O. X. Xamidov universitet rektori, rais


МАКТАБЛАРДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА БАҲОЛАШНИНГ ЯНГИ



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

 
МАКТАБЛАРДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА БАҲОЛАШНИНГ ЯНГИ 
ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ – УСТУВОР ВАЗИФА 
Пардаев Б. Низомий номидаги ТДПУ, 
 Нафиса Пардаева ТДИУ қошидаги АЛ 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев раислигида 23 август куни халқ 
таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, 
ѐш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселекторида мактабларда 
таълим сифатини ошириш, таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, ўқитувчи 
мавқеини ошириш, ўқув дастури ва дарсликлар мазмунини такомиллаштириш вазифалари 
топширилди. Шу билан бирга халқаро таълим дастурларининг (STEAM) ижобий натижаларини 
ўрганган ҳолда миллий таълим дастурларини яратиш, халқаро баҳолаш дастурларини (PISA ва 
PIRLS -2021) татбиқ этиш белгилаб берилди[1]. 
2017-2018 ўқув йилларида мактаб ѐшидаги болаларни ўқишга тортиш 97%ни, бошланғич 
синф ѐшидаги болаларни мактабга жалб қилиш 100%ни ташкил қилгани ҳолда жаҳоннинг 
Халқаро таълимни назорат қилиш ташкилотларида мамлакатимизда амалга оширилаѐтган 
таълимнинг сифати хусусидаги маълумотларнинг йўқлиги қувонарли ҳолат эмас. Бунинг 
сабаблари мамлакатимиз таълим муассасаларининг Халқаро таълим ташкилотлари томонидан 
амалга оширилаѐтган лойиҳа ва тадбирларда фаол иштирок этмаслиги билан изоҳланади. 
Шу боис мактабларимизда ўзбек тилини ўқитиш сифатини ошириш, ўқув дастурлари ва 
дарсликларни такомиллаштириш бўйича ҳам ислоҳотлар олиб борилмоқдв. Жумладан, ўзбек 
тилини билиш даражасини баҳолаш учун 4 та (эшитиш, ўқиш, ѐзиш ва суҳбатлашиш) кўникмасига 
асосланган миллий баҳолаш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. 
2020 йилда АҚШнинг Халқаро тараққиѐт агентлиги (USAID) билан биргаликда бошланғич 
синф (2- ва 4-синф) ўқувчилари ўртасида ўқиш (EGRA) ва математика (EGMA) саводхонлиги 
бўйича халқаро баҳолаш ўтказилади. [2] Ҳозирги кунда баҳолашни ўтказиш бўйича тайѐргарлик 
ишлари олиб борилмоқда. Мақолада халқаро баҳолаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари 
тўғрисида гап боради. 
Халқаро тестларга мурожаат қилишнинг сабаблари нималар билан изоҳланади? 
1. Агар биз миллий таълимимиз жаҳон стандартлари талабаларига жавоб беришини 
истасак, демак дунѐ педагогикаси ривожланиш қонуниятларини ўрганишимиз талаб қилинади, 
акс ҳолда таълим –тарбия жараѐни паст даражадалигича қолиб кетаверади. [1]Ҳар қандай восита 
маълум вақтдан сўнг маънан эскиради. Шу боис таълим натижаларини баҳолашнинг энг илғор 
усулларини қўллашда PIRLS тажрибаси бизга қўл келади. Чунки PIRLS халқаро экспертлар 


27 
ҳамжамияти томонидан энди таълимга қадам қўйган ўқувчилар ўқиш саводхонлигини 
текширишнинг дунѐ миқѐсида тан олинган дастури ҳисобланади. 
2. Иккинчи сабаб прагматик аҳамиятга молик бўлиб, таълим амалиѐтида илмий 
натижалардан фойдаланиш кўникмаларига тааллуқли. PIRLS тестлари–тўртинчи синф 
ўқувчиларининг ўқиш саводхонлиги халқаро мониторингини амалга оширади. Мазкур дастурнинг 
иштирокчилари 2001 йилдан буѐн ҳар 5 йилда таълим натижалари кимга ва нимага боғлиқ 
эканлиги, бу борада айнан қандай ностандарт ечимга келиш кераклиги тўғрисида муҳим 
маълумотларни тўплаб келмоқда. Эътироф этилаѐтган ечимлар оддий бир синф доирасидан то 
мамлакат даражасигача бўлган кўламни қамраб олиши ҳамда бу ечимлар ўсиб келаѐтган ѐш 
авлод ўқиш саводхонлигига тақдирига ўзининг катта таъсирини ўтказиши мумкин. 
Нима учун таълим тизими самарадорлиги марказий кўрсаткичи ўқиш саводхонлиги деб 
эътироф этилади? Чунки айнан матнларни ўқиш орқали орттириладиган ахборотларни 
ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш кўникмалари ҳар бир инсон тақдири ва мамлакат равнақига 
ўз таъсирини кўрсатади:
- юқори ўқиш саводхонлигига эга бўлган ўн беш ѐшли бола катта эҳтимол билан ўқишни 
тамомлайди ва таълимнинг кейинги босқичини муаффақиятли давом эттира олади; 
- ўқиш саводхонлиги даражаси мамлакат иқтисоди равнақини таъминлашда бошқа ҳар 
қандай таълим натижаларига нисбатан устуворликка эга. 
Нега айнан 4-синфни битираѐтган ўқувчи болаларининг ўқиш саводхонлиги? Сабаби, 
айнан шу ѐшда рус олими Леонтевнинг эътирофича, аста-секинлик билан ўқиш таълимидан 
таълим олиш учун ўқиш босқичига ўтилади.[3] 
PIRLS тестлари предмети кенг тушунчани ифодалайди. Миллис Мартин: Ўқиш 
саводхонлиги –жамият ѐки муайян бир шахс учун қадрли бўлган турли ѐзма нутқ шаклларини 
тушуниш ва фойдаланиш қобилиятлари. Ўқувчи кўплаб матнларга мурожаат қилиш асосида ўз 
хусусий тушунчаларини лойиҳалаштиради. Улар таълим олиш, мактаб ижтимоий ҳаѐтида фаол 
иштирок этиш, китобдан завқ олиш учун ўқийдилар, деб таъкидлайди.[4] 
Мазкур эътироф моҳиятан ѐзма нутқдан фойдаланиш ҳамда матнлардан фойдаланиш 
асосида ўз хусусий ҳис-туйғуларини ѐзма шаклда ифодалаш кўникмаларини англатади. Бироқ 
PIRLS дастур сифатида боланинг матнни англаш кўникмаларини аниқлаш имконини беради. 
PIRLS тестлари назарий доираси жиҳатдан тўрт хил асосий ўқиш кўникмаларини аниқлаш 
имконини беради: 
- матнда очиқ-ойдин ифодаланган ахборотни топиш; 
- унинг асосида оддий ақлий хулосалар чиқариш; 
- матндаги ғоя ва ахборотларни шарҳлаш, интеграциялаш; 
- матн шакл ва мазмунини баҳолаш.
Мазкур тўрт ўқиш кўникмалари ҳар бир матн юзасидан тест саволларини тузишда асос 
вазифасини ўтайди. PIRLS очиқ матнларидан фойдаланган ҳолда санаб ўтилган ўқиш 
кўникмаларининг ҳар бирига тўхталиб ўтамиз. Тест материаллари ва натижаларини таҳлил 
қилишда ифодаланаѐтган ўқиш кўникмалари орасидаги чегаранинг нисбий эканлигига эътибор 
қаратиш керак бўлади. Матнни ўқишда улар яхлит ҳолда амалга оширилади, ўқиш билан боғлиқ 
ҳар қандай вазифани амалга ошириш ўқувчидан мавжуд барча кўникмалари сафарбарлигини 
тақозо қилади. Фақат юзаки қараганда, матнда очиқ-ойдин ифодаланган ахборотни топиш 
матндаги ғоя ва ахборотларни шарҳлаш, интеграциялашдан осондек туюлади. Бундан ташқари, 
мураккаблик даражаси ҳамда муайян кўникмаларга тушадиган юкламаларини ўзаро
тенглаштириб бўлмайдиган турли матнлар ўқувчига нисбатан ҳар хил талабларни қўяди. 
Биз кўриб чиқаѐтган PIRLS тестлари 12 та матн (шулардан 6таси бадиий ва 6таси ахборот 
шаклида) ҳамда 175 та саволни қамраб олган. Матн ва саволларни ишлаб чиқишда PIRLSга аъзо 
давлатларнинг етакчи мутахассисларидан иборат эксперт кенгаши ҳар бир матн юзасидан 
бериладиган саволларга жавоб беришда ўқувчиларнинг айнан қайси бир ўқиш кўникмалари талаб 
қилиниши билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал қилишларига тўғри келади. 
Китобхон-ўқувчилар ҳар бир матн мазмунида мавжуд катта миқдордаги аралаш хабарларга 
нисбатан диққатларини тақсимлашда яққол бир-бирларидан ажралиб турадилар. Ўқувчи учун 
матндаги ҳамма хабарлар ҳам бир хил аҳамиятга эга бўлавермайди. Бунда айрим ўқувчилар 
диққатларини матннинг умумий мазмунидан уларнинг эҳтимолларини тасдиқлайдиган хабарларга 
қаратсалар, бошқалари ўзларининг илк таассуротларига зид бўлган хабарларга эътиборларини 
қаратишади. Аксарият ҳолларда ўқувчилар урғуни ўқилаѐтган матндан кўзда тутилган саволларга 
жавоб берадиган хабарларга қаратишади ва бошқа талаб қилинаѐтган саволга жавоб берадиган 


28 
хабарни эътибордан четда қолдиришади. Айрим ўқувчилар матн мазмуни, айрим хабарларни 
англаганликларини ўзларида шаклланган ва такомиллашиб бораѐтган дунѐқараш асосида 
қайтадан текшириб чиқадилар, бошқалари эса бу ишни амалга оширмайди. Баъзи ўқувчилар 
матнни англаш билан боғлиқ хусусий фикрларини шакллантиришда алоҳида олинган сўз ва 
гапларнинг маънолоаридан фойдаланишади, бошқалар эса нисбатан кенг блокларга таяниб иш 
кўрадилар. 
Матндан ахборотларни излашга қаратилган барча стратегиялар ўзининг кучли ва ожиз 
тарафларига эга, бироқ ҳар қандай стратегия матнга мурожаат қилишдан муддаони кўзлаган 
саволга жавоб топишда конкрет ахборотни тез ва аниқ, автомат тарзида англашни таъминлаши 
зарур. Бу ахборот эса матннинг айнан бир жойида ѐки унинг турли қисмларидан ўрин олган 
бўлиши мумкин.
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Ш. Мирзиѐев. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 август куни халқ таълими 
тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ѐш авлод 
маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган нутқи.Т-2019 й. 
2.Цукерман Г.А. и д. Читательские умения российских четвероклассников: уроки pirls‐2016. 
М. 2016. 
3. Леонтьев А. А. (1999) Психология обучения чтению // Начальная школа: плюс-минус. № 
10. С. 9-13. 
4. Миллис Мартин/ (2013) Новые формы оценивания. М.: Просвещение. 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish