175
“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МУАММОЛАРИ ВА
ЕЧИМЛАРИ
Ф.А.Маматқулов (Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви
академияси 2-босқич тингловчиси)
mamatqulov.f.a@mail.ru
Ахборотлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар изчил олиб борилаётгани натижасида
республикамизнинг барча тармоқлари ва давлат бошқаруви органлари олдига қуйилган
вазифалардан келиб чиқиб, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ва
телекоммуникация тизимларини ривожлантириш ва уларни ҳаётга кенг жорий
килинишига эришилмоқда.Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш ва
фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш даражасини ошириш учун ислоҳот
ўтказишнинг энг кучли стратегияси сифатида электрон ҳукумат белгиланган ва шундан
бошлаб электрон ҳукумат тизимини яратиш бўйича кенг кўламдаги лойиҳалар амалга
оширилмоқда.
Электрон ҳукумат лойиҳаларининг асосий мақсади – ҳукуматнинг бошқарув ва
маъмурий фаолиятида иш унумдорлиги ва самарадорлигини кўтариш, булар асосида
фуқароларга юқори даражадаги давлат хизматларни тақдим қилиш, тадбиркорлик
субъектлари фаолияти учун мақбул муҳит яратиш ҳисобланади. Бу мақсадларга эришиш
учун энг аввало ҳукумат идоралари фаолиятида инновацияни жорий қилиш, кераксиз
бизнес-жараёнлар ва регламентларни ислоҳ қилиш ёки бекор қилиш, ҳужжатларни
қисқартириш, қарорларни электрон тарзда қабул қилиш, стандартлашган ҳужжат
алмашинуви орқали давлат идоралари ўртасида интеграциялашган ва ягона стандартларга
асосланган электрон фаолиятдан фойдаланишни амалга ошириш керак бўлади.
Электрон ҳукумат тизимининг асосий йўналишларидан бири ҳам - давлат
идораларида иш унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш учун ички иш жараёнларини
ахборотлаштириш, иш жараёнларида вужудга келадиган барча турдаги ҳужжат ва
маъмурий маълумотларни электрон тарзда тайёрлаш, тўплаш, кўриб чиқиш, сақлаш,
давлат идоралари ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш ва маълумотлардан
умумий фойдаланиш хисобланади.
Бугунги кунга келиб электрон давлат хизматларини тақдим этиш доирасида давлат
органларининг ўзаро, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан
ҳамкорлигини таъминловчи ягона технологик тузилмани шакллантиришга доир ишлар
кўлами кенгайди. Идоралараро ахборот тизимлари, электрон ҳукуматнинг марказий
маълумотлар базалари ва ахборот ресурсларини жорий қилиш мақсадида электрон
ҳукумат соҳасидаги муносабатлар қонун ҳужжатлари ва тегишли меъёрий ҳужжатлар
билан мустаҳкамланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди[1]. Бу турли маъмурий тартиб-таомилларни янада
енгиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
ҳамда ошкоралигини таъминлаш, самарадорлигини ошириш учун ҳуқуқий асос яратилди.
Аммо шу ўринда “Электрон ҳукумат” тизимини самарали жорий этиш ва
фойдаланишда мавжуд муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, ҳукумат идораларининг ўз
веб-сайтларига бўлган эътибори етарли даражада эмас. Маҳаллий ижро ҳокимияти
органларида АКТ бўйича ходим лавозими мавжуд бўлмаганлиги, ушбу вазифа бошқа
вазифага масъул бўлган ходимга бириктириб қўйилганлиги натижасида веб-сайтларга
маълумотлар жойлаштирилиши талаб даражасида эмас ҳамда мавжуд маълумотларнинг
янгиланмасдан қолмоқда.
Шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизимини тўлиқ жорий этиш учун барча давлат
органларининг иш юритиш ва ижро интизомини ташкил этишда замонавий АКТдан
фойдаланиши талаб этилади.
176
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 4 майда “Вазирлар Маҳкамасининг Ижро
этувчи аппарати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи
ҳокимият органлари ўртасида ҳимояланган ягона корпоратив электрон почтани ва
электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш чоралари тўғрисида”ги 126-сон қарори
қабул қилинди.
Ҳозирги кунда давлат органлари ўртасида ҳужжат алмашинувини амалга ошириш
учун миллий электрон почта тизими “E-XAT” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, электрон
хатларнинг бутунлиги, электрон хатларнинг махфийлиги, электрон хатларнинг
ишончлилиги, умуман айтганда фойдаланувчилар ўртасидаги электрон хат ҳамда овоз
маълумотларини узатишдаги ҳимоясини таъминлаб бериш мақсадида ишлаб чиқилган.
Шунингдек, “E-Hujjat” тизими Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йилнинг 29 мартида
140-сон қарори билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ иш юритилиши ва
ҳужжатлар ижросини назорат қилиш талабларига жавоб беради. Шундай бўлсада,
маҳаллий ижро ҳокимияти органларида ушбу тизимлар билан биргаликда ҳужжатларни
конверт орқали юбориш, дафтарларга қайд этиш каби функциялар такрор равишда амалга
оширилмоқда.
Маҳаллий давлат бошқарув органлари фаолиятида “Электрон ҳукумат” тизими
доирасида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда бу борадаги манзилли дастур ва
лойиҳаларни амалга ошириш механизмини ташкил этиш лозим.
Жумладан, 14 та “Комьпютерлаштириш маркази” ДУК ўрнида Қорақолпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қошида бюджетдан
молиялаштирилувчи “Ахборот технологиялари департаменти”ни ҳамда туман ва шаҳар
ҳокимликларида АКТ га масъул бўлган ходим лавозимини ташкил этиш орқали:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг қуйи ташкилотларнинг
АКТни жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини
жорий этишга қаратилган лойиҳаларидаги вазифаларини амалга оширилишини
жадаллаштиришга эришилади;
Маҳаллий ҳокимиятлар кесимида “АКТ стратегияси”ни ишлаб чиқишда ва амалга
оширилишидаги асосий вазифалар бажарилади;
Бошқарув тизимида АКТни жорий этишда иш жараёнини тубдан
такомиллаштиради ва самарадорлигини оширади. Маҳаллий давлат ҳокимияти
органларида “АКТ локомотиви” пайдо бўлади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Электрон ҳукумат” нафақат давлат
хизматлари кўрсатишни ва идоралараро ҳамкорликни электрон амалга ошириш, балки
барча давлат органлари фаолиятида иш юритиш, ижро интизоми, такрорланувчи
функционал вазифаларни оптималлаштириш, ягона стандарт асосида тизимли иш
юритишни ташкил этишни ҳам амалга оширишни талаб этади. Шу жумладан, ҳозирда
ижро интизомини йўлга қўйиш, бу борада янги механизмларни ишлаб чиқиш мақсадга
мувофиқдир. Бунинг учун қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг барчасини ижро интизоми
фаолиятини мониторинг қилувчи махсус электрон дастурлар билан таъминлаш
ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни қабул қилиш;
ижро интизоми фаолиятида тўлиқ “элекрон ҳужжат” айланишини йўлга қўйиш;
маълумотларни қайта ишлаш ва алмаштириш доирасида барча бошқарув
жараёнларини стандартлаштириш;
давлат органларининг марказлашмаган операцияларини бошқаришни ягона изимга
солиш;
тизим иштирокчилари ўртасида ахборотларни алмашиш ва тарқатишни
таъминловчи турли жараёнларни ўзаро боғлаш ва бир-бирига интеграция қилиш;
Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
қошида
бюджетдан
молиялаштирилувчи
“Ахборот
технологиялари
177
департаменти”ни ҳамда туман ва шаҳар хокимликларида АКТга масъул бўлган
ходим лавозимини ташкил этиш.
Бу жараёнларни амалга ошириш ҳокимликлар фаолиятини иш самарадорлигини
тубдан оширишга хизмат қилади. Бу эса вилоят ва туман ҳокимиятларидан фаолият олиб
борувчи ходимларни иш вақтини тежайди ҳамда халқ билан мулоқот олиб боришларига
етарлича вақт ажратишларига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |