Қон ҳам қочди юзимдан.
Сен, сирдошни ахтариб,
Хаѐл кетар изингдан.
Қайга кетдинг, юрагим,
Битди бардош ва тоқат.
Суҳбатингдир тилагим,
Тилда ҳасратим қат-қат.
Кўпдир айтажак сўзим,
ўгитларингга зормен,
Йиғлайсан деб дўстларим
Таъна қилар. Нетай мен?
Совуш бермайди менга
Ёқиб кетганинг олов.
Нетай, етмайман сенга,
Ўртага ташланган ғов.
Ишққа маскан юрагим,
Топиб бер деб қистайди.
Нима қилай, бераҳм —
Руҳим сени истайди.
МАРСИЯ
Еру осмон, тутинг мотам, яна бир меҳрибон кетди,
Ҳаѐтга, офтобга, гулга ошиқ, жонажон кетди.
Дили кенг, хулқи пок, ирфонга кон фозил жаҳон кетди,
Садоқат-ла этиб меҳнат, тошиб ҳурмат ва шон кетди,
Ажиб бир дўст, ажиб дилсўз, ажиб ширин забон кетди.
Яшар токай киши умрига бундоғ айрилиқ йўлдош,
Ажаб нодир ҳаѐт кўзгусига отди ажал минг тош,
Фироқнинг ханжаридан дил жароҳатда тўкар кўз ѐш,
Фалакнинг бу жафосига қаѐндан олгумиз бардош,
Тилак, орзу, умид боғи камолида хазон кетди.
Кетар ер бағрига, афсус, бу дўстга алвидо денглар,
Чироғинг ўчмагай ҳаргиз, яшайсан биз аро денглар,
Тирикмиз дилда достонинг сира бўлмас адо денглар,
Кўзинг оч, дўсту ѐронлар, бугун мотамсаро денглар,
Яшаб тўймай, неча орзу, умид, армон ниҳон кетди,
Юракларни солиб фарѐдга, дўсту меҳрибон кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |