Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ДАВЛАТ ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАРТИБЛАШ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
ДАВЛАТ ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАРТИБЛАШ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
Х.Ш.Қўзибаев(ТАТУ магистр), 
Б.А. Исматов (ТАТУ магистр) 
 
Давлат интерактив хизматлари умумий фойдаланиладиган ахборотни эълон қилиш 
(тарқатиш) — тегишли ахборот тизимлари, шу жумладан Интернет орқали давлат ахборот 
ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни реализация қилиш; бир томонлама ўзаро 
ҳамкорлик — электрон шаклдаги ҳужжатларнинг ҳар хил формулярларидан фойдаланиш 
имкониятини бериш; икки томонлама ахборот айирбошлаш — сўров бўйича қабул қилиш, 
таҳлил (кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига оладиган идора хизматлари 
(буюртманомалар ва мурожаатларни тақдим этиш, уларни қайта ишлаш натижаларини 
тақдим этиш ва/ёки бериш); электрон шаклдаги маълумотлар тўлиқ айирбошланишини 
амалга ошириш, шу жумладан хизматлар кўрсатиш ва уларга ҳақ тўлаш шаклида 
кўрсатилиши мумкин.
Давлат интерактив хизматлари фойдаланувчи томонидан идора билан ўзаро 
ҳамкорлик қилиш доирасида ёки бир нечта идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида 
амалга оширилади ва кўрсатилади.Интернетнинг умумий фойдаланиладиган тармоғи 
воситасида кўрсатиладиган давлат интерактив хизматлари фақат идораларнинг расмий 
сайтлари орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти портали орқали 
кўрсатилади. 
Қонун ҳужжатларида белгиланган базавий интерактив давлат хизматлари 
мажбурий ҳисобланади ва идоралар томонидан бепул кўрсатилади, кўрсатилганлиги 
(расмийлаштирилганлиги) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ йиғимлар, божлар ва 
бошқалар шаклида тўлов назарда тутилган хизматлар бундан мустасно.Қўшимча 
интерактив давлат хизматлари идоралар томонидан мустақил белгиланади ва пулли асосда 
кўрсатилиши мумкин. 
Қўшимча интерактив давлат хизматлари кўрсатилишидан олинган маблағлар 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ 
билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-
сон қарорига мувофиқ давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
томонидан сарфланади. 
Давлат интерактив хизматлари кўрсатиш тартиби, шартлари ва муддатлари ҳар бир 
идора томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган регламент билан белгиланади. 
Регламентда қуйидаги асосий қоидалар мавжуд бўлиши керак: кўрсатилаётган 
хизматларнинг таркиби ҳамда мазмуни аниқ ва ёрқин ифодаланган бўлиши; хизматлар 
кўрсатиш тури/шакли ва усули, кутилаётган аниқ натижа; хизматлар кўрсатиш муддати; 
зарурият бўлганда, хизматлар кўрсатиш қиймати; идора ёки мансабдор шахснинг хатти-
ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари. 
Идоралар томонидан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар 
белгиланиши мумкин.Умуман олганда интерактивлик бу мулоқот тизимини ташкил этиш 
билан боғлиқ. Яъни, мақсадга кўра тизим элементлари орасидаги ахборий маълумотлар 
алмашинуви. Ушбу тушунча ахборот назарияси, информатика ва дастурлаш, 
телекоммуникация тизимлари, социология ва бошқа соҳаларда қўлланилади. 
Интерактивлик орқали фойдаланувчи моддий, маънавий, ижтимоий, иқтисодий, ахборий 


30 
ва ишлаб чиқаришнинг турли манбаларидан кўриладиган манфаат мавжуд бўлса, унга 
интерактив хизмат қилинган деб тушунилади. Яъни, компьютер дастурлари орқали 
фойдаланувчига интерактив хизмат ташкил этилган деб тушунилади.
Ҳозирги вақтда, ҳукумат томонидан интерактив хизматларни шакллантириш, 
ташкил этиш ва уларни бошқаришга катта эътибор берилмоқда. Интерактив хизматларни 
ташкил этишнинг энг тез ва яхши йўли, бу уларни интернет тармоқлари орқали амалга 
ошириш ҳисобланади. 
Барча 
давлат 
бошқаруви 
органларида 
116 
та 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий қилишга масъул ихтисослашган бўлинмалар ташкил қилинди, 
тегишли идоравий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. 
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган интерактив 
давлат хизматлари сони 2015 йил 1 март ҳолатига кўра 230дан ошди (ўсиш 1,7 баробар
ҳамда улардан 104 мингдан зиёд жисмоний ва юридик шахслар фойдаланди (ўсиш 20 
баробар);Давлат бошқаруви органлари орасидаги ягона электрон ҳужжат айланиш тизими 
орқали 485 мингдан ортиқ хужжатлар юборилди(ўсиш 1,7 баробар), электрон рақамли 
имзодан фойдаланувчилар сони 720 мингдан ошди(ўсиш 1,5 баробар). 
Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат турларига 
қуйидагилар киради: 
Транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш жадвали.Республикадаги транспорт 
воситаларини ҳаракатларини ифодалаш жадвали бир нечта сайтларда берилган. 
Фойдаланувчи сайтдан ўзига мақул транспорт воситаларини қатнови жадваллари 
ҳақидаги маълумотларни топади. Қуйида ушбу веб саҳифаларни келтирилган: 
http://www.orexca.com
 – сайёҳлар учун мўлжалланган веб саҳифа; 
http://www.tgpt.uz
– тошкент шаҳридаги транспорт воситалари ҳақидаги веб саҳифа; 
http://www.goldenpages.uz/
- Ўзбекистон транспорт қатнови рейс жадваллари 
саҳифаси. 
Авиа рейслар жадвали.Авиа рейслари бўйича маълумотлар жадвалини аниқлаш, 
улардан фойдаланиш учун 
http://uzairways.com
 - Ўзбекистон хаво йўллари авия компания 
веб саҳифасига мурожат қилинади.
Темир йўл транспорти қатнови жадвали.Республика ички ва ташқи темир йўл 
қатновлари жадваллари ва улар ҳақидаги маълумотларни қуйидаги веб саҳифалардан 
топиш мумкин. 
1.
uzrailpass.uz
 - темир йўл транспорт қатнови жадвали. 
2. 
www.roxanatour.com
- Бу саёхлик фирмаси сайти бўлиб, бунда халқаро ва 
Ўзбекистон ичидаги темир йўл қантовлари ва ҳаво йўллари қатнови жадвалллари ва у 
ерда жойлашган мехмонхоналар хақида маълумот ва буюртмалар мажмуаларини аниқлаш 
мумкин. 
Банк хизмати маълумотлари ва валюта курслари.Ўзбекистондаги барча банклар 
ҳақидаги маълумотлар ва янгиликлар, кунлик валюта миқдорлари ҳақидаги 
маълумотларини қуйидаги сайтлардан олиш мумкин: 
Об ҳаво маълумотлари.Республика барча вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда 
ҳалқаро миқёсда об - ҳаво ҳақидаги маълумотларни қуйидаги, Ўзбекистонда яратилган 
веб саҳифалардан аниқлаш мумкин. 
ob-havo.uz; www.pogoda.uz ; www.meteoprog.uz.
Об-ҳаво прогнози бўйича энг тўлиқ маълумотларни 
www.meteoprog.uz
веб 
саҳифасидан олиш мумкин.
Янгиликлар.Ўзбекистон Республикасида фаолиятлари дорасида олиб борилаётган 
асосий янгиликлар мажмуасини 
ccitt.uz, my.gov.uz
ҳамда
desk.uz
веб сайтлари орқали 
топиш мумкин. Ушбу веб саҳифаларда Давлат бошқарув ва хўжалик юритувчи органлар 
веб саҳифалари орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлари, улар фаолияти ҳақидаги 
янгиликлар, хабарлар мавжуд.
Теле ва радиоэшиттириш дастурлари. Ўзбекистон 
миллий 
телерадио 
компанияси маълумотлари ва теледастурлар жадвалини ҳамда уларнинг фаолияти билан 


31 
боғлиқ бўлган маълумотларни қуйидаги веб саҳифалардан олишингиз мумкин. 
www.mtrk.uz

Иш ўринлар биржалари.Республика доирасида бўш иш ўринларини топиш, 
аниқлаш ва мулоқат ўрнатиш қуйидаги веб саҳифалар орқали амалга оширилиши мумкин. 
www.myjob.uz

www.vakansi.uz
бу сайтлардан сиз иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни 
ва сиз, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни тўлдириб жўнатишингиз ва жавоб 
олишингиз мумкин. 
Спорт янгиликлари.Республика ва халқаро спорт мусобақалари, уларнинг 
ўтказилиш жадваллари ва ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қуйидаги веб саҳифалардан 
қидириш мумкин: 
www.uff.uz; www.the-uff.com; www.paxtakor.uz; www.bunyodkor.uz; 
www.fifa.com
. Бу сайтлардан Ўзбекистон футболи ва жахон футболи янгиликларини 
олишингиз мумкин. 
www.allsportsites.net
бу сайтдан эса спорт турлари рейтинги 
янгиликлари ҳақидаги маълумот олишингиз мумкин. 
Интерактив давлат хизмати – идоралар томонидан идораларнинг ахборот 
тизимлари воситасида телекоммуникациялар тармоғи орқали жисмоний ва юридик 
шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган 
хизматлар. 
Бугунги кунда давлат органларининг веб-сайтлари орқали аҳолига интерактив 
давлат хизматлари асосида 230 турдаги интерактив хизматлар кўрсатилмоқда. 
Идораларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун ташкил этиладиган ахборот 
тизимлари ягона стандартлар ва талаблар асосида ўзаро ҳамкорлик қилиши керак.

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish