Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/24
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#79386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
oquvchilarni musiqij nazarij savodxonligini oshirishda asarlarni tahlil qilishning ahamiyat

1.2. Ўқувчиларни 
мусиқий назарий саводхонлигини оширишда 
асарларни таҳлил қилишни ривожлантиришнинг бугунги кундаги 
долзарб муаммолари 
Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ 
билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаѐтий 
муаммо ва эҳтиѐжларини яхши билиш керак. Ш.Мирзиёев. (5). 
Халқимизда ―Ўқитувчи – миллат тарбиячиси‖, деб бежиз айтилмаган. 
Ўқитувчи бугун ўзи таълим тарбия бераѐтган шогирдининг камолоти билан 
келажакка пойдевор қўяди. Келажак фарзандларимизники, уларни камолот ва 
комиллик чўққисига эса ўқитувчи-устози бошлаб беради. Шу ўринда ўз 
шогирдларини тинимсиз меҳнатлари орқали санъат оламига олиб кираѐтган 
устозларнинг фаолиятларини юксак баҳолаш мумкин деб ҳисоблаймиз. Бола 
илк ѐшлигидан санъат мактабига, сўнгра санъат коллежи ѐки лицейларига, 
билимларини янада орттириш ва мустаҳкамлаш учун олийгоҳларга ўқишга 
кириб таҳсил оладилар.
Олийгоҳ талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари мунтазам 
назорат қилиб борилади. Баъзан мусиқий таълим йўналишига мусиқа 
саводига эга бўлмаган айрим талабалар ўқишга қабул қилинганига гувоҳ 
бўламиз.
Оқибатда ўқиш жараѐнида ўқитувчи ва талаба бир қанча муаммоларга 
дуч келиши кузатилмоқда. 4 йиллик (бакалавр) таълим олиш жараѐнида 
қобилияти бор ва қизиқувчан талабалар ўз меҳнатининг самарасини кўрсатиб 
ўқишни муваффақиятли тамомлашмоқда. Баъзи бирлари эса лоқайдлик ва 
бепарволик билан ―дипломни қўлга киритсам бўлди‖, қабилида иш 
тутадилар.
Бундай вазиятда педагоглар ўқишга қабул қилиш жараѐнида кўпроқ 
мусиқа саводига эга бўлган санъаткорлик қобилияти яққол сезилиб турган 
талабаларни қабул қилишга ҳаракат қилмоғи лозим. Чунки олий даргоҳни 
тамомлаган мутахассис ѐш авлодни ҳозирги давр талабларига муносиб қилиб 
тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшмоғи керак. Ўз устида тинимсиз ишлаш, ҳар 


томонлама кенг фикрлаш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини 
самарали қўллай олиш, ижодкор шахс ҳамда ѐшларни билим чўққисига, 
юксак маънавият сари, олий инсоний фазилатлар соҳиби бўлишига даъват 
этадиган чинакам устоз сифатида фаолият юритиши талаб этилади. Бундай 
фазилатлар ҳақиқий санъаткорлик истеъдоди бўлганларгагина муносиб 
эканлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. 
Шундай экан, ѐшларнинг касб-ҳунар танлашларида туғма қобилият ва 
иқтидорига, касбий лаѐқатига эътибор қаратилса шахс учун хам, жамият учун 
хам фақат фойда бўлишини яна бир карра таъкидлаб ўтмоқчимиз. 
Маълумки, ѐш болаларга ўз ҳаѐтларида мусиқа бўйича чинакам, 
мақсадли, тизимли, илмийликка асосланган мусиқий-назарий маълумотлар 
мактабда берилади. Барча фанларнинг ўқитилишида бўлгани каби 
болаларнинг мусиқа санъатига бўлган ҳавас ва қизиқишлари, унга бўлган 
муносабатлари мана шу ерда, яъни мактабдаги мусиқий таълим-тарбия 
жараѐнида шаклланиб боради. 
«Инсон фақат ѐшлик йилларидагина она тилини ҳам, мусиқа 
маданияти, мусиқа саводини ҳам, куй гўзаллигини идрок етиш, 
тушуниш, ҳис етиш, завқланиш қобилиятини егаллаб олади»-деган 
еди машҳур педагок В.А.Сухомленский, … агар шу ѐшлик чоғиданоқ 
бола қалбига мусиқа гўзаллиги таъсир эттирилса, агар бола мусиқий 
товушларда ифодаланган инсон ҳис-туйғуларини, унинг кўп қиррали 
маъноларини сезса, у ҳеч қандай ўзга восита билан эришиб 
бўлмайдиган маданият чўққисига кўтарилади. 
Мусиқа саводи фаолияти мактабдан бошланади. Мусиқа саводи
мусиқа таълими тизимидаги муҳим жараѐн ҳисобланади. Шунинг учун
ўқитувчи болаларга зарур мусиқий-назарий билимларни,
маълумотларни бериши керак.
Мусиқа саводига доир олиб бориладиган иш асосан
болаларнинг мусиқий ўқувини ўстириш ва нота ѐзувларини
ўрганишдан иборат бўлибгина қолмай, балки ўқувчиларнинг умумий


мусиқий билим савиясини таркиб топтирувчи умумий билим,
тушунчалар мажмуасини (ижрочилиги, халқ ва бастакорлик мусиқаси,
уларнинг фарқлари, миллий мусиқанинг маҳаллий услублари, мумтоз
мусиқа) ташкил этади. Мусиқа саводи ўқувчиларда мусиқага, унинг
ифода воситаларига онгли муносабатни тарбиялайди, мусиқанинг
асл мазмунини тушуниб олишга ѐрдам беради, нотага қараб
куйлаш ва ашула айтиш малакаларини ҳосил қилиш ҳамда гармоник
қобилиятни ўсишига замин яратади.
Шу билан бирга овозларни аниқ талаффуз қилишга ва
жамоа бўлиб қўшиқ айтиш сифатини, самарадорлигини оширишга
қулайлик туғдиради. Мактабда мусиқа саводини ўрганишда қўйиладиган 
асосий методик талаб — дарс жараѐнида олинган мусиқий-назарий 
билимларни бошқа фаолиятларда – қўшиқ айтиш, мусиқа тинглаш ва
мусиқага ритмик жўр бўлишда қўллай олишдан иборат. Ҳар бир фаолият
билан шуғулланганда ўқувчилар куйлаѐтган, жўр бўлаѐтган ѐки тинглаѐтган 
асарларининг ким томондан яратилганлиги, қайси ладда ѐзилганлиги, 
асарнинг темпи, ўлчови, ритми, шакли, динамик белгилари, тонлиги ва
ҳоказоларни қисман бўлса ҳам аниқлашлари даркор.
Мана шужараѐнда мусиқа саводи беназир кўмакчидир. Мусиқий-
назарий билимлар анча саѐз ва бир тизимга солинмаган бўлса ҳам,
ўқитувчи имкони борича дарсларни 
кўргазмали қуролларда 
ўқитишнинг замонавий техник воситалардан фойдаланган ҳолда дарс
ўтиши мақсадга мувофиқдир.
Мусиқа саводида мусиқий атамалар, анъаналар, темплар(суръат), 
интерваллар, альтерация белгилари, динамик белгилар, мусиқанинг
ифодаловчи воситалари, оддий мусиқа шакллари ва жанрлари, мажор ва
минор лади ҳақида тушунча берилади. Лекин бу тушунчалар оддийдан 
мураккабга қараб, иложи борича тизимийликка риоя қилиб ўргатилса
кўзланган мақсадга эришилади.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish