ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ШАКЛ
ВА УСУЛЛАРИ
Сайдивалиева З. А. Тошкент шахар 215
мактаб бошланғич синф ўқитувчиси
Таълим жараѐнида дидактик ўйинлар мазмуни ва аҳамиятини чуқурроқ ва аниқроқ тасаввур
қилиш мақсадида биз бу ишимизда қўллайдиган таълим, ўйин, дидактик топшириқ, ўйин
топшириқлари сингари тушунчаларнинг таърифига ва уларнинг маъносини очиб беришга
тўхталиб ўтишимиз зарур.
166
Таълим — ўқувчиларга кўникма ва малакалар беришининг, бу билим, кўникма ва
малакаларни ўқувчилар уқиб олиши, эгаллаб олиши ва уларни мустаҳкамлаб олишининг режали
жараѐнидир.
Таълим жараѐни — болалар хотирасининг бойиши, улар нутқ ва тафаккурининг ўсиш
жараѐнидир; турли ҳил метод ва усуллар ѐрдамида содир бўладиган жараѐндир.
Ўйин — болаларнинг онги, қалбига сингиб кетган фаолиятдир, уларнинг бу фаолияти, ўйин
турларига қараб, объектив воқеликни, ҳаѐтни муайян даражада ўзида акс эттиради.
Ўйин синфда ўтилган ўқув фаолиятининг маълум даражада давоми ва мустаҳкамланишидир.
―Табиат билан таништириш назарияси ва методикаси‖ фани талабаларда болаларни табиат
билан таништиришнинг мазмуни, мақсади ва вазифалари, методлари; табиат билан таништириш
ишларини ташкил этиш; педагогик коллежларда табиат билан таништириш фанидан дарсларни
ташкил қилиш ва ўтиш методикаси ҳақида билим бериш, тегишли кўникма ва малакаларни ҳосил
қилиш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларни билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади.
Талаба:
- табиат билан таништириш фанининг мақсад ва вазифалари, унинг ривожланиш тарихи,
педагог ва психологларнинг табиатни инсон ҳаѐтидаги аҳамиятини, бола шахсининг
ривожланишида табиатнинг ўрни ва вазифалари ҳақидаги қарашларни, педагогик коллежларида
табиат билан таништириш фанининг ўқитилиши, дарс турлари ва мазмунини билиши керак;
- мактабгача ѐшдаги болаларни табиат билан таништириш дастурини тузиш, турли
гуруҳларда табиат бурчагини ташкил қилиш ва ҳайвон ѐки қушларни, ўсимликларни
парваришлаш; табиат билан таништиришнинг иш шакллари, методлари ишни режалаштириш,
табиат билан таништириш ишига методик раҳбарлик қилиш, табиат билан таништириш
машғулотларини режалаштириш ва уларни ўтказиш; табиат билан таништириш ишларини
режалаштириш; сайр ва экскурсияларни ўтказиш малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак.
Маъруза машғулотлари мултимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда академ
гуруҳлар оқими учун ўтилади. Талабаларнинг « Мактабгача таълимда болаларни табиат билан
таништириш методикаси » фанидан билимларни пухта ўзлаштириши учун ўқитишнинг илғор ва
замонавий усулларидан, янги информатсион-педагогик технологиялардан фойдаланиш муҳим
аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари,
тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади.
Талабалар фанни пухта ўзлаштириши учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан
фойдаланиш, янги информатсион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва методик қўлланмалар, тарқатма материаллар, электрон
материаллардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва семинар машғулот мавзуларига мос равишда
илғор педагогик технологиялар танланади. Фанни ўқитишда «Тармоқлар», «Ақлий хужум»,
«Бумеранг», «Елпиғич», «Тарози», «Кластер», «Венн ҳалқачалари» каби педагогик
технологиялардан фойдаланилади. Бунда ҳар бир мавзунинг ўзига хослиги ҳисобга олинади.
Шунингдек, аудио-, видео-, компютер техникасидан фойдаланилади.
Тажрибада шу нарса исботланганки, ўйин кичик ѐшдаги ўқувчи болаларнинг зарур ҳаѐтий
эҳтиѐжидир.
Дидактик ўйин — таълим берувчи усул бўлиб, бу усул муайян таълимий мақсадларга
эришувга, яъни ўтилган ўқув материалини аниқлашга, мустаҳкамлашга ва уни чуқурлаштиришга
қаратилган бўлади. Ҳар бир дидактик ўйинни ўтказишда муайян мақсад, масалан, бирор
ҳаракатни, бирор ҳисоблаш усулини, яъни маълум дидактик топшириқни мустаҳкамлаш вазифа
қилиб олинади. Масалан, «Театр» ўйинига қўйиладиган дидактик топшириқ болаларнинг олдинги
дарсларда танишган 5 сони ҳақидаги тушунчаларини мустаҳкамлашдан иборат. «Доиравий
мисоллар» ўйинида эса икинчи ўнлик ичида ҳисоблаш малакаларини мустаҳкамлашдан иборат
бўлган дидактик топшириқ қўйилади.
Дидактик топшириқ дарсга қўйиладиган умумий мақсаднинг бир қисмини ташкил қилади.
Ҳар бир дидактик ўйиннинг ҳам ҳар қандай ўйиндаги сингари қоидалари бўлади. Ўша
қоидаларга амал қилинмаса, ўйиннинг ўйин сифатидаги аҳамияти, бинобарин, ўйиннинг таълим-
тарбиявий ва психологик аҳамияти йўқолади. Ўйин қоидалари ўйин топшириғига киритилади.
Ўйин топшириғи—ўқитувчининг болаларга ўйиннинг қандай ўйналишини, ким ғолиб чиққан
ҳисобланишини ва ҳоказоларни тушунтириш тарзида берадиган топшириқидир.
167
«Жимжитлик» ўйинида болаларга бериладиган топшириқ ўқитувчи кўрсатган белги, сонни
«хаѐл»да ечиш ва сон натижасини топишдир. Ўйин қоидаси — овоз чиқармасдан ҳаракат
қилишдир.
Дидактик материал: суратлар, жадваллар, плакатлар, саноқ жадваллари, стол устида
кўрсатиладиган театр-ширма, абак (саноқ асбоби), ўйинчоқлар, чўтлар; ҳар бир болага
бериладиган саноқ материали: геометрик шакллар, ҳалтачаларга солинган дуб ѐнғоқлар, чўплар,
қўлда ясалган буюмлар (қоғоз қайиқча ва шапкача); геометрик шакллар чизилган жадваллар,
картондан ясалган шакллар, схемалар солинган конвертлар; саноқ материаллари солинган
индивидуал яшиклар; геометрик шакллар солинган конвертлар ва ҳоказо.
Ўйинли шаклларни ривожлантириш муаммоси, бу шахс маданиятини ривожлантириш
муаммосидир. Педагогикада шеъриятда бўлгани каби одам маънавий кучлар тўлиқ камолатга
етганда ижод қилиши қилиши мумкин. Ана шу дақиқа ва сонияларда асл ихтиролар юзага келади.
Болалар ўз мустақилигини ва хаѐлларини ривожлантирадилар. Латьшева дастурига
мувофиқ «эркин харакат» ўзига адабиѐт, рус тили,тарих ва табиатшунослик,расм ва мусиқани ўз
ичига олди.Болалар тана харакати,хис-туйғулари ва фикрлари болаларда иштѐқ туғдириб,рақс ва
шеърларда ифодалади.Шундай қилиб,бошланғич мактабларда боланинг маданий хулқига эга
бўлишлари эркин педагогикани ифодалайди.
Улар ўзларини шу тариқа шакллантиради.Ҳар бир фан болага ишонарли тарзда тақдим
этилиши керак.Маданий хулқ асосий шакллари оғзаки ва ѐзма нутқ,ўқиш ва арифметикадир.
Адабиѐтлар
Do'stlaringiz bilan baham: |