Ғалла уюмини муҳрлаш тўғрисида ҳам ҳужжатлар мав­ жуд. Жумладан, 20-ҳужжатда Убайдуллохоннинг 1702



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/51
Sana17.07.2022
Hajmi1,81 Mb.
#811500
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
Tarix qo\'llanma

Хива хонлиги
Бу хонлик ҳам мусулмон дини ҳукм- 
рон давлат бўлганлиги учун унда ўша даврдаги мусулмон 
ҳуқуқининг барча манбалари амал қилган. Бундан таш ­
кари, хонларнинг фармон ва билгалари, туркман, қозоқ, 
қорақалпоқларнинг ўз одат ҳуқуқлари ҳам ҳуқуқ манбаи 
бўлиб хизмат қилган. Хонлар олий судья ваколатини дав­
лат ҳокимияти ваколати билан қўшиб олиб борганлар; 
баъзан тарихий манбаларда улар асоссиз равишда қатгиқ 
жазо 
қўллаганликлари ҳақида маълумотлар учрайди. 
Ж умладан, тарихчи Абулғози Хива ҳукмдори Али Султон 
ҳақида шундай хабар беради: “ Бир каррат султон отла- 
ниб, полизнинг каноридан ўтиб бортурғонда бир чухра 
отудан тушиб, икки қовун олиб турур. Қовун эгаси югу- 
руб бориб, султонга арз қилиб турур, султон шул ерда 
чуҳрани келтуруб, бир улуғ ёғочни кўмдуруб, чуҳрани 
остуруб жони чиққандин кестуруб турур
. ” 1
Бундай жазолашни қаттиққўллик ёки одиллик деб бў- 
ладими? Албатга, йўқ. Ундан кейин Ўзбекистон халқла- 
рида полиз бошида қовун сотиш одати бўлмаган. Ш улар- 
га асосланиб, юқоридаги жазони шариатга ҳам зид ҳолда 
берилган деб ҳисоблаш мумкин.
3. Қўқон хонлиги. 
Бу ерда ҳам асосий ҳуқуқ манбаи 
ш ариат бўлиб, қозоқ ва қирғизлар яшайдиган жойларда 
одат ҳуқуьушрининг аҳамияти кучли эди. Ер, сув, давлат 
хизмати билан боғлиқ баъзи масалалар хонларнинг ф ар ­
монлари билан ҳам тартибга солиниш ига қарамасдан, ер, 
сув, оила ва никоҳ, ворислик ҳуқукугари деярли барча 
хонликларда бир хил бўлган. Бу ҳуқуғутрнинг асосий 
белгилари республикамиз олимларининг асарларида ёри- 
тиб берилган. Аммо ж иноят ва жазо масалаларида ҳар 
бир хонликда шариатга зид кўпгина ўзига хос усуллар 
ҳам қўлланилган. Уларнинг барчасида, жумладан, Қўқон 
хонлигида қонунсизлик илдиз отган. Чунки, ҳукумат 
ишида шариатдан бош қа мунтазам қоидалар бўлмагани
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳолда, уларга зид равишда фуқаролар давлат бош лиқла- 
рининг қули саналиб, пули ва моли ҳам давлатникидек 
ҳисобланар эди. “Агар бирор одамни ўз хоҳишларича гу- 
ноҳкор топсалар, - деб ёзган эди бу ҳақца Маҳдум Ҳожи,
- ани уруб ва қаггиқ азобга ҳукм қилиб, тамом молу ам- 
волини подш оликка деб олур эдилар. Балки ул гуноҳкор- 
нинг гуноҳсиз хешу ақраболари ҳам ул гуноҳидин ҳоли 
бўлмас эди
. ” 1
Бундан кўриниб турибдики, азоблаш (тан 
жазоси), қатл этиш, мол-мулкини мусодара қилиш каби 
уч хил жазо бирданига қўлланилган, жавобгарлик гуноҳ- 
корнинг қариндош ларига ҳам ёйилган, ўзбек хонликла- 
рида, жумладан, Қўқон хонлигида жиноят ҳуқуқининг 
асосий хусусиятлари академик Ҳ .С.Сулаймонованинг ил­
мий ишларида батафсил ёритилган
. 2
Бу ҳакда бош қа бир 
қанча манбалар ҳам бой маълумот беради.
Ж иноятлар давлатга қарши қаратилган, диний, мулк­
ка, шахсга, оилага қарши қаратилган жиноятларга бўлин- 
ган. Давлат жиноятлари диний жиноятлар билан чатиш- 
ганлигидан ҳар бир давлат жинояти диний ж иноят ҳи- 
собланган. Уларга ҳукмни фақат хон чиқариб, деярли 
барча ҳолларда ўлим жазоси берилган.
Давлат жиноятчиларига тайинланган ўлим жазоси 
баъзи ҳолларда сазойи қилиш билан бирга бўлиб, осиб 
ўлдириш шаклида ижро этилган. “Давлатга қарш и исёнда 
айбланган Мусулмонқул асирга олиниб... бир неча давлат 
ходимлари билан Ҳўқандга юбориб, икки одам бўйи ба­
ланд тахт барпо этиб, Мусулмонқулни ул тахтга узасига 
ўтқазиб, ҳалойиққа ибрат бўлсин деб бир неча кун тут- 
қузуб, охири хоннинг амири ила дорға осдилар.”
Сазойи қилиш жазоси ҳам оғир шаклда қўлланилган. 
Жумладан, Русия аскарлари билан уриша олмай, О қ мас- 
жидга қочган Ҳўқанд қўш ини бошлиғи Ш одмонқул са­
зойи қилинган. Унинг ижросини Махдум Ҳожи куйида­
гича тасвирлайди: “Ҳўқанд ўртасида жомеъ азим нинг ўр- 
тасида Ш одмонқулнинг бошига хотинлар рўмолини ўра- 
тиб, олдига чарх дук қўйиб, шармандаю ш армисор қи-

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish