Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/24
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#79386
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
oquvchilarni musiqij nazarij savodxonligini oshirishda asarlarni tahlil qilishning ahamiyat

Олмача анор 
(жўрсиз хор асарнинг таҳлили). 
Халқ сўзи. Б.Умиджонов хор учун мослаштирган 
Ўзбек халқ қўшиги «Олмача анор» халқ орасида кенг тарқалган фольклор 
асарларидандир. Ушбу қўшиқ истеъдодли хормейстр Б.Умиджонов 
томонидан 1994 йили хор (жўрсиз) ижроси учун қайта ишланга 
Асар матнига шоир Ж.Жабборовнинг бахтиѐр ҳаѐтни куйловчи 
тўртликлари киритилган. Ж.Жабборов қўшиқ нақоратини қисман 
ўзгартирган ҳолда унинг янги вариантини яратган. 
Олмача 
анорингга 
балли. 
Тоза 
райҳонингга 
балли. 
Олмачаю-олмача; Анор 
қурбонинг бўлай. 
Олмача 
анорингга 
балли; 
Тоза 
райҳонингга балли. 
Дарѐларни бойладинг, 
Чўлни бўстон айладинг; 
Боғбоним, пахтакорим, 
Сен менинг ифтихорим. 
Олмачаю-олмача; Анор 
қурбонинг 
бўлай. 
Олмача 
анорингга 
балли; 
Тоза 
райҳонингга балли. 
Нурли бустонимга кел, 
Пахта майдонимга кел, 
Чуллар чаман гул бўлсин, 


Эл хирмони мўл бўлсин. 
Олмачаю-олмача; Анор 
қурбонинг 
бўлай. 
Олмача 
анорингга 
балли; Тоза райҳонингга 
балли. 
Асарда меҳнат мавзуси куйланади, чўлларга сув келтириб, боғлар, 
пахтазорлар барпо қилган мўл-ҳосил кўтарган деҳқонлар меҳнати 
шарафланади. 
Жуманиѐз Жабборов таниқли ўзбек шоири. У шерият, драматургия 
жанрларида самарали ижод қилади. Унинг «Баҳор нафаси», «Мақсад йўлида» 
шерий тўпламлари, «Ўжарлар», «Тўйдан олдин томоша» каби драмалари 
машҳур. 
Хормейстр Ботир Умиджонов жуда кўплаб ўзбек ва ўрта Осиѐ халқлари 
қўшиқларини жўрли ва жўрсиз хор ижроси учун мослаштирган ва мустақил 
сюита, кантаталар ѐзган композитор-хорместрдир. Унинг «Жангчи қабрида»,
«Гўзал», «Эй санам» қайта ишлаган ўзбек халқ қўшиқлари «Қора соч», 
«Илилла ѐр», «Лапар», «Яллама ѐрим», «Чаманда гул», қозоқ халқ қўшиги 
«Япурай», уйғур халқ қўшиғи «Ўйнамду яхши», тожик халқ қўшиғи 
«Дилиман», «Гар намедони бидои», қирғиз халқ қўшиғи «Қомузчи», 
қорақалпоқ халқ қўшиғи «Чимбой» машҳур асарларидир. У ўзбек классик
мусиқа меъросидан «Сегоҳ», «Чоргоҳ», «Ўзгача», «Рубоий» каби жўрсиз 
хорлар ва «Дилбаруме» хор сюитасини ѐзган. У Ўзбекистон Радио ва 
телевиденийеси қошидаги хор жамоасини ташкилотчиси, бадиий раҳбари 
(хормейстри) сифатида узоқ йиллар фаолият кўрсатган санъаткор, 
Ўзбекистон халқ артистидир. 
Таҳлил қилинаѐтган «Олмача анор» қўшиғи шаклан уч қисмдан 
иборатдир. 
Халқ қўшиғи асосан куй (яккахон) ва нақорат (жамоавий)дан иборат. 


Тузилиши 
Нақорат 
оҳанг 
нақорат

Б
А 
Бу шаклдаги қўшиқлар кўпроқ ялла жанрига яқин бўлади. Маълумки, 
анъанавий ялла қўшиқлари ижро қилинганда асосий куй яккахон ѐки бир 
неча хонанда томонидан, нақорат эса, кўпчилик (жамоа) томонидан ижро 
қилинади. Шу боис ушбу қўшиқни дуторчи қизлар ансамбли «ялла» 
сифатида ижро қилган. 
Б.Умиджонов қўшиққа янги услубда ѐндашган, лекин ижро шаклини 
сақлаб қолган. 
Муқаддима 
+ А 
+
Б 
+ А 
+ хотима 4 
т-т 
16 т-т
8 т-т 
8 т-т 
1 т-т 
Асар 4 тактик муқаддима билан бошланади. Бу йерда еркаклар хорининг 
(тенор ва бас) 2 овозли имитасион чақириқ оҳанги берилади. 
Асарнинг биринчи А қисми ҳам 4 тактик кичик муқаддима билан 
бошланади, 16 тактни ташкил етади. О`з навбатида у кичик 3 қисмга (А-Б-А) 
бо`линади. Биринчи А қисм бошида еркаклар овози билан 4 такт доира усули 
берилади. 
Асарнинг иккинчи асосий Б қисми 21-тактдан бошланади. У 8 тактдан 
иборат бўлиб, асар кулминацияси хам шу қисмда. Бу қисм умумий хор 
ижросида бўлади. Хор партиялари айрим жойларда бир-бирини (тенор 
сопранони, алт сопранони) такрорлайди.
Иккинчи қисмнинг охирида то`рттала овоз партияси унисонга 
бирлашади ва фермато ѐрдамида товушни чўзиб туради. Асарнинг учинчи 
қисми 29 та тактдан иборат бо`либ, нақорат ва асосий куй берилади.
У икки мусиқий (8 тактли) жумладан иборат. Бу репризали қисм 
биринчи қисмни айнан такрорлайди. Асарнинг умумий ҳажми 37 тактни 
ташкил қилади. Партитурада қўйилган «сегна» 
орқали 
иккинчи 
ва 
учинчи қисмлар қайтарилади. Асар умумий хорнинг жўшқин садоси «ҳей !» 
сўзи билан тугайди. 


Асарнинг фактура ѐзуви, асосан, аккорд-гармоник бо`лса ҳам, қо`шиқ 
муқаддимасидаги каноник имитацияда полифоник усулдан фойдаланилган. 
Асар гармонияси ҳам ранг-баранглик хусусиятига эга. Унинг мелодияси 
(куйи) халқ қўшиғи бўлганлиги учун автор янги тўқимаси унга 
мослаштирилган. (Асосан ўрта қисмда). 
Асосий куй каби (сопрано) ҳар бир овоз партиясининг мелодик йўналиши 
ҳам халқ қўшиғи оҳангини сақлаб қолган. Сопрано партиясида учрайдиган 
(2-қисм 26-27 такт) септимага «сакраш» ҳам унчалик интанацион 
қийинчилик туғдирмайди. 
Асар ми-минор (e-moll) ладида ѐзилган. Модуляция ва тонал оғиш ҳоллари 
учрамайди. 
Асар Доминанто ва тоника товушлари билан бошланади. Биринчи ва 
иккинчи қисмлар тоникадан бошланади, иккинчи қисм доминанта товушида 
тугайди, учинчи реприза қисми эса яна тоникадан бошланади. Асар асосий 
тонликда тугайди. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish