225
қилинган бўлиб, тизимга киритилган маълумотлар асосида қуйидаги турдаги ҳисобот
шаклларини жадвал ва диаграмма кўринишида кўриш имконияти мавжуд:
олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчисидан бошлаб, кафедралар,
факультетлар кесимида илмий салоҳиятни таҳлил қилинади;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларнинг нашр ишлари бўйича илмий
салоҳияти мониторингини юритилади;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларнинг иқтибослик даражаси бўйича
(илмий нашрларига мурожаатлар сони) илмий салоҳият мониторингини юритиш;
ёш оралиғи кесимида илмий даража ва унвонли ходимлар мониторингини юритиш;
мониторнинг натижалари асосида олинган таҳлилларга таянган ҳолда
республика
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг илмий салоҳиятидан
фойдаланиш кўрсаткичларига эришиш.
Ҳисобот шаклларини Ms Word ёки Ms Excel дастурларига экспорт қилиш мумкин.
Шунингдек ҳар бир илмий ва илмий-педагог ходимнинг илмий фаолияти мониторингини
ҳам кузатиб бориш имконияти ишлаб чиқилган.
Шунингдек олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, факультетлар,
кафедралар кесимидаги илмий ва илмий-педагог ходимлар ўртача ёши, илмий
даражалилар ўртача ёши, илмий даражага эга ҳамда илмий даражасиз ходимлар ёш
оралиғини (30 ёшгача, 31–40, 41–50, 51–60, 61–65 ёш ҳамда 66 ёш ва юқори ёшдагилар),
фан докторлари, фан номзодлари ёш оралиғини таҳлил қилиш мумкин.
1-диаграммада олий таълим муассасаси мисолида илмий нашрларни йиллар
кесимидаги чоп этиш динамикасини кузатиш мумкин.
Бунда ОАК илмий журналлари,
хорижий илмий журналлар, хорижий конференциялар, интеллектуал мулк объектлари,
монография ва бошқа илмий нашрлар эътиборга олинган.
1-диаграмма. Илмий нашрларни чоп этиш динамикаси
Илмий салоҳият модели асосида ахборот тизими маълумотлар базасини лойиҳалаш
билан танишиб чиқамиз. Ахборот тизими муносабат (жадвал)лардан
ташкил топган,
уларни
R
i
тўплам кўринишида белгилаб оламиз.
Ҳар бир жадваллар камида битта сатр ва устунлардан иборат. Уларни қуйидагича
тасвирлаймиз:
Х
i
- атрибутлар тўплами,
r
1
[Х
i
] -
Х
i
атрибутга мос келувчи
R
1
муносабатнинг
сатрлари. Реляцион алгебрадаги унар амаллардан бири бўлган проекциялашни қуйидагича
тасвирлаймиз:
R
1
[X
i
] = { r
1
[Х
i
] | r
1
R
1
}. i=1, . . ., n.
Тизимдаги ҳисоботларнинг барча усул ва функциялари реляцион алгебра асосида
шакллантирилган.
Тизимнинг сервер қисми MySQL маълумотлар базасини бошқариш тизими ёрдамида
ташкил этилган бўлиб, дастур интерфейси замонавий веб технологиялари асосида ишлаб
чиқилган.
Ҳозирги вақтда ахборот моделларни қуришда бир нечта методологиялардан
фойдаланилади. Улардан бири IDEF методологиясидир. IDEF умумий методологияси
226
тизимни графикли тарзда ифодалашга асосланган моделлаштиришнинг учта хусусий
методологиясидан иборат:
• IDEF0 методологияси тизимни тузилмаси ва функциясини, шунингдек, бу функцияларни
боғловчи ахборот ва моддий объектлар оқимларини ифодаловчи функционал моделларни
тузиш учун қўлланилади;
• IDEF1 тизим функционаллигини қўллаб-қувватлаш учун
зарур тузилмалар ва ахборот
оқимлари мазмунини ифодаловчи ахборот моделларини тузиш учун қўлланилади;
• IDEF2 тизимнинг вақт бўйича ўзгарувчан функциялари, ахборотлари ва ресурсларини
ифодаловчи динамик моделни қуришга ёрдам беради.
IDEF1 методологияси асосида илмий салоҳият ахборот тизимининг ахборот модели
қурилган.
1-расмда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти ахборот
тизимининг функционал схемаси келтирилган.
1-расм. Илмий салоҳият АТ
функционал схемаси
«Илмий салоҳият» ахборот тизими нафақат олий таълим ва илмий тадқиқот
муассасаларининг илм-фан йўналишидаги мониторингини амалга ошириш, тизим орқали
таълим соҳасидаги вазирликлар, марказ ва уларни тасарруфидаги ташкилотлар, малака
ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари, нодавлат таълим муассасалари ҳамда бошқа
давлат ва хўжалик бошқарув
органлари, жамоат ташкилотларининг илмий салоҳиятини
аниқлаш ва мониторингини олиб бориш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: