Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


C++ ДАСТУРЛАШ ТИЛИНИ ЎРГАТУВЧИ КОМПЬЮТЕР ЎЙИНИ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

C++ ДАСТУРЛАШ ТИЛИНИ ЎРГАТУВЧИ КОМПЬЮТЕР ЎЙИНИ 
 
Маллаев О.У. (ТАТУ, ассистент) 
Аксарият ўйинларни ўйнаш учун сизга битта ёки бир нечта шерик керак бўлади. 
Масалан, футбол ёки оддий қувлашмачоқ ўйинини бир ўзингиз ўйнай олмайсиз. Ўйин 
сизга турли-туман ўйинларни ўйнаш имконини бериб, керак бўлса сизга шерик 
вазифасини ҳам бажаради. Ўйинлар жуда қадим замонлардан одамларга ҳамроҳ бўлиб 
келган. Улар инсоннинг бўш вақтини мароқли ўтказиш билан бирга жисмоний ва ақлий 
ривожланишига ёрдам беради. Қадимда ўйинлар ёшларда жамоа бўлиб ов қилиш, ўзини 
душманлардан ҳимоя қила олиш каби қобилиятларни шакллантирган бўлса. Ўйинлар вақт 
ўтиши билан такомиллашиб, замон талабига мослашиб борди. Компьютерлар яратилиши 
билан ўйинларнинг янги турлари — компьютер ўйинлари вужудга келди. 
Ҳаммамизга маълумки юртимизда юқори савиядаги дастурчиларни етиштириб 
чиқариш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Таълим соҳасида ишлаётган 
мутахассис сифатида давримиз ёшларининг компьютер дастурлари ва мобил телефонлари 
функцияларини жуда тез ўзлаштириб олишларини кўриб, ҳайратланганларни кўп 
учратаман. Компьютер ўйинларини бир кўришдаёқ тушуниб олган ва берилиб ўйнаётган 
ёшлар катталарни ҳам ҳайрон қолдиради. Компьютер ўйинлари ёшларни оҳанграбодай 
ўзига тортишини ва уларга бўлган қизиқишларини чегараси йўқ. Ёшларнинг бундай 
қизиқишларини назорат қилиш ва таълим олишга йўналтириш мақсадида таълимий 
компьютер ўйинларини яратиш зарур деб ҳисоблайман. Таълимий компьютер ўйинлари 
маълум фан юзасидан, мантиқий ва қизиқарли роликлардан фойдаланган ҳолда яратилади. 
Ушбу мулоҳазаларни инобатга олиб, мақолада таклиф қилинадиган “С++ game” номли 
ўйин дастури яратилди. Ушбу дастур ўзлаштирилиши қийин бўлган, “C++ да дастурлаш” 
фанидан ўқитиладиган “C++ дастурлаш тили”ни ўргатувчи компьютер ўйини 
ҳисобланади.
Ушбу ўйин дастурининг асосий вазифаларидан бири бу – энди дастурлаш тилини 
ўрганмоқчи бўлган ёшларда дастурлаш тилига қизиқишни янада орттириш ва дастурлаш 
тилини ўзлаштириришга қийналаётган ёшларда амалий кўникмаларни кетма – кетлик 
асосида ривожлантиришдир. Дастур интерфейси қулай, тушунарли ва фойдаланувчини 
ўзига жалб қила олади. Дастур EmbarcaderoRADStudioXE3 компиляторидан 
фойдаланган ҳолда, C++ дастурлаш тилида яратилган. Асосан расм кўринишидаги 
файлларни тасодифий кетма – кетлик асосида чиқаришни ва уларни тартибланган кетма – 
кетлигини текширишни амалга оширади. Ўйин даструрига биринчи марта кирган 
фойдаланувчи рўйхатдан ўтиши лозим. Ўйиннинг асосий шарти дастур ойнасининг ўнг 
томонидаги матнларни тартиб билан чап томонга жойлаштиришдан иборат. Дастурдан 
чиқишда жорий натажаларни сақлаш сўралади. Фойдалнувчи натижаларини сақлаши ёки 
сақламаслиги ҳам мумкин. Бундан ташқари дастурда фойдаланувчига бир қанча 
имкониятлар яратилган. Улар қуйидагилардан иборат: 
Фойдаланувчи ўйинни қайси босқичда тугатган бўлса, дастурга кирганда ўша 
босқичдан бошлаш имконияти; 
Аввалги босқичларга қайтиш имконияти; 
Чап ойнага жойлаштирилиган матнларни дастлабки ҳолатга қайтариш имконияти; 
Бир босқичдан ўта олмаган фойдаланувчига мавзулар кесимида электрон 
қўлланмадан фойдаланиш имконияти; 
Дастур интерфайси 1-расмда келтирилган: 


316 
1-расм. Дастурнинг асосий ойнаси. 
Дастурда ҳар- бир босқич мавзулар кесимида яъний осондан қийинга қараб 
мураккаблашиб боради. Дастлаб қаторларни танлаш керак бўлса, кейинги босқичларда эса 
сўзларни кетма кетлигини тўғри танлашни талаб этади. Жорий босқичдан ўтган 
фойдаланувчи маълум балл билан баҳоланиб борилади. Баҳолаш танлашга неча марта 
уринишларга нисбатан амалага оширилади. Дастурнинг мураккаб босқичи кўриниши 
қуйидагича: 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish