Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Биологик таълимнинг мақсад ва вазифалари



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

 
2.1. Биологик таълимнинг мақсад ва вазифалари

Умумий ўрта таълими муассасаларида биология ўқув фанини 
ўқитишнинг мақсади: ўқувчиларга тирик организмларнинг тузилиши, 
кўпайиши, келиб чиқиши, хилма-хиллиги, ўзаро муносабатлари, муҳофазаси, 
табиат ва инсон ҳаѐтидаги аҳамияти ҳақидаги билимларни бериш, 
ўқувчиларнинг илмий дунѐқарашини кенгайтириш, мантиқий ва ижодий 
фикрлашини шакллантиришдан иборат. 


39 
Умумий ўрта таълими муассасаларида биология ўқув фанини 
ўқитишнинг вазифалари:
асосий биологик тушунчалар, назариялар ва қонуниятлар билан 
таништириш;
тирик организмларнинг яшаш муҳитига мосланишларининг вужудга 
келиши механизмлари ҳақида маълумот бериш;
организмларнинг индивидуал ва тарихий ривожланишининг асосий 
босқичлари билан таништириш;
ўқувчиларни ўзларининг ва ўзгаларнинг саломатликларини сақлашга, 
соғлом турмуш тарзига риоя қилишга йўналтириш; 
биология таълими мазмунининг ҳозирги ижтимоий ҳаѐт ва фан-техника 
ютуқлари билан боғланишини таъминлаш асосида ўқувчиларни онгли равишда 
касб танлашга йўналтириш;
табиат ва унинг барча бойликларига оқилона муносабатда бўлиш 
фазилатларини ѐш авлод онгига сингдириш;
биологик билимлар заминида маҳаллий ўсимлик ва ҳайвон турлари, 
селекция ютуқлари, қадимда яшаб ижод этган буюк алломалар ва ҳозирги 
олимларнинг биологияга оид ишлари билан таништириш орқали ўқувчиларни 
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, биологиядан олган билимларини ҳаѐтда 
қўллай олиш компетенцияларини шакллантиришдан иборат.
2.2. Биологик таълим мазмуни ва унинг таркибий қисмлари 
Ҳар қандай ўқув фанини ўқитишда унинг мазмуни ниҳоятда катта 
аҳамиятга эга бўлади. Бунга асосий сабаб ўқув фани мазмуни ўша фаннинг 
ўзига хос йўналиши, ўқитиш тизими, методлари, воситаларини белгилаб 
беради. Ўқув фанининг мазмуни ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув 
қўлланмалари орқали аниқлаштирилади.
Умумий ўрта таълим муассасаларида биологик таълимнинг таркибий 
қисмлари бўлиб, ботаника, зоология, одам анатомияси ва физиологияси ҳамда 
цитология, биокимѐ, генетика, эволюцион таълимот мажмуасидан иборат 
бўлган биология ўқув фанлари ҳисобланади. Мазкур ўқув фанларидан турли 


40 
хил ўсимликлар, ҳайвонлар, одамларнинг ташқи, ички тузилиши, ҳаѐт 
фаолияти, ташқи муҳит билан боғлиқлиги тўғрисида ҳамда ҳужайра, унинг 
органоидларининг тузилиши, функцияси, ирсият ва ўзгарувчанлик, эволюцион 
таълим ва шу каби билимлар берилади. Биологик таълимнинг тирик табиатдаги 
нарса-ҳодисаларни алоҳида-алоҳида ўрганиш эмас, балки уларнинг бир 
яхлитлигини, ўзаро боғлиқлигини ифода этган ҳолда ўқитилиши тақозо 
қилинади.
Дидактикада таълим мазмунининг таркибий қисмлари жуда кўп 
тадқиқотчилар томонидан аниқланган. Жумладан, академик И.Я. Лернер 
томонидан таълим мазмунининг таркибий қисмларига қуйидагилар киритилган:
билимлар (илмий тушунчалар, ғоялар, қонунлар, илмий назариялар); 
фаолият усуллари (кўникма ва малакалар);
ижодий фаолият тажрибалари;
қадриятлар тизими. 
Биология ўқув фанининг билимлар таркибий қисмига биринчи