Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Шадманова У.А (Тошкент Архитектура қурилиш институти, и.ф.н., доцент) 
Мамлакатимиз иқтисодиётининг энг юқори суръатларда ривожланаётган 
соҳаларидан қурилиш соҳаси республикамизда барқарор иқтисодий ўсишни 
таъминлашнинг мустаҳкам асоси ҳисобланади. Шу сабабли қурилиш соҳасини 
режалаштириш ва уни бошқаришнинг асосий мақсади аҳолининг ўсиб бораётган 
эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан иборатдир. 
Ҳозирда чидамли ва мустаҳкам бино ҳамда иншоотлар қуриш учун ахборот 
технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда қурилишга таъсир этувчи 
омиллар аниқланиб мутасадди бошқармалар томонидан бошқарилади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида бошқаришнинг янги тизимини яратишда асосий 
эътиборни бошқариш механизмини танлашга қаратиш лозим. Хўжалик муносабатлари 
ривожланишининг ҳозирги босқичида барча соҳаларда бўлгани каби қурилиш соҳасини 
бошқаришда ҳам муаммолар мавжуд бўлиб, улар ахборот ҳажмининг ўсиши, технологик, 
иқтисодий, ижтимоий, экологик ва шу каби омиллар билан боғлиқ. Ушбу муаммоларни 
ҳал этишда тадқиқотларнинг янги усуллари, янги технология, илмий-техник тараққиёт 
маълумотлари, бошқа тармоқларнинг ютуқлари ҳақидаги ахборотлар ҳисобга олиниши 
зарур.
Ҳозирги вақтда тизимларини бошқариш билан боғлиқ фаолият соҳаларида тизим 
ҳақидаги ахборотни кузатиш, тўплаш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш ва таҳлил қилиш, 
ўзгаришларни прогноз қилиш ҳамда қарор қабул қилиш учун илмий асосланган 
тавсияларни ишлаб чиқишда ахборот технологиялари, яъни мониторингнинг 


399 
компьютерли тизимлари энг самарали восита бўлиб ҳисобланади. Мониторинг 
тизимининг асосий қисмини қарор қабул қилишнинг компьютерли ситуацион тизимлар 
ташкил қилади. 
Бундай ситуацион тизимларни қуриш учун кўрилаётган муаммони чуқур таҳлил 
қилиш, кўп поғонали иерархик тузилмаларни қуриш усулларидан фойдаланиш лозим. 
Булар асосан қуйидаги воситалар ёрдамида амалга оширилади: 

техник қурилмалар ва технология; 

математик моделлаштириш; 

алгоритм; 

дастурий таъминот; 

ўрганилаётган объектлар бўйича барча тўпланган ахборотларни ўз ичига олган 
маълумотлар базаси; 

объектлар ўртасида алоқа ўрнатадиган телекоммуникация воситалари; 

қарор қабул қилувчи шахс. 
Қурилишни 
бошқаришнинг 
самарадорлиги 
кўп 
жиҳатдан 
ахборот 
технологияларидан фойдаланиш, яъни автоматлаштиришнинг умумий даражасига боғлиқ. 
Бунда фақат бошқаришни автоматлаштириш эмас, балки ўрганилаётган объектлар, ҳодиса 
ва жараёнларни ҳам моделлаштиришни амалга ошириш мумкин. Бу вазифани ҳал этишга 
тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимлари хизмат қилади.
Тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимларида ахборот технологияларидан 
жараёнларни бошқариш ва тажриба ўтказиш натижаларини қайта ишлаш, мураккаб 
жараёнларни моделлаштириш, ҳисобот ва хужжатларни идора миқёсида яратилган кичик 
тизим компонентлари сифатида тайёрлаш, ахборот-излаш, библиографик ва эксперт 
тизимларини барпо этиш каби вазифаларни бажаришда фойдаланиш мумкин. 
Келтирилган кўрсаткичлар нисбати аниқ иловаларга боғлиқ ҳолда турлича бўлиши 
мумкин.
Тадқиқотларни 
автоматлаштиришда 
ахборот 
технологияларини 
қўллаш 
самарадорлиги қуйидагиларда намоён бўлади: 
• тажрибани тайёрлаш ва ўтказишни тезлаштириш, реал вақт миқёсида 
ўтказиладиган экспресс-таҳлил натижаларидан тезкор фойдаланиш, маълумотларни қайта 
ишлаш ва тизимлаштириш вақтини қисқартириш, ўлчаш ва қайта ишлашда хатолар 
сонини камайтириш ҳисобига тадқиқотлар циклининг қисқариши; 
• тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимларида оралиқ натижаларни 
ҳисоблашда яхлитлашда йиғиладиган хатолар таъсирини камайтирувчи усуллардан 
фойдаланиш натижасида ҳисоб натижаларининг аниқлиги ва уларнинг ишончлигининг 
ошиши; 
• назорат қилинадиган кўрсаткичлар сонини ошириш ва маълумотларни юқори 
даражада қайта ишлаш ҳисобига тажриба сифатининг ошиши; 
• автоматлаштирилган тизимлар билан интерактив ўзаро таъсир давомида тажриба 
жараёнини назорат қилиш ва уни муқобиллаштириш имкониятининг кучайиши. 
Илмий тадқиқотларда ахборот технологиялардан фойдаланиш жараёнида тажриба 
натижалари таркиблашади ва энг қулай шакл-график ёки рамзий шаклда ифодалаш 
имконияти туғилади. Маълумотларнинг катта жадвалларини кўриб чиқиш ўрнига, уларни 
график объектлар кўринишида ихчам шакллантириш мумкин бўлади. 
Компьютерли ситуацион тизимлар ёрдамида қурилиш соҳасида қарор қабул қилиш 
жараёнида қуриладиган объект хусусиятини аниқлаш ва аниқланган хусусият бўйича 
кейинги қадамларни белгилаш, яъни ушбу хусусиятлар ҳамда кейинги олинадиган 
маълумотлар ўртасида узилиш бўлмаслигини таъминлаш мумкин бўлади. Бу эса ўз 
навбатида вақтни тежашга ва қурилиш соҳасида самарадорликни ошишига олиб келади. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish