Аёлларга эзгуликни тавсия қилинглар
Икки белбоғ эгаси бўлмиш Асмо бинти Абу Бакр қашшоқлик ва
маҳрумликка сабр қилишда эрнинг итоатига ҳарис бўлишда, эрнинг ризосини
исташликда тирик мисол ва гўзал намунадир.
Ҳаёт мўминлар учун гўзалдир. Охират тақводорлар учун севиклидир.
Улар бахтиёрдирлар.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни қанчалар яхши кўришинг
ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Бундай муҳаббатнинг тасдиқи нима
эканлигини биласанми? Бунинг тасдиқи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва
саллам буюрган нарсаларни қилиб, қайтарганларидан қайтишингдир.
Туйғуларинг ҳақида ўйла, энг аввало муҳаббат туйғуларини Оллоҳ таоло
томонга, сўнгра Оллоҳ таоло у сабабли залолатдан қутқарган инсон –
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам томонга юзлантир. Агар жаннатдаги
маконинг олий бўлишини истасанг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва
салламнинг ушбу ҳадисларини ёдга ол: “Киши Қиёмат куни яхши кўргани
билан бирга бўлади”.
Муҳаббатнинг белги ва кўринишларига эга бўлган инсон Расулуллоҳ
соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини бажаради. Ахир у зотнинг
буйруқларини бажармай, у зотнинг суннатига, ҳидоятига эргашмаган кимсани
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни севади деб қандай айтиш мумкин?
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини ўқиб, ўрган. У
зотнинг буюк ахлоқлари, гўзал ҳадислари, саховати, Оллоҳдан қўрқишлари,
дунёдан зоҳидлик билан ўтганлари ҳақида ўйла. Сенинг ахлоқинг у зотнинг
ахлоқига ўхшаши учун ўз ахлоқингни ўзгартир.
Нуҳ ва Лутнинг аёли эрларига хиёнат қилдилар, хор бўлдилар. Осиё ва
Марям иймон келтирдилар, азиз бўлдилар.
Саодатнинг бойлик ёки камбағалликка алоқаси йўқдир
Уйингда сакинатдан иборат жаннат барпо қилгин, шовқиндан иборат
ўйингоҳ эмас. Чунки хотиржамлик ҳам бир неъматдир.
Оллоҳ ўзгалардан кўра раҳмат айтилишга лойиқ Зот эмасми?
Ҳеч ғам йўқ-ки, унинг қулфи очилмаса, ҳеч ҳолат йўқ-ки, унинг учун
ўзгариш бўлмаса.
Оллоҳга шукр айтмоқ саодат ва қалб роҳати учун энг енгил ва гўзал
усулдир. Чунки сен Парвардигорингга шукр айтган чоғингда У Зотнинг сенга
берган неъматлари кўрина бошлайди ва шунда сен виқор билан устида юрган
неъматларнинг миқдорини ўлчашга тушасан. Салафи солиҳлардан бири
айтган:
Агар Оллоҳнинг неъматларини билишни истасанг, бир муддат кўзингни
юмгин.
Оллоҳнинг сенга берган кўз, қулоқ, ақл, дин, фарзанд, ризқ, мана шу
неъматларга назар сол. Чунки баъзи бир аёллар ўзларидаги бор неъматни
ҳақир санайдилар. Лекин агар улар ўзларидан бошқа фақир, мискин, бахтсиз,
касал, қайғули бўлган аёлларни кўрганида эди, албатта берган неъматлари
учун Оллоҳга ҳамд айтар эдилар.
Агар жундан қилинган уй, лойдан қилинган кулба ёки саҳрода бир
дарахтнинг тагида бўлсанг ҳам бу неъматлари учун Оллоҳга ҳамд айтгин ва ўз
жисмлари, ақллари, фарзандлари борасида мусибатга учраганлар билан
ўзингни солиштир. Ундайлар бу оламда кўпдир.
Боласини йўқотган аёлнинг иссиқ оловини хуш сўз билан совутгин.
Бахтсизларнинг кўзёшларини Оллоҳ ҳузурида қабул бўладиган садақа билан
артгин.
Ҳолат ўзгармай туравериши мумкинмас ишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |