160
1. Қирқбўғим (уруғ, илдизпоя, кўп йиллик ўт, бута, спора, архегоний,
уруғкуртак, эндосперм, антеридий, зигота, спора берувчи бошоқ, сорус).
2. Мицелий (бактерия, замбуруғ, гифа, гоммоз, вертицилл, пеницилл,
қўзиқорин, кокк, ачитқи, меватана, вилт, лишайник).
3. Тубан ўсимлик (сувўти, таллом, ризоид, илдиз, хлорелла, фунария,
хроматофор, микоз, поя, зооспора).
4. Ачиш (сут кислота, шакар, қатиқ,
сирка кислота, азот бирикмалари,
силос, кокк).
5. Зуҳрасоч (антеридий, қирққулоқ, қирқбўғим, гаметофит, уруғкуртак,
сорус, қуббамева).
“Тегишли бўлмаган тушунчани рўйхатдан ўчир”
Берилган сўз ва атамалар орасидан бошқаларига тегишли бўлмаган
ортиқча сўзни топинг ва тагига чизинг.
1. Ламинария, илдиз, таллом, хроматофор, ризоид, тубан ўсимлик.
2. Қирққулоқ, илдизпоя, илдизмева, спора, сорус, архегоний.
3. Уруғчи, чангчи, гултож, гулкоса, эндосперм, уруғкуртак.
4. Сабзи, турп, редиска,
картошка, лавлаги, шолғом.
5. Кунгабоқар, ғўза, ўрик, бодом, ѐнғоқ, маккажўхори.
“Хатони тузат”
Ўқувчиларга варақда дарсликдаги матнлардан бир парча берилади.
Матнда бир нечта хатоликлар бор. Ўқувчи шу хатоларни тузатиши лозим.
Бундай машқлар ўқувчиларни дарсликда берилган мавзуларни диққат билан
ўқишга, тушунишга ўргатади. Масалан:
―Ҳаѐтнинг организм даражаси Ерда ҳаѐтнинг пайдо бўлиши ва
ривожланишининг бирламчи асоси сифатида ўрганилиши, шунингдек,
тирикликнинг кейинги даражалари бўлган молекула, ҳужайра, орган, тўқима,
популяция ва тур,
биогеоценоз, биосфера билан ўзаро алоқадорлик ва узвий
ликни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳаѐтни организм даражасида
ўрганишнинг моҳияти тирик организм ҳужайраларида учрайдиган ноорганик
161
моддалар
молекулалари,яъни: углеводлар, оқсиллар, нуклеин кислоталар,
липидларнинг тузилиши ва уларнинг биологик аҳамиятини аниқлаш саналади.‖
―Сарлавҳа‖
Ўқувчиларга варақда дарсликдаги бирорта матндан бир парча берилади.
Матнни ўқувчилар диққат билан ўқиб чиқиб, ундаги бош ғояни ажратиб
кўрсатади, матнга сарлавҳа қўйишади. Масалан:
―Организм доимо ўзгариб турадиган муҳит шароитларида яшайди. Ташқи
муҳит омиллари таъсирининг ўзгаришига қарамай, тирик организмлар ўзининг
морфологик,
анатомик, физиологик хусусиятларини, кимѐвий таркибини ва
ички муҳитини нисбатан доимий сақлай олиш хусусиятига эга. Буни
таъминлашда организм иммунитетини юзага чиқарувчи тизимлар, регенерация
муҳим аҳамиятга эга. Регенерация деб, организмларнинг ҳаѐт
фаолияти
давомида ѐки бирон таъсир натижасида яшаш муддати тугаган ѐки
шикастланган ҳужайралар, тўқималар ѐки аъзоларнинг қайта тикланишига
айтилади.‖
Do'stlaringiz bilan baham: