Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Педагогнинг ўзини-ўзи бошқариш муаммоси



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

10.5.Педагогнинг ўзини-ўзи бошқариш муаммоси 
Бўлажак педагогларнинг олий ўқув юртида олган психологик билимлари 
икки унчалик ѐқимли бўлмаган хоссага эга. Улар, биринчидан, педагогга 
амалиѐтда зарур бўлган барча билимларни ўз ичига қамраб олмаган, бунга 
сабаб педагогик олий ўқув юртларида психологик фанларни ўқитиш учун 
ажратилган дарс соатлари ҳажмининг чегараланганлигидир. Иккинчидан, бу 
олинган билимлар тезда эскириб қолади ва ҳеч бўлмаганда беш йилда бир 
марта янгилаб туришни талаб этади, буни ўз-ўзига таълим бериш ѐки малака 
оширишда амалга оширса бўлади. 
Педагогнинг психологик жиҳатдан ўз устида ишлаш дейилганда, уни 
мунтазам равишда психология фанининг турли йўналишларидаги энг янги 
ютуқлар билан танишиб боришини назарда тутади, улар тарбия ва таълим 
билан бевосита ва билвосита боғлиқдир. Бу таълим психологияси, тарбия 
психологияси, ѐш даврлари психологияси, дифференциал психология, 


ижтимоий психология, шахс психологияси шунингдек, психология ва бошқа 
фанлар чегарасидаги тиббиѐт, патопсихология, психофизиология ва 
психотерапия.
Педагогнинг амалий фаолиятида психологик маълумотлар олиши 
мумкин бўлган адабиѐтлар рўйхати етарли даражада салмоқлидир. Ҳолбуки, 
педагогга мунтазам равишда илмий китобларни ва журналларни ўқишга 
ҳожат йўқ, асосий психологик билимлар жамланган ҳолда келтирилган, 
педагогик фаолият учун фойдали бўлган бўлимларга мурожат қилишнинг ўзи 
етарлидир.
Педагогнинг касбий фаолияти давомида жуда зарур жиддий жиҳат – бу 
ўз- ўзини бошқаришдир, яъни ўз психик ҳолати ва хулқ- атворини бошқара 
олиш қобилияти, мураккаб педагогик ҳолатларда муқобил ҳаракатлана 
олишидир.
Ўз - ўзини бошқариш зарурияти қуйидаги ҳолларда келиб чиқади:
 
Ўз- ўзини бошқаришнинг психологик асослари билиш жараѐнини ўз 
ичига олади: Сезги, идрок, диққат, хаѐл, тафаккур, хотира, нутқ шунингдек 
шахс ҳислатлари – хулқ атвори, эмоционал ҳолати, вазиятга муносабати. 
Юқорида қайд этиб ўтилган психик жараѐнларда ўз-ўзини бошқариш одам 
ҳусусиятлари ва ҳолатлари, унинг иродаси ва ички туйғулари билан 
боғлиқдир. Маълумки, ички туйғу барча психик ҳолатларни бошқаришда 
эркинлик асоси бўлиб хизмат қилади, ирода бўлса хатти - ҳаракатлар қуввати 
ва йўналишлари таъминлайди.
Қабул қилишни ўз- ўзидан бошқарув аниқ қабул қилиш вазифаларини 
қўяди – образни тузиш, қўйилган саволларга нимани кузатиш керак? Нима 
учун кузатиш? Қандай қилиб кузатиш? каби аниқ жавоб топиш керак. 


