Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Жонли ва жонсиз табиат билан таништириш ва табиатга



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

1.3. Жонли ва жонсиз табиат билан таништириш ва табиатга 
эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш. 
Бугунги кунда мактабгача таълим муассасасида кечаётган педогогик 
жараёнда болалар фаолиятини ташкил этишнинг турли хил шаклларидан 
фойдаланиб келинмоқда. Машғулот, экскурсия болалар кичик-кичик гуруҳлари 
билан ўтказилади. Яшаб турган жой, табиатни кузатиш ёки табиат кучоғида 
меҳнат қилишни кичик гуруҳлар билан, якка тартибда ташкил қилиш самарали 
натижа беради. Жумладан, ўргатиш жараёнида ҳар хил усуллардан фойдаланиш 
(кўргазмали, амалий, сўзлашув) мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ўргатиш усуллари. Тарбиячи ва болаларнинг фаолият кўрсатиш 
усуллари. Бунда билиш, ўрганиш ҳамда атрофдаги ўраб турган оламга нисбатан 
бўлган тарбия шакллантирилади. 
Кўргазмали 
усулларни 
кузатиш, 
расмларни 
кўздан 
кечириш, 
моделлаштириш, кинофильм, диафильм, деапозитивларни кўрсатиш каби 
тадбирлар киради. Кўргазмали усуллар мактаб ёшидаги болада табиат 
тўғрисидаги аниқ тасаввурни шакллантиришга ёрдам беради. 
Амалий усуллар. Бу усул, асосан, ўйиндан иборат. Ўйин давомида 
ўтказиладиган элементар тажрибалар ва ушбу усулни моделлаштириш 
ёрдамида тарбиячи табиатда содир бўладиган ҳодисалар ва алоҳида олинган 
предметлар ўртасидаги муносабатлар ва ўзаро алоқани ўрнатиш йўли орқали 
болаларда вужудга келган тасаввурни аниқлаштиришга ёрдам беради. 
Сўзлашиш усули. Бу усул ўз ичига тарбиячи ва болаларнинг ҳикоялар 
айтиб беришини, табиат тўғрисидаги бадиий асарларни ўқиш, тирик 


37 
организмларни ўзаро бир-бири билан алоқада бўлиши тўғрисида суҳбатлар 
ташкил қилишдан иборатдир. Сўзлашиш усулидан фойдаланиш болалардаги 
табиатга 
нисбатан 
ижобий 
ҳис-туйғуни 
шакллантиришга 
ёрдам 
беради.Болаларни табиат билан таништириш жараёнида ишлатиладиган турли 
хил усулларни жамлаб, бир-бири билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб бориш 
керак. 
Керакли усулларни танлаб олиш ва улардан жамланган ҳолда фойдаланиш, 
турли ёшдаги болаларни имкониятлари, ривожланиш даражаси уларни олдига 
қўйилган тарбиялаш ва билим бериш билан боғлиқ бўлган вазифаларни 
бажариш характери орқали аниқланади. Бола билиши керак бўлган табиат 
объектлари ва табиат ҳодисаларининг хилма-хиллиги ҳам ўз навбатида турли 
хил усуллардан фойдаланишни тақозо этади. Масалан, қурбақа, итбалиқ, думли 
қурбақани ҳаёт кечириш тарзи унинг ҳаракатларини кузатмасдан туриб билиб 
бўлмайди. Худди шундай уйда ўсадиган ўсимликларни ҳаёт кечириш тарзи, 
уларни парвариш қилиш, уларга сув қуйиш, тагини юмшатиш каби 
ҳаракатларни кузатиш орқали, қор ва муз хоссалари эса улар билан турли хил 
тажриба ва ўйинлар ўтказиш орқали 
кузатилади. 
Ёввойи ҳайвонлар тўғрисидаги билим 
бадиий 
адабиётларни 
ўқиш, 
тарбиячи 
ҳикоялари, юмшоқ ва елимли ўйинчоқлар, 
ёввойи ҳайвонларнинг рангли расмларини 
кўрсатиш ёрдамида шаклланади. Тарбиячи ўз 
ҳикояларида ёввойи ҳайвонлар қандай қилиб 
ўзлари яшаётган муҳитга мослашишлари 
тўғрисида тўхталиб ўтишлари шарт. 
Табиатни, атрофдаги оламни билишда 
катта эътибор кузатишга қаратилади, чунки 
кузатиш 
табиат 
билан 
таништириш 


38 
тарбиянинг асосий усули ҳисобланади. 
Кузатишдан мақсад - бу предметларнинг ички ва ташқи тузилмалари, 
сифати ва хоссалари, ўзгариш сабаблари (ўсимлик ва жониворлар), мавсумий 
ўзгаришларни аниқлаш ва ўрганиб боришдан иборат. 
Олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун тарбиячи болаларни қабул 
қилиш хусусиятини янада фаоллаштириш мақсадида турли хил ўйинлардан 
фойдаланади. Масалан, болаларга саволлар беради, маълум бир предметни 
ўрганиб чиқишни таклиф қилади, объектларни бир-бири билан таққослайди, 
маълум бир объектларнинг табиат ҳодисалари билан алоқасини аниқлаб 
беради. 
Болаларни табиат билан таништиришда қўлланиладиган кузатиш усули 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish