Статистик усул
• Ҳар қандай ижтимоий гигиеник тадқиқотлар статистик усул
ёрдамида амалга оширилади. Статистик усул аҳоли
саломатлигини ва ундаги ўзгаришларни, тиббиёт
муассасаларини фаолиятини ва унинг самарасини объектив
баҳолаш имконини беради. Клиник, экспериментал илмий
тадқиқотларда санитария статистикаси ўрганилаётган
ҳодисаларнинг моҳиятини, ички қонунниятларини очиб беради.
Статистик усулнинг энг муҳим босқичларидан бири олинган
маълумотларни йиғиш, таҳлил этиш ва баҳолашдан иборатдир.
• Статистик усул кўпрок математик статистикага
суянган ҳолда тадқиқот натижаларини ҳисоблайди ва таҳлил
этади. Уларга нисбий қийматлар, ўртача қийматлар,
стандартлаш усули, корреляцион таҳлил, дисперсион таҳлил
каби баҳолаш мезонлари ва бошқалар киради.
11
Тарихий усул
Ижтимоий - гигиеник тадқиқотларда аҳоли
саломатлигининг, соғлиқни сақлаш тизимини
динамикасини жамиятнинг тарихий тараққиёт
даврларидаги сиёсий, ижтимоий - иқтисодий
шароитларнинг ўзгаришлари билан боғлаб
ўрганиш усулидан кенг фойдаланилади.
12
Эксперт баҳолаш усули
Тиббий ёрдамнинг сифати ва
самарадорлигини баҳолашда
белгиланган мезонлар ва тамойилларига
асосланади.
13
Иқтисодий тадқиқот усули
Соғлиқни саклаш тизимига ажратилган
маблағлардан унумли ва самарали фойдаланиш,
режалаштириш ва ишлаб чиқариш харажатлари,
фойда ва зарар каби иқтисодий категориялардан
фойдаланилади. Иқтисодий тадқиқот усуллар орқали
ижтимоий - иқтисодий тарраққиётнинг аҳоли
саломатлигига таъсири ўрганилади.
14
Эксперимент усули
Тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги рационал
шакллари ва усулларини излаб топиш, тиббий
ёрдамнинг самарали моделларини яратиш, илғор
тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш, лойиха
ва кашфиётларнинг натижаларини текшириш,
тажриба сифатида янги тиббиёт муассасаларини
яратиш ва улар фаолиятини амалий таҳлил
этиш тизимидир.
15
Социологик тадқиқотлар ўтказиш
усули
Тиббиётда ва соғлиқни саклашда
катта
аҳамиятга
эга. Ушбу усул махсус
анкета – сўрови, сўров-интервью
ўтказиш орқали олиб борилади.
16
Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни
бошқариш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиш
жараёнида юқорида келтирилган барча усуллардан кенг
фойдаланилади. Улардан алоҳида якка ҳолда эмас,
балки бир неча усулларни қўллаган ҳолда
фойдаланиланиш мақсадга мувофиқдир. Натижада
тадқиқотларнинг чуқурлигига, кетма-кетлигига, ҳамда
олинган натижаларнинг аниқлигига тўла эришилади.
Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш
тадқиқотларида антропометрик физиологик усуллардан,
клиник фанлар материалларидан, этнографик
кўрсаткичлардан, аҳолининг географик жойлашганлиги
ҳақидаги маълумотлардан ҳам кенг фойдаланилади.
17
Тадқиқотда кўзда тутилган мақсадга қараб, аҳоли
саломатлигини ўрганишда турли манбалардан
фойдаланилади.
Тадқиқотларда асосий маълумот манбаи бўлиб,
даволаш-профилактика, санитария-эпидимиология ва
бошқа муассасаларда ишлатиладиган давлат қайд
ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади. Мазкур
маълумотларни ишончлилик даражаси юқори, чунки
улар барча вилоятлар, туманлар учун ягона шаклда
бўлган давлат ҳужжатлари маълумотларига асосланган.
18
Жамоат саломатлиги ва соғлиқни
сақлашни бошқариш фани тиббиёт
фанлари ичида энг ёш фанлардан
бири ҳисобланади. Унинг вужудга
келиши XIX- асрнинг охири, XX
асрнинг бошлари деб, қайд этиш
мумкин.
19
Ушбу фанни ривожланишини шартли
равишда бир неча босқичга бўлиш мумкин
- 1922-1929 йиллар- кафедраларнинг пайдо
бўлиши ва унинг назарий асосларини ишлаб
чиқилиши билан характерланади. Москвада
1922 йили Биринчи Давлат Университети
тиббиёт факультети қошида Биринчи
Ижтимоий гигиена кафедраси очилди ва унга
Н. Семашко раҳбарлик қилди. 1923 йили 2
Давлат Университет тиббиёт вакультети
қошида яна бир ижтимоий гигиена
кафедраси очилди ва унга З.П. Солобоев
кафедра мудири деб тайинланди.
20
Шу йили Санкт-Питербугда,
Киевда, Воронежда, Козонда,
Харьковда, Саратовда шу
жумладан Тошкентда Ўрта Осиё
Давлат Университети тиббиёт
факультети қошида Ижтимоий
гигиена кафедраси ташкил этилди.
21
1930 йилларда даволаш-профилактика
муассасаларини ташкил этиш, қишлоқ
ахолиси ва саноат корхоналари
ишчиларига тиббий хизматни ташкил
этиш, уларни сифатини ошириш
соғлиқни сақлашни статистикасини
ҳамда соғлиқни сақлашни
режалаштириш, молиялаштириш
услубларини ишлаб чиқиш диққат
марказида бўлди.
22
1935 йили биринчи маротаба
мустақил Статистика кафедраси
очилди ва унга таниқли профессор
П.А.Кувшинников раҳбарлигида
шаҳар ва қишлоқ аҳолиси
касалланишлари табиий ҳаракати
ўрганилди ва касалликлар ўлим
сабаблари номенклатура ва
классификацияси ишлаб чиқилди.
23
1936 йили Г.А.Баткис томонидан янги
Ижтимоий гигиена дарслиги ёзилди.
- 1941-1945 йиллар. Ушбу йилларда
яъни Иккинчи Жаҳон уруши даврида
соғлиқни сақлашни ташкил этиш
кафедраларининг диққат эътиборини
фронтда тиббий-санитария хизматини
ташкил этишга қаратилган.
- 1966 йилга келиб соғлиқни сақлашни
ташкил этиш кафедралари «Ижтимоий
гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил
этиш» деб номланадиган бўлди.
24
Document Outline - Slide 1
- Slide 2
- Slide 3
- Slide 4
- Slide 5
- Slide 6
- Slide 7
- Slide 8
- Slide 9
- Slide 10
- Slide 11
- Slide 12
- Slide 13
- Slide 14
- Slide 15
- Slide 16
- Slide 17
- Slide 18
- Slide 19
- Slide 20
- Slide 21
- Slide 22
- Slide 23
- Slide 24
Do'stlaringiz bilan baham: |