Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


СТАТИСТИКА ФАОЛИЯТИДА ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИНГ РОЛИ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

СТАТИСТИКА ФАОЛИЯТИДА ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИНГ РОЛИ 
Аҳмедова М. Н. ( ЎзР ДСҚ Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари 
МарказиАКТ ва БҲ кафедраси катта ўқитувчиси) 
 
«Бугунги шароитда энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий 
этиш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу соҳада қабул қилинган Миллий дастурга мувофиқ, 
телекоммуникация технологияларини, алоқа тизимлари ва инфратузилмасини янада 
ривожлантириш, информацион тизимлар комплекслари ва “Электрон ҳукумат” ахборот 
базасини шакллантиришимиз керак»
8
.
XXI асрда давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни модернизациялашга 
аҳамият берилмоқда. 
Электрон ҳукумат – шахсий эҳтиёжлар, аҳоли ва тижорат учун давлат органлари 
фаолиятида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали давлат 
бошқарувининг янги ва фуқоролик жамиятини қурилишига асос солади.
“Электрон ҳукумат бошқарув тизими” ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий 
ривожланишни таъминлашга хизмат қилади, аҳолининг турмуш тарзи ўсади, халқнинг 
давлат бошқарувидаги иштироки ошади, давлат бошқарув органлари хизматчиларининг 
раҳбарлик фаолиятидаги масъулияти ошиб, мукаммал қарорлар қабул қилинишига 
эришилади.
“Электрон ҳукумат” - давлат ташкилотларининг ахборот коммуникацион 
технологияларини юридик ва жисмоний шахслар учун давлат хизматлари ва давлат 
8
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги нутқи


11 
органлари фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотлар тезкорлиги ва маълумотлар 
олиш (алмашиш)ни ахборот коммуникацион технологияларни қўллаган ҳолда 
ташкиллаштириш”
9
деган тушунчага эга бўлиб, ҳозирги глобаллашув шароитида энг 
муҳим долзарб мавзулардан ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика соҳасида 
ривожланишнинг миллий ва минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, илмий 
методологияга, халқаро стандартлар ва қоидаларга асосланган яхлит илғор статистика 
ахбороти тизимини яратишга ва унинг фаолият кўрсатишига йўналтирилган ягона 
сиёсатни амалга оширувчи, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи 
субъектлар, фуқаролар ва ташкилотларнинг расмий статистика ахборотларига бўлган 
эҳтиёжини қондирувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Электрон ҳукумат” 
тизими доирасида ўзаро муносабатнинг асосий шакллари қуйидагилар ҳисобланади: 
 давлат органларининг аҳоли билан ўзаро ахборот муносабати; 
 давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ахборот 
муносабати; 
 давлат органларининг ўзаро ахборот муносабати
10
.
“Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш самарадорлигини оширишнинг муҳим 
кўрсаткичларидан бири, бу интерактив давлат хизматларини кўрсатишдир. Интерактив 
давлат хизматларидан фойдаланиш электрон кўринишдаги устувор давлат хизматларини 
жорий этиш ҳисобланади. 
Интерактив давлат хизмати - ариза берувчига ариза берувчи ва электрон давлат 
хизматлари кўрсатувчи давлат органи ўртасида икки томонлама электрон ҳамкорлик йўли 
билан кўрсатиладиган электрон давлат хизматидир. Интерактив давлат хизмати электрон 
ариза бериш, аризани кўриб чиқиш, ариза бўйича қарор қабул қилиш, қабул қилинган 
қарорни давлат органларининг ҳисобга олиш тизимларида акс эттириш, ариза берувчини 
кўрсатилган хизмат натижалари ҳақида хабардор қилишни кўзда тутади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси – статистика соҳасида яхлит 
статистик ахборот тизимини яратиш ва фаолият юритишига йўналтирилган ягона 
сиёсатни амалга оширувчи давлат ҳокимиятининг ижро этувчи органидир. 
Ҳозирги вақтда, туман ва шаҳар статистика бўлимларини ўз ичига олган Давлат 
статистика қўмитасининг корпоратив ахборот тармоғи фаолият юритмоқда. Давлат 
статистика органларининг барча ахборот ресурслари, ахборот тизимлари, дастурий-
аппарат таъминоти ва телекоммуникация воситаларини ўзида мужассамлаштирган Давлат 
статистика қўмитасининг Ягона ахборот тизими шакллантирилган. 
Давлат статистика қўмитасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, давлат 
сатистика органлари томонидан 14 та хизматлар тақдим этилмоқда: 
1. Ўзбекистон Респуликасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг амалда 
қарор топган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш
2. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича ахборотларни 
тақдим этиш 
3. Давлат статистика ҳисоботлари шакллари бланкаларини тақдим этиш
4. Статистик классификаторлар бўйича ахборотлар тақдим этиш 
5. Электрон аризаларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш, шунингдек Интернет 
тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий 
сайтида очиқ фирма номларини захиралаш ва вақтинча сақлаш 
9
Электрон хукумат бўйича эслатма: Ўзбекистон Республикасида электрон хукуматни ривожлантириш 
бўйича давлат органларининг асосий вазифалари/Б.А.Авлиекулов, Д.Ю.Атаджанов, Р.Р.Зокиров – Тошкент: 
Baktria press? 2016/ - 32 , 
10
 
www.stat.uz
 –Давлат статистика Қўмитасининг расмий сайти 


12 
6. Электрон статистика ҳисоботларини қабул қилиш ва улар билан ишлаш, Интернет 
тармоғи орқали электрон рақамли имзолардан фойдаланган ҳолда электрон статистика 
ҳисоботларини юбориш хизматларини кўрсатиш 
7.Статистик маълумотларни ишлаб чиқиш методологияси тўғрисида маълумотлар 
тақдим этиш 
8. Динамик қаторлар бўйича ахборотларни тақдим этиш
9. Демографик маълумотлар бўйича ахборотлар тақдим этиш 
10. Фуқароларнинг статистика масалалари бўйича шикоят, ариза ва таклифларини 
кўриб чиқиш 
11. Фойдаланувчиларнинг 
бир марталик талабларига мувофиқ статистика 
ахборотларини тақдим этиш 
12. Тематик статистик тўпламлар ва ахборот-таҳлилий материалларни тақдим этиш
13. Ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича тадқиқот ишлари (илмий муассаса ва 
бизнес учун танланма кузатувлар ва сўровномалар натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил 
қилиш)
14. Статистик индикаторлар моҳияти ва йиғма статистик ахборотларни таҳлил этиш 
(шарҳлаш) масалалари бўйича ўқитиш 
Ушбу хизматлардан 10 таси интерактив кўринишда www.stat.uz расмий cайти орқали 
амалга оширилмоқда ва булар қуйидаги мақсадлар учун хизмат қилади: 
 аҳоли ва бизнес учун давлат хизматларини тақдим этишни мақбуллаштириш 
ҳамда уларнинг очиқлиги ва шаффофлилигини ошириш; 
 “Электрон ҳукумат” тизимида, асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар 
бўйича статистик маълумотларнинг самарали қайта ишланиши ва сақланишини 
таъминлаш; 
 ҳудудий жойлашишидан қатъий назар, барча даражадаги бошқарув органлари, 
юридик ва жисмоний шахсларга ахборотларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиш 
механизмларини яратиш; 
 “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришда давлат статистика органларида 
АКТдан кенг фойдаланиш асосида статистика фаолиятининг самарадорлигини ошириш, 
ахборот-таҳлил жараёнлари тизимини такомиллаштириш. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, интерактив хизматларнинг ривожланиши, 
улардан фойдаланишнинг соддалиги ва сайтнинг ҳар қандай ташриф буюрувчисига 
қулайликлар яратилиб, давлат статистика органларининг очиқлигини ҳамда аҳоли ва 
тадбиркорлик субъектларининг ўзаро муносабатлари жараёнларини янада шаффофлигини 
таъминлайди. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish