O. X. Xamidov universitet rektori, rais



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

саводхонлик тушунчасига асосланади. Математик саводҳонлик – бу "инсоннинг у яшаѐтган 
дунѐда математиканинг ўрнини аниқлаш ва тушуниш, асосланган математик мулоҳазалар юритиш 
ҳамда фикрлайдиган, қизиқувчан ва ижодкор фуқарога мансуб ҳозирги ва келажакдаги 
эҳтиѐжларни қондириш мақсадида математикадан фойдаланиш қобилияти " [3, 84 -бет]. Бу 
таъриф 2009 йилгача қўлланилган. 
PISA тадқиқотининг мақсади – ўқувчиларда кундалик ҳаѐтда математикани қўллашга тайѐр 
бўлиш – алоҳида турдаги топгириқларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Ўқувчиларга анъанавий 
баҳолашда қўлланиладиган типик ўқув топшириқлар ўрнига реал муаммоли вазиятларга яқин 
бўлган ҳамда ўқувчи математик тайѐргарлигига мос бўлган топшириқлар таклиф қилинади.
Масала контексти – атроф-муҳитнинг белгиланган вазиятга мос элементлари ва хусусиятлари. Бу 
вазиятлар ҳаѐтнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ бўлиб, у ѐ бу даражаги математикалашни талаб 
қилади. PISA тадқиқотида асосан ўқувчиларда қизиқишни уйғотадаган ҳамда уларнинг шахсий 
дунѐсига яқин бўлган вазиятлар қаралади. Жумладан, ўқувчиларнинг шаҳсий турмуши ва 
мактабдаги таълим-тарбияси, сўнг касбий фаолият, маҳаллий жамиятнинг ва бутун инсониятнинг 
хаѐти профессионал фаолият , маҳаллий жамоа ва бутун инсониятнинг кундалик ҳаѐти реал 
дунѐнинг энг яқин қисми сифатида олинган. [6] 
Фан билан боғлиқ бўлган вазиятлар реал дунѐнинг энг узоқ вазиятлардир. Шундай қилиб, 
топшириқларни тузишда контекстнинг 4 тоифаси қўлланилади: шаҳсий ҳаѐт, таълим / касбий 
фаолият, ижтимоий ҳаѐт ва илмий фаолият
Бу контекстларда берилган муаммолар ўқувчиларнинг хаѐтий тажрибалари ѐки 
амалиѐтининг қисмидир. Маълумки, математика фанидан мактаб дарсликлардаги топшириқлар 
асосий мақсади математикани реал муаммони ҳал этишга тадбиқ қилишга нисбатан кўпроқ 
ўқувчини математикадан кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган. Шунинг учун 
математикани шундай қўлланишга эътибор қаратиш PISA топшириқларини режалаштириш ва 
таҳлил қилишнинг асосий жиҳати ҳисобланади. Бу жиҳат эса математик саводхонлик таърифи 
билан чамбарчас боғлиқ.
Шахсий хаѐт билан боғлиқ контекстлар одатда ўқувчи, оиласи, дўстлари ва 
тенгдошларининг кундалик ҳаѐтий билан боғлиқ (уртоқлари билан мулоқот, спорт машғулотлари, 
дўконларда савдо-сотиқ, дам олиш, уйдаги юмушлар). (Қаранг "PISA‖ топшириғи) 
Таълим/Касбий фаолиятга доир контекстларда берилган масалаларда мактаб ҳаѐти ѐки 
мехнат фаолият билан боғлиқ. Улар ўлчаш, нархни ҳисоблаш, қурилиш учун материалларни ҳарид 
қилиш (масалан, мактаб математика кабинетига китоб жавонини ясаш учун), буюртма бўйича 
тўлаш, муайъан ишни бажариш (Қаранг: " Боғбон ", " Томчилар тезлиги " топшириқлари) 
Ижтимоий ҳаѐт га оид контекстлар жамиятнинг (маҳаллий, миллий ѐки умуминсоний) ҳаѐти 
билан боғлиқ. Махаллий жамият билан боғлиқ вазиятлар ўқувчи атрофида вужудга келган 
муаммоларга (масалан, валюта айирбошлаш, банкка омонат қўйиш) бағишланган. Кенгроқ 
жамиятда вужудга келган муаммолар сифатида сайлов тизимилари ва сайлов натижалари билан 
боғлиқ муаммоларга (масалан, президент сайловлари натижаларини башорат қилиш), транспорт, 
ҳукумат қарорлари, демографик муаммолар, миллий статистика ва иқтисодиѐт масалалари 
қаралиши мумкин (қаранг "Рок -концерт" топшириғи). 
Илмий фаолият га оид контекстлар одатда математикани фан ва технологияга, физик 
ҳодисаларга бағишланган (масалан, мавжуд статистик маълумотлар асосида зилзила рўй бериш-
бермаслиги тўғрисида ҳулоса чиқариш). Бу контекстларда об-ҳаво ѐки иқлим, экология ва тиббиѐт 
коинот, генетика муаммолар қаралиши мумкин. Уларда назарий саволлар (масалан, аҳолининг 
турли тақсимотлари) ѐки бевосита реал ҳаѐтга боғлиқ бўлмаган соф математик масалалар 
(масалан, учбурчакнинг икки томони берилганда учинчи томонни топиш).
Метапредмет кўникмалар (когнитив компетенциялар).
PISA тадқиқотида топшириқлар контекст шаклида берилишини айтиб ўтдик. Ҳар бир 
топшириққа 1 дан 3 гача савол таклиф қилинади. Уларга жавоб бериш учун берилган вазиятга оид 
маълумотлардан фойдаланиш лозим. Шунинг учун бундай топшириқни тўғри бажариш учун 
нафақат фанга оид кўникмалардан, балким ўқувчиларнинг матн билан ишлаш ва маъноли ўқиш 
стратегиясидан фойдаланишига боғлиқ .
Бунга қўйидаги фаолият турлари киради: 
- матнни тўлиқ ва танқидий тушунишни талаб қиладиган ўқув ва ўқув-амалий масалаларни 
ечиш; 
-масала шартларини эсда тутиш; 


33 
- таклиф этилган вазият доирасида ечимни топишда ва талқин қилишда шартларнинг 
бажарилишини назорат қилиш ; 
- конкрет муаммо контекстида турли кўринишларда берилан маълумотлар (мант, жадвал, 
устунли ва доиравий диаграммалар, чизмалар) билан ишлаш. 
Бундан ташқари , математик саводҳонликни муваффаққиятли намойиш қилиш 
математикани ўқитишда ривожлантириладиган мантқий ва алгоритмик характердаги универсал 
когнитив компетенцияларга боғлиқ

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish