Балки тандан қону ѐшликни
Сўрмоқлиқдан ҳижолатлигим?
Юрагангиз бир қуѐшликни
Сезиб, жоним роҳатдалигим;
Гўзал қалбнинг тагида ѐтиб,
Эзгу ҳиссингизда жўшганим.
Ноѐб идрок сеҳрига ботиб,
Ухлоқ шеърга шогард тушганим!
Х,а, қонингиз, жонингиздаги
Бир жаҳонни уқиб олганим,
Барчасидан узилиш дарди
Яқинликдан қўрқиб қолганим —
Бари учун, — жаҳаннамий дард
Тўлғоғига отдим не муддат? —
Мен билмайман!
Самовий бир мард,
Жон туғувчи илоҳий қудрат —
Бўлганингиз онларга таъзим!
Азоб учун умримдай узр…
Барин такрор этдим мен ўзим,
Она бўлмоқ — азобли ҳузур…
1972
* * *
Онам! Сенинг иссиқ, азиз жонингни,
Заррадек чоғимдан бошлаб биламан,
Ўзим ҳам зарра-ю, лекин қонингни
Янгилаб жисмингдан ўзни узганман.
Сен гул жувон ҳали мендан бехабар,
Булутдай гўдаклар тортди ҳавасинг,
Энди мен сен десам қайноқ, муаттар
Ҳоврин ҳис қиламан илиқ нафасинг…
1976
ХАЙР ЭНДИ…
1
Хайр энди, видога чоғ етди муддат,
Наздимда қолмади олдинда йўллар.
Қолгани яшиндек шошқин, тез суръат,
Муаллақ қотади узатиқ қўллар…
Орзулар бўлмасин офтобдай ѐрқин,
Гулбаргдан чиралган каби узилур.
Do'stlaringiz bilan baham: |