Кузатувни бошлашдан аввал биз ўзимиз учун бу саволларга жавоб 
беришимиз лозим бўлади. 
Мураккаб педагогик шароитларда (вазиятда) бундай саволларга аниқ 
жавоб топишни иложи бўлмайди, бу вазиятда аниқ жавоб топиш учун бир 
мунча ақлий ва жисмоний куч сарф қилишга тўғри келади. Бундай 
саволларни аввалдан ўйлаб кўриш ва уларга амал қилишни талаб қилади, 
натижада ўз- ўзини бошқаришни назарда тутади. 
Диққат- эътиборни бошқариш бир мунча бошқа нарсаларга асосланади. 
Ихтиѐрий бўлмаган диққат- эътиборни бошқариш улар билан боғлиқ бўлган 
ҳолатлар, яъни организмнинг психофизиологик ҳолатларини бошқариш 
орқали бевосита амалга ошириш мумкин. Чарчоқ оқибатида ихтиѐрий 
бўлмаган диққат- эътибор ѐмон бошқариладиган бўлиб қолади. Худди 
шундай ҳолат касаллик даврида, ҳаддан ташқари эмоционал жунбушга 
келган ҳолатда, аффект ѐки стресс ҳолатларида рўй беради. Бир мунча таъсир 
қиладиган воситалар - дам олиш, даволаш, психофизик аутотренинг бу 
тарздаги диққат эътиборни бошқаришда яхши самара беради. 
Ихтиѐрий диққат эътиборни, қизиқиш уйғотадиган, сўз ѐрдамида ѐки 
қўллаб- қувватлаш орқали бошқариш мумкин. Одамни диққат эътиборини 
бирор нарсага қаратиш учун, эътиборни уни қизиқишини қўллаб - қувватлаш 
кифоя қилади. Сўз орқали ўз- ўзини йўналтириш ѐки вербал ўзи- ўзидан 
бошқариш ҳар доим тўғридан- тўғри ѐки бевосита қизиқишга асосланади. 
Айрим ҳолларда ўзини мажбур қилиб қандайдир объектда, ҳолат ѐки 
воқеликни қизиқарли томонларини, эътиборни унча узоқ вақт жалб қилиб 
кўришга етарли бўлади. Қабул қилиш орқали ҳам уларни маълум даражада 
бошқариш мумкин. Педагог учун эслаш қобилиятини бошқариш бир мунча 
қийинроқ ва зарурроқдир. Учтадан иккита бизга маълум эслаш жараѐни – 
эслаб қолиш ва олинган ахборотни қайта тиклаш – ўз- ўзини бошқариш 
билан ривожлантириш мумкин. Эслаб қолиш жараѐнининг учинчиси – 
ахборотни сақлаб қолишни бошқариш мушкулроқдир, шунинг учун ҳамки у 
онг ости ҳолати (шахс томонидан англаб олинмайдиган психик ва ҳолатлар 
йиғиндиси) даражасида ишлайди ҳолбуки ѐдлашни англаб ташкил этиб, 
бевосита уларни ҳам бошқариш мумкин. Мнемик жараѐнларда ўз- ўзини 
бошқариш ҳар хил усулларга асосланади, тасаввур ассоциацияланиб бир 
бутунга боғлаб, онгли равишда кўриб чиқилади. Эслаб қолиш зарур бўлган 
нарсалар кўз орқали кўрилса, ѐки бирор нарса боғлаб тасаввур қилинса ѐдда 
қолиши кучаяди. Эслаб қолишни тезлатиш мумкин, сунъий равишда ѐдда 
бўлган перцептив образларни ва ташқи нарсаларни тафаккурда уйғотиб, онг 
орқали уларни янги эслаб қолиши керак бўлган нарсалар билан боғлаш 
лозим. 
Онгли равишда фикрлашни ҳам бошқариш, уни янада самаралироқ 
қилиш мумкин.
Тафаккурни ўз- ўзида бошқаришнинг асосий усуллари қуйидагилар-
дир.
-
ҳал қилиниши керак бўлган вазифа шартларни диққат билан таҳлил қилиш; 


-
талаб қилинган натижани берилган шартлар билан солиштириш, бундай 
мақсад керакли натижани олиш учун етишмаган нарсани аниқлаш; 
-
доимий равишда машқ ўтказиб бориб, тафаккурни чиниқтириш; 
-
тафаккурни аниқ йўналишдаги машқлар билан чиниқтириш, яъни кетма- кет 
изланиш ва етарли даражада ҳал қилинишнинг альтернатив йўлларни кўриб 
чиқиш (бу – восита англаш жараѐни ―циклланиш‖ деб номланади) 
-
вазифани ҳал қилишнинг йўллари билан боғлиқ бўлган аниқ фаразларни ўз 
ичида ѐки овоз чиқариб сўзлаш (гапириш). 
-
Бажариб бўлинган хатти-ҳаракатлар натижаларини ва фараз(ғоя)ларни 
доимий равишда ѐзиб бориш. 
-
Ўз - ўзини эмоционал бошқариш организмнинг мускул тўқималари тизими 
бошқара билиш қобилиятига асосланган, эмоциоген ҳолатлардан таҳлил 
қилиб тафаккурни онгли равишда фаол жалб этиш.
Ҳозирги замон мактаби муаллимлик шахси ва касбий фаолияти учун 
зарур бўлган сифат ва фазилатларни эгаллаган. янгича фикрлайдиган, 
ижтимоий фаол педагогларни талаб қилмоқда. 
Ана шундай қатор муаммоларни оқилона ҳал қилишнинг энг муҳим 
омилларидан бири ўқитувчиларнинг касбий тайѐргарлиги жараѐнини 
мақсадга мувофиқ ташкил этишдир. Шунга биноан мамлакатимиз таълими 
соҳасида амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан 
бири ҳам кадрлар тайѐрлаш сифатини жаҳон талаблари даражасига 
етказишдир. Эндиликда олий таълим муассасалари олдига фақатгина 
ўқимишли инсонни эмас, балки воқеаларни олдиндан кўра биладиган, тўғри 
қарор қабул қила олиш маҳоратига эга, ўзини-ўзи ривожлантириш 
заруриятини тушуниб етадиган оқил ва баркамол шахсни тарбиялаш 
муаммоси қўйилмоқда.
Ўқитувчининг шахсий ва касбий тайѐргарлик даражаси қанчалик 
юқори бўлса, ўқувчилар билан таълим ва тарбиявий муносабатларни яхши 
йўлга қўя олади. Ўқитувчининг шахсий намунаси ва обрў-эътибори таълим-
тарбия жараѐнида болада қатъий нуқтаи назарни шаклланишида асосий рол 
ўйнайди. 
Канадалик психолог олим 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish