Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ТИЗИМИДА ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТ ТИЗИМИНИ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ТИЗИМИДА ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТ ТИЗИМИНИ 
ҚЎЛЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА БУГУНГИ ҲОЛАТИ 
 
Кодиркулов О. Т. (Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва 
статистика тадқиқотлари Маркази, АКТ ва БҲ кафедраси катта ўқитувчиси) 
 
Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб электрон хужжат айланиши кенг тарқалмоқда. 
Бунинг асосий сабаби ахборот технологиялари йил сайин жадал суратлар билан 
ривожланмоқда. Инсон қўл меҳнати бир неча бор енгиллашиб, барча соҳага ахборот 
технологиялари жадал суратлар билан кириб келмоқда. Жумладан, саноат, хизмат 
кўрсатиш, савдо, таълим ва алоқа соҳаларини бугунги кунда ахборот технологияларисиз 
тасаввур қилиш қийин. Ахборот технологияларининг кенг тарқалиши ҳар бир соҳада 
иқтисодий ва маънавий ютуқларга олиб келиш билан бир вақтда меҳнат, сифат ва 
иқтисодий самародорлигини ортишига сабаб бўлмоқда. Ахборот технологиялари 
соҳасининг ривожланиши натижасида давлат ва фуқаролар ўртасидаги ахборот 
алмашинувини юзага келишига сабаб бўлди. Бунинг натижасида давлат ташкилотлари 
билан корхоналар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинувини электорн хужжат кўринишида 
амалга оширилишига эришилди. “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, 
лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан 
қисқартириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453 сонли Президент Фармонига кўра 
2012 йил бошидаги мавжуд 210 та статистик ҳисобот шаклларидан дастлаб 65 турдаги 
давлат статистика ҳисоботлари бекор қилиниб, 2013 йил бошида 145 та статистик ҳисобот 
шакли амалиётда мавжуд эди. Шу билан биргаликда 2013-2015 йиллар давомида 
статистик ҳисоботларни янада қисқартириш ишлари амалга оширилиб, йил давомида бир 
нечта ҳисобот шакллари қисқартирилди. Жорий 2016 йил бошига 112 турдаги статистик 
ҳисобот шакллари ва уларнинг тегишли иловалари сақланиб қолинди. Шу билан бирга 
давлат статистика ҳисоботларининг таркиби қайта кўриб чиқилиб, айрим бўлимлар 
умумлаштирилди ва ихчамлаштирилди. Юқоридаги ихчамлаштирилган статистик 
ҳисоботларни тақдим этиш жараёнини янада соддалаштириш ва тақдим этувчилар учун 
қулайлик яратиш мақсадида электрон рақамли имзо (ЭРИ)лардан фойдаланган ҳолда 
статистик ҳисоботларни жўнатиш учун е-stat 2.0 дастури яратилди. Бугунги кунда 
хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий қисми ушбу дастурдан фойдаланган ҳолда 
статистика ҳисоботларини тақдим этиб келмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим 
устувор йўналишлари”га бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги 
маърузасида такидлаганидек “
7
Маълумот узатиш, статистика, молия ва солиқ 
ҳисоботларининг электрон шакли ва тармоқлари ҳаётимизга изчил ва тизимли асосда 
жорий этилмоқда. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг 89 фоиздан ортиғи солиқ 
ҳисоботларини, қарийб 86 фоизи статистик ҳисоботларни электрон шаклда топширмоқда” 
деган сўзларини эслайдиган бўлсак, ҳозирги кунда статистик, солиқ ва молиявий ҳисобот 
шакллари тўлалигича 100 фоиз электрон тарзда корхоналар томонидан жўнатилмоқда. Бу 
эса бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қулайликлардан кенг 
фойдаланаётганлигидан далолат беради. 
Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар учун солиқ, молиявий ва статистик 
ҳисоботларни электрон рақамли имзо (ЭРИ)лардан фойдаланган ҳолда интернет тизими 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар маҳкамасидаги маърузаси. Ҳалқ сўзи газетаси, 2014 йил 18 январь 


10 
орқали тақдим этишнинг бир қанча қулайликларини санаб ўтишимиз мумкин. 
Жумладан:кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳисобот бериш тизимини бундан кейин 
ҳам замон талабларига мос равишда янада соддалаштирилиши ва такомиллаштирилиши 
уларнинг ҳисобот бериш мажбуриятларини янада камайтириб, улар учун қўшимча 
қулайликларни яратади;халқаро статистика амалиётида кенг қўлланилаётган танлама 
кузатувларнинг амалиётга босқичма-босқич жорий этилиши моддий ва меҳнат сарф-
харажатларини тежалишига ҳамда статистик ахборотларнинг шаклланиш жараёнини 
енгиллаштиришга хизмат қилади;истиқболда барча статистик, солиқ ва молиявий 
ҳисоботларни топширишни электрон тизимга тўлиқ ўтказилиши олинаётган ҳисобот 
маълумотларининг тезкорлиги ва ҳаққонийлигини ошишига ҳамда ўз навбатида 
тадбиркорларнинг ортиқча вақт сарфламасдан кўпроқ ўз тадбиркорлик фаолиятлари билан 
шуғулланишларига замин яратади.солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузишда 
ҳисоботлардаги сатрларнинг ўзаро боғланиш арифметикасидаги хатолар юз бермаслигини 
таъминлайди ва х.к. 
Солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон тарзда (ЭРИ) калитларидан 
фойдаланган ҳолда жўнатиш услубиятини кўриб ўтамиз. Бунинг учун дастлаб корхона, 
ташкилотни давлат рўйхатидан ўтган тумандаги давлат солиқ инспекциясидан электрон 
рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб номланади) ни олиш лозим бўлади. ЭРИ 
калитларини олиш учун “Янги технологиялар маркази”га энг кам иш ҳақининг 10% 
(14 977,5 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим бўлади. Ушбу тўлов амалга 
оширилганлиги тўғрисидаги банк хужжатининг реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни 
Янги технологиялар маркази” га телефон орқали хабар бериш йўли билан ЭРИ 
калитларини актив яъни фаол ҳолатга келтириш мумкин. ЭРИ калитини туман солиқ 
инспекциясига флешка олиб борилиб, флешка хотирасида сақланади. Ушбу олинган ЭРИ 
калитидан фойдаланган ҳолда статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон 
тарзда топшириш имконини беради. Барча ҳисоботларни электрон тарзда тақдим этиш 
учун флешка хотирасидаги ЭРИ калитини очиқ холда фойдаланиш лозим бўлади.

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish