Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Идрокни ўстиришга қаратилган ўйинлар



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

Идрокни ўстиришга қаратилган ўйинлар болада нарсаларнинг ранги, 
шакли, катталигига кўра таҳлил қилиш малакасини шакллантиради. Мактабгача 
ёш охирига келиб, болалар ранг қаторидаги 7 хил рангни бемалол фарқлай 
оладилар. Улар асосий геометрик шакллар (доира, овал, тўртбурчак, тўғри 
тўртбурчак, учбурчак)ни билишлари лозим. Намунага кўра ёки номи айтилган 
маълум бир шаклдаги нарсаларни ажрата олишлари керак. Болалар 
нарсаларнинг катталигини фарқлашда уларнинг ўлчами бўйича териб чиқишни 
биладилар, 8 - 10 та таёқча, доирача ёки бошқа бир хил турдаги катталиги ҳар 
хил предметларни катталашиб ва кичиклашиб борувчи тартибда қўйиб 
чиқадилар. Нарсалар катталигини 3 хил ўлчамда номини айта оладилар 
(узунлик, кенглик, баландлик). Аммо ақлий муаммоли болаларга нисбатан олиб 


91 
қаралганда бу ўта мушкил операциялардир. Шу сабабли бу борада мунтазам иш 
олиб бориш лозим. 
Навбатдаги ўйинлар гуруҳи диққатни ривожлантиришга қаратилган 
бўлиб, улар воқеликнинг маълум жиҳатларига қарата диққатни тўплашга 
ўргатади (диққатни тўпламасдан ҳеч бир ишни бажариш мумкин эмас). Бу 
ўйинлар туркуми орқали болалар диққатининг турғунлиги, кўчувчанлиги, 
бўлинувчанлиги каби хусусиятлари шакллантирилади. Диққатнинг турғунлиги 
бирор нарса устида ўзоқ вақт диққатни тўплаб тура олиш, демакдир. Маълумки, 
ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болалар диққати муқим бўлмай, 
болаларда иш жараёнида муқимлилик бўлмайди. Яъни болалар бир фаолиятда 
ўзоқ шуғуллана олмайдилар. Диққатни кўчириш - уни бир фаолиятдан 
иккинчисига ўтказа олишдир. Диққатнинг бўлинувчанлиги бир вақтнинг ўзида 
кишининг икки ёки ундан кўпроқ нарса билан шуғуллана олишида намоён 
бўлади.
Болаларнинг ихтиёри педагог диққатидан аста - секин ихтиёрий диққатга 
ўтилади. Ихтиёрий педагог диққати жараёни айни пайтда бола учун қизиқарли 
нарсага диққатни қаратишда юзага келади. Ихтиёрий диққат боланинг ўзи учун 
қизиқ бўлмаган фаолият билан шуғуллана олишини назарда тутади. 
Ўйинларнинг яна бир тури хотирани ўстиришга қаратилганўйинлардир. 
Бундай ўйинлар ўқувчиларни ўз олдига мақсад қўя олишга ўргатади: бирор 
нарсани эслаб қолиш, ана шу мақсадни амалга ошириш воситаларини излаб 
топиш шулар жумласидандир. 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish