефекти кузатилади. 
Дуарте шаклида-50% 
Негрлар орасида учрайдиган шаклида факат бир катор хужайраларда 
камаяди 
Диагноз: Клиник куриниш, клиник- генеологик анализ, галактоза, глюкозани 
миқдорини ва ГА-1-ФУТ-ни фаоллигини аниқ лашга асосланган . 
Даволаш. Бола биринчи кунларидаёк она сутидан ва бошка сутлардан хам 
ажратилиши керак . Сутни урнига бодом ва соя сутларида тайёрланган 
аралашмалар тавсия килинади. 
Фруктоземия 
Ирсий типии аутосом-рецессив. Учраш частотаси - 1: 130000 Сабаби - 
фруктозо - 1 - монофосфат-альдолазани камчилиги. Шу туфайли конда ва 
тўқималарда фруктоза-l-фосфат тўпланиб, токсик таъсирини кўрсатади.
Асосан жигарни шкастланиши кузатилади: цирроз, некроз. Касаллик 
болаларни мева ва сабзавотларни пюреси ва шарбатларни беришдан 
бошланади. Касалларда кусиш, иштахасини пасайиши, усишдан оркада 
колиши, гепатомегалия, сариклик ва бошка белгилари пайдо булади.
Енгил шакилларида диспепсик холатлар булиши мумкин. Болалар фруктозали 
мева ва сабзавотлардан бош тортади. Катталашган сари касалларани ахволи 
енгиллашади; аммо фруктозали озикаларни истеъмол этганда ахволи 
огирлашиши мумкин. Кондаги гиперфруктоземия ва гипогликемия бўлиши 
мумкин.
Диагноз Селиванов синамаси билан сийдикда фруктозани аниклашга 
асосланади.
Диф. диагностика Асосан галактоземия касаллиги билан килинади. 
Фруктоземияда сут махсулотлари яхши истемол килинади, катаракта 
кузатилмайди ва интелекти деярлик узгармайди. 
Мукополисахаридозлар 
Мукополисахаридоз – турли аъзо ва тўқималарга мукополисахаридлар 
ўтириши билан характерланади. Улар наслдан наслга аутосон рецессив типда 
ўтади. Фақат мукополисахаридозни II типии Х-хросомомага боғланган холда 
рецессив берилади. Мукополисахаридозларни холати учун умумий белгилар; 
гормонал дисморфизм, кўплаб дизостоз, аномал мукополисахаридурия,


муполисахаридларни висцерал аъзоларга ўтириши характерлидир. Клиник 
манзараси хамма шаклларида ташқи кўриниши ва суяк дисморфизми ўхшаш 
бўлиб, горголизм термини билан юритилади. Горголизм бадбашара 
маъносини англатиб, бундай беморларни юз тузилиши, қўпол, пешоналари 
осилган тили катта, гипер гелоризм ( кўз ёриғини кенг қуйилиши) қулоқ 
чиғаноқларини деформацияси тишларни нотўғри ўсиши бўлади. Кўкрак 
қафаси деформацияланган, дорсал ва дарсолумбал сохада яққол ривожланган 
кифозни кўриш мумкин. Бармоқлари кенг ва калта, майда бўғимларда
харакати чекланган бўлади, қорин катта, гепатоспленомегалия, киндик ва чов 
чурраси кузатилади. Юрак нисбий чегаралари катталашади, юракда шовқин, 
аритмия, ЭКГ да миокардни диффуз шикастланиши аниқланади. Эшитиш ва 
кўриш аста-секин пасайиб боради, мугуз парда хиралашади, кўз тубида 
димланиш белгилари. Баъзан кўрув нервини атрофиясини бериши мумкин. 
Нерв психик статусда диффуз мушаклар гипотонияси кузатилади ва 
интеллект пасаяди. Скелетни рентгенологик манзараси кўрилганда асоси ва 
гумбазида деформацияси, калла ёриқларни чўзилганлиги, қирғоклари 
нозиклашганлигини, турк эгари яссилашганини кўриш мумкин. 
Найсимон суякларда эндохондрал ва перихондрал суякланиш бузилади. 
Умуртка танаси кўкрак бел сохада деформацияланган бўлади. Хозирги пайтда 
бу касалликни 9 типи тафовут қилинади. 1-тип-синдром Гурлер яққол намоён 
бўлган горголизм белгилари ва тез ривожланиши билан характерланади. 
Аутосон-рецессив типда наслдан-наслга ўтади. Патогенези асосида а-α-
идуронидаза ферменти етишмаслиги ётади. Бу дермотонсульфат ва гепарин 
сульфат катоболизми бузилишига олиб келади. 
2-тип –Гунтер синдроми Рецессив патологик ген Х-хромосомада жойлашади. 
Шунинг учун касаллик факат угил болаларда учрайди. Патогенезида 2-
идуросульфит сульфатоза ферменти етишмаслиги ётади. Ферментларни 
етишмаслиги дерматон гепаронсульфат гидролизи йўқолишига олиб келади. 
Касаллик суяк деформацияси камроқ ривожланганлиги ва интеллект 
пасайиши хам яққол ривожланганлиги билан бошқа типлардан фарқ қилади. 
Кўп холатларда карлик ва пигментли ретинит аниқланади. Касаллик секин-
аста ривожланади. Хаёт давомийлиги ўртача 30 ёш III тип-синдром 
Санфилиппо (полидистрофик олигофрения). Аутосом рецессив типда наслдан 
наслга берилади. Бунда гепаринсульфат катаболизми бузилади. III типида 
гепарин – N сульфатоза ферменти етишмаслиги, III в типида L-N –
ацетилглюкозаминаза етишмаслиги, III с типида L – глюкозаминаза 
етишмаслиги аниқланади. Сийдикда гепаринсульфат миқдори ошиб кетади. 
Суяк деформацияси ва гепатоспленомегалия камроқ ривожланади лекин ақлий 
заифлик оғир деролинада бўлади. Касаллик аста-секин ривожланади. Хаёт 
давомийлиги 20-25 ёш. 


IV тип – синдром – Моркио – Ульриха аутосом-рецессив типда наслдан наслга 
берилади. Патогенезида N-ацетилгексозалин – 690 – сульфатаза ферменти 
етишмаслиги ётади. Бу кератосульфат ва дерматосульфат гидролизи 
бузилишига олиб келади. Бўй ўсишидан орқада қолади кўкрак қафаси, 
умуртка деформацияси бўлади. Орқа мия эзилиши хисобига спастик фалаж 
белгилари пайдо бўлиши мумкин. Интеллект зарарланмаслиги ёки бироз 
зарарланиши мумкин. Сийдикда кератосульфат аниқланади. V тип синдром 
Шейле α-L-идуронидаза ферменти етишмайди, лекин синдром Гурлер каби 
яққол эмас. Бўй ўсишида ўзгариш бўлмайди, бўғимлар харакати чекланмайди 
мугуз пардани ажралиши кузатилади. Интеллект ўзгармайди сийдикда 
дермотосульфат ажралади, I, II типдан фарқи бу модда қон хужайраларида 
аниқланмайди. VI тип синдром Морото-Лами (полидистрофик карлик). 
Аутосон рецессив типда наслдан наслга ўтади. Т ацетилгексозалин 4-90 
сульфатоза ферменти етишмайди. Тана ва оёқ қўллар калта, 
гепатоспленомегалия, мугуз пардани хиралашиши кузатилади. Интеллектда 
ўзгариш бўлмайди. Сийдикда дермотон сульфат ажралади. 
VII тип аутосон-рецессив типда наслдан наслга ўтади. 
В-Д идуронидаза ферменти етишмаслиги натижасида глюкозаминглюконлар 
фракцияси катаболизми бузилади. Туғилгандан ташқи кўриниши ўзига хос 
характерда бўлади. Жигар ва талоқ катталашади. Интеллект сақланган бўлади. 
Гепарин- дермотонсульфат сийдик билан ажралади. Қонда ғайриоддий 
гранулали нейтрофиллар аниқланади. Касаллик секин-аста ривожланади. 
Ташхис қўйиш клиника, генеологик, биохимик текширишлар натижасига 
асосланади. Хозирги пайтда мукополисахаридларни аниқловчи биохимиёвий 
экспресс усул ишлаб чиқилган мукополисахаридозларни типлари 
ферментларни текшириш орқали аниқланади. 
Даволаш. АКТГ, кортикостероидлар, тироидинкатта дозада витамин А ва 
бошқа симптоматик даво қилинади. Етишмаётган ферментни киритиш ёки 
тўқималарни кўчириб ўтказиш йўли билан ўрин босувчи даво усулини қўллаш 
мумкин. 

Download 227,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish