O. X. Xamidov universitet rektori, rais


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Б.Маъқулова ва бошқалар. Синфдан ташқари ўқиш машғулотлари. -Т.: «Ўқитувчи». 1986 
2. Ғ.Эрназаров. Бошланғич синфларда она тилини ўқитиш услубияти. -Т.: «Илм-зиѐ». 2005 
3. К.Қосимова Бошланғич синфларда она тили ўқитиш методикаси. -Т.: «Ўқитувчи». 1985. 
4. Саидаҳмедов Н. Янги педагогик технологиялар. -Т.: «Фан». 2003.


101 
ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИ ИЖОДКОРЛИГИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РОЛИ 
Қурбонова З. Б. 
Бухоро вилояти Вобкент тумани 6 ИДУМИ 
 она тили ва адабиѐти ўқитувчиси
 
Мамлакатимиз таълим тизимида бошланган туб ислоҳотлар давом этаѐтган ҳозирги
даврда қалби, онгини миллий мафкура ва мустақиллик ғоялари банд этган, юксак билимли
ва маданиятли баркамол авлодни тарбиялаш, уларда ватанпарварлик, шарқона одоб-ахлоқ,
энг маънавий-ахлоқий фазилатларни таркиб топтириш асосий масалалардан биридир. 
Ўзининг буюк келажагини барпо этаѐтган Республикамизнинг таълим-тарбияни
ривожлантиришда, илғор технологик жараѐнларни жорий этишда ахборот технологиялардан
фойдаланиш жаҳон андозалари даражасида рақобатбардош, юксак малакали кадрларга бўлган
эҳтиѐж яққол сезилмоқда. Она тили дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлигини
муваффақиятли бажаришига эришиш ҳамда уларнинг дунѐқарашини бойитиш, ижодий
тафаккурини ривожлантиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир.
Мультимедиали ахборот технологиялари жадал суръатлар билан ривожланиб,
такомиллашиб бораѐтган айни кунда дарс мазмунини ўқувчиларга тўлақонли сингдириш
ҳамиша долзарб муаммо сифатида қолмоқда. Хусусан ўқувчиларнинг билимларини
шакллантиришда мультимедиали технологиялардан фойдаланган ҳолда дарсни ташкил этиш
ва шу орқали ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш масаласи
ҳали етарлича тадқиқ этилган эмас. Шундай экан, республикамизда таълим жараѐнига
ахборот технологияларни жадал татбиқ этиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу
вазифаларни сифатли амалга ошириш учун узлуксиз таълим тизимига, шу жумладан
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ҳам мултимедиали ахборот технологияларидан
фойдаланишни шакллантиришга ѐрдам берувчи педагогик шароитларни яратиш зарур. 
Таълим жараѐнида кўргазмали ахборот ишлатилганда ўқувчиларда таассурот ҳосил
бўлиши уни оғзаки баѐн қилишга нисбатан ўртача 5-6 маротаба тезроқ кечади. 
Шуни айтиш керакки, кўргазмали ахборот оғзакига кўра самаралироқдир. Кўриш
анализаторларининг ахборотни ўтказиш қобилияти эшитиш анализаторларига нисбатан жуда
юқори. Бу эса кўриш тизимига инсон қабул қиладиган ахборотнинг қарийб 90 фоизини
етказиш имкониятини беради. 
Ўқувчиларда мультимедиали ахорот технологиялардан фойдаланиш сифатларини
шакллантириш келгусида ўзини нафақат етук мутахассис сифатида, балки умуман баркамол
шахс сифатида намоѐн этиш учун ҳам зарурдир. 
Дарс жараѐнида ахборот технологиясидан фойдаланишнинг асосий мақсадлари
қуйидагилардан иборат: 

Ўқувчилар ахборотларнинг ноанъанавий манбаларига мурожаат қилиш мустақил
фикрлаш ва ижодкорлик билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиш; 

Ўқувчилар мустақил ижод қилиши учун шарт-шароитлар яратиш; 

Ўқитишда компьютер технологиясини қўллаш орқали ўқувчи онгини ўстириш,
ижодий изланишни ривожлантириш; 

Ўқувчиларда компьютер саводхонлигини ошириш ва уларнинг ўзлаштириш
даражаларини баҳолашнинг вариантларига эга бўлиши. 
Ушбу имкониятлардан тўлақонли фойдалана олишлари учун умумий ўрта таълим
мактабларида она тили фани ўқитувчилари ахборот технологиялари юзасидан қуйидагиларни
билиши мақсадга мувофиқ бўлади: 
- Фан, техника ва маданиятдаги ахборот ва креатив жараѐнларни; 
- Замонавий ахборот алмашиниш метод ва усулларни эгаллаганлиги; 
- Она тили фанини ўқитишда, ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларига оид
билимларни ривожлантиришда ахборот технологиялардан унумли фойдалана олиши; 
- Мавжуд локал ва глобал тармоқ тизимлари ҳақида маълумотга эга бўлиши, интернет
тизими ва унинг имкониятларидан фойдалана олиши; 
- Компьютерлар ѐрдамида матн ҳамда ижодкорлик лойиҳаларини бажара олиши; 


102 
- Ахборот технологияларни амалга оширишнинг дастурий воситалари ҳақида тасаввурга
эга бўлиши; 
- Дарсларни ташкил этишда компьютер қурилмалардан таълим воситаси сифатида
фойдалана олиши. 
Бугунги кунда таълим тизимини ривожлантиришни ахборот технологияларсиз
тасаввур қилиш мумкин эмас, чунки бу технологияларнинг фанлар бўйича турли мавзуларни
кўргазмали ва тушунарли шаклда баѐн қилиш имкониятлари катта. Бу афзалликларни ўз
вақтида тушуниб етган ҳолда, илғор педагогик ва ахборот технологияларига асосланган
ўқув дастурларини тузиш ва улардан кенг миқѐсда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Шу ўринда она тили ва адабиѐт дарсларида ўқувчиларнинг пассив бўлиб қолмаслиги,
балки уларнинг фаол, ўз нуқтайи назари ва шахсий фикрига эга бўлган китобхон
даражасига кўтариш заруриятини таъкидлаш жоиз. Бу биринчи навбатда ўқитувчининг
китобхонлик маданияти билан боғлиқ. Китобхон ўқувчиларни тарбиялаш ва яна ўқитувчи
шахси, унинг шахсий тажрибаси, уқуви, ижодкорлигига чамбарчас алоқадордир. 
Шу ўринда мактаб ўқувчиларининг интернетдан кераксиз маълумотлар билан танишиш
ўрнига керакли таълимга оид сайтлар орқали электрон кутубхонага кириш ва ундан
фойдаланиш, адабиѐтларнинг электрон вариантлари билан танишишга ўргатиш таълим-тарбия
жараѐнидаги ўқитувчининг асосий вазифасидир. 
Хулоса қилиб айтганда, дарс жараѐнида ахборот-коммуникацион технологиялардан
унумли фойдаланиш ўқувчиларда дарслик ва қўшимча адабиѐтлар билан мустақил ишлаш 
кўникмаларини ҳосил қилиш, ўз фикрини баѐн қилиш, коинотни яхлит кўра олиш қобилиятини
шакллантиради, тафаккурнинг ривожланишига олиб келади. 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish