НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Болаларнинг табиат билан боғлиқ бўлган билим ва малакаларини
қандай йўллар билан шакллантирилади?
2. Бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари педогогик жараёнида
болалар фаолиятини ташкил этишнинг турли хил йўлларини кўрсатиб беринг?
3. Мактабгача ёшдаги болаларни табиат билан таништиришда
“кузатиш” қандай имкониятлар беради?
4.
“Экология” атамаси қандай маънони билдиради?
5. Болаларни табиат билан таништириш, табиатни муҳофаза қилишга
ўргатиш қандай йўл билан амалга оширилади?
3-мавзу: Нутқ ўстириш машғулотларини ўтказиш технологияси (2
соат).
Режа:
1. Мактабгача таълим муассасаларида нутқ ўстириш машғулотларини
ўтказиш методикаси.
2.Турли ёш гуруҳларида нутқ ўстириш машғулотларини ташкил этиш ва
машғулотларда нутқ ўстириш вазифаларининг ҳал этилиши.
3. Болаларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш.
Таянч тушунчалар:ўзлаштирииш, таъсир, мурувват, тасаввур, ижтимоий,
такомиллаштириш, садоқат, назария, оғзаки нутқ, равон нутқ, тамойил, нутқ,
таълим, мустаҳкамлаш, фаоллаштириш, савод, бўғин, талаффуз, тафаккур.
3.1.Мактабгача
таълим
муассасаларида
нутқ
ўстириш
машғулотларини ўтказиш методикаси.
Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия беришда энг асосий
вазифалардан бири болаларгаона тилини ўргатиш, нутқини ривожлантириш,
нутқий муносабатга, муомалага ўргатишдир. Нутқ ўстириш услубиёти
43
педагогик фан болиб, мактабгача таълим ёшидаги болаларда нутқни
шакллантиришга қаратилган педагогик қонуниятларни ўрганади.
Нутқ ўстириш услубиёти фанининг асосий вазифаси- нутқ ўстириш
услуби ва услубиётларини, уларнинг энг самарали воситаларини илмий-
педагогик асосларда ишлаб чиқиш ва болалар боғчалари тарбиячиларини улар
билан таъминлашдан иборатдир. Тарбиячилар эса ўзлаштирилган услуб ва
услубиёт ёрдамида болаларда зарурий нутқий малака ва кўникмаларни
ривожлантиришга ҳаракат қиладилар. Нутқ ўстириш услубиётининг мақсади
болаларнинг оғзаки нутқини ривожлантиришдан, атрофдагилар билан нутқий
мулоқотда бўлиш малакасини шакллантиришдан иборат.
Нутқ ўстириш услубиёти вазифаси ўз ичига бир қанча махсус хусусий
вазифаларни ҳам қамраб олган. Жумладан, мактабгача таълимда болалар
нутқини ривожлантириш бўйича қуйидаги махсус, хусусий вазифалар амалга
оширилади:
2. Нутқнинг грамматик томонини
шакллантириш.
1. Болаларни теварак-атроф билан таништириш,
нутқини ўстириш, бойитиш.
1
вазифа
2
вазифа
44
Do'stlaringiz bilan baham: |