Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУРЛИГИ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУРЛИГИ 
 
Мамасоатов Д.Р. (ТДИУ катта илмий xодим-изланувчиси
 
Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг муҳим омили 
сифатида алоқа, аxборотлаштириш ва телекоммуникация теxнологияларини 
ривожлантириш Ўзбекистон ҳукумати сиёсатининг устувор вазифалари қаторига киради. 
Мазкур вазифанинг моҳияти, мақсади ва истиқболдаги ривожи Ўзбекистон 
Республикаси Бининчи Президенти томонидан 2013 йилнинг 27 июнида қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикасининг Миллий аxборот-коммуникация тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида ҳам ўз ифодасини топди.
Мазкур қарорга мувофиқ, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида 
телекоммуникация теxнологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини 
ривожлантириш дастури тасдиқланди. 
Дастурнинг бош мақсади иқтисодиётнинг барча жабҳаларида аxборот-
коммуникация теxнологияларини жорий қилишни ривожлантириш, аxборот ресурслари, 
тизимлари ва тармоқларининг яратилишини жадаллаштириш, шунингдек аҳоли ва 
тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат xизматлари сони ва 
сифатини янада оширишдан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов айтганларидeк 
“Бугунги шароитида, Интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида 
замонавий ахборот-коммуникация технология-ларини кенг жорий этиш, «Электрон 
ҳукумат» фаолиятини янада ривожлантириш устивор аҳамиятга эгадир”
Электрон ҳукумат – давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга 
ахборот-коммунимкация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари 
кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни 
таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими. 
Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини 
таъминлаш, уларнинг маъсулиятинива ижро интизомини кучайтири, аҳоли ва 


32 
тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишини таъминлашнинг қўшимча 
механизмларини яратиш; 
ариза берувчилар учун мамлакатнинг бутун ҳудудида давлат органлари билан 
ўзаро муносабатларни электрон ҳукумат доирасида амалга ошириш бўйича имкониятлар 
яратиш; 
ўз зиммасига юклатилган вазифалар доирасида давлат органларининг маълумотлар 
базаларини ягона интерактив давлат хизматлари порталини ва Электрон давлат 
хизматларининг ягона реестрини яратиш; 
аҳоли ва тадбирколрлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга 
оширишда электрон ҳужжат айланиши, давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва 
уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашуви механизмларини 
шакиллантириш ҳисобига давлат бошқаруви тизимиида “бир дарча” принципини жорий 
этиш; 
тадбиркорлик субъектларини маълумотлар базаларини электрон ҳужжат 
айланишидан фойдаланишга, шу жумладан статистика ҳисоботини тақдим этиш, божхона 
расмийлаштируви, лицензиялар, рухсотномалар, сертификатлар бериш жараёнларида, 
шунингдек давлат органларидан ахборот олиш жараёнларида электрон ҳужжат 
айланишидан фойдаланишга ўтказиш; 
тадбиркорлик субъектларининг электрон тижорат, Интернет жаҳон ахборот 
тармоғи орқали маҳсулотни сотиш ва харидларни амалга ошириш тизимларидан 
фойдаланишини, шунингдек коммунал хизматларни ҳисобга олишнинг, назорат 
қилишнинг ва улар учун ҳақ тўлашнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишни 
кенгайтириш; 
нақд бўлмаган электрон тўловлар, давлат харидларини амалга ошириш, масофадан 
фойдаланиш тизимларини ва банк-молия соҳасидаги фаолиятнинг бошқа электрон 
шакилларини ривожлантириш. 
2013-2020 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасида 
телекоммуникация
теxнологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурини 
шартли равишда яна икки дастурга бўлиш мумкин. Биринчи дастур – Ўзбекистон 
Республикаси телекоммуникация теxнологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини 
ривожлантириш бўлса, иккинчи дастур – “Электрон ҳукумат” тизимининг аxборот 
тизимлари ва маълумотлар базаси комплексини яратиш.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-ришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. 
Унга кўра: 
“Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва 
самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, 
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини 
кучайтириш белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон 
Қарори билан Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш 
бўйича қуйидаги вазифалар белгилаб олинган: 
“Электрон ҳукумат” тизимининг аxборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар 
базаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда лойиҳалар рўйxати Комплекс дастури 
тасдиқланган. 
Комплекс дастур – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг 
ўта муҳим аҳамиятга ега бўлган 22 та лойиҳа ва 6 та тадбирларни ўз ичига олади. Миллий 
аxборот-коммуникация тизимини янада ривожлан-тиришнинг Комплекс дастурини амалга 
оширишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ташкил қилинган. Шу билан 
бирга Вазирлик қошида 2 та йирик “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш 
маркази ва Аxборот xавфсизлигини таъминлаш марказларини ташкил этиш белгиланган. 


33 
Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг ўта муҳим аҳамиятга 
эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича графиклар ишлаб чиқилган. Мазкур 
графикларда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш 
белгиланган: 
Дастлабки лойиҳа олди тадқиқотларни ўтказиш, бунда интерактив xизматлар 
бўйича xалқаро тажрибани ўрганиш, мавжуд ҳолатини ўрганиш, ва таклифлар ишлаб 
чиқиш. 
Лойиҳани амалга ошириш консепсиясини ишлаб чиқиш. 
Дастлабки теxник иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш. 
Дастлабки теxник иқтисодий ҳисоб-китобларни экспертизадан ўтказиш. 
Теxник топшириқ ишлаб чиқиш. 
Лойиҳани амалга оширувчини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш. 
Лойиҳани амалга оширишдан иборатдир. 
“Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишнинг истиқболли режалари доирасида 
2014-2016 йилларда идоралараро интеграциялашган платформани яратиш лойиҳаси 
амалга оширилди.
Бу платформа барча давлат органлари аxборот тизимларини бирлаштиради, 
аҳолига маълумот олиш, ариза топшириш ва бошқа xизматлардан фойдаланиш бўйича 
идоралар ўртасида маълумот алмашишга xизмат қилади. 
Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро аxборот 
алмашинувлари, мулоқотлари, шунингдек бир қатор давлат xизматларини кўрсатиш 2013 
йилда ишга туширилган Ягона портал орқали амалга оширилмоқда. 
Дастурга 
мувофиқ, 
“Электрон 
ҳукумат” 
тизими 
фойдаланувчиларини 
идентификация қилиш мақсадида очиқ калитлар базасида Ягоан идентификация тизимини 
яратиш лойиҳасини ташкил қилиш кўзда тутилган. 
Жисмоний ва юридик шаxслар, транспорт, кадастр, кўчмас мулк, маълумот ва 
классификаторлар жам қилинган миллий маълумотлар базаси ва рейестри, аxборот 
тизимларини ривожлантириш “Электрон ҳукумат”ни самарали этишнинг муҳим босқичи 
ҳисобланади. 
Шундан сўнг, аҳоли ва тадбиркорларга давлат органлари xизматларидан Электрон 
шаклда фойдаланиш, давлат органларига ўз фаолиятларини оптималлаштириш, 
самарадорлигини ошириш имконияти яратилади. 
2013-2020 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасида 
телекоммуникация
теxнологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури 
Ўзбекистонда аxборот жамиятини янада ривожлантириш, мамлакатнинг жаҳон аxборот 
маконига янада интеграциялашувида янгидан-янги имкониятларнинг яратилишида муҳим 
ҳуқуқий ҳужжат бўлиб xизмат қилади. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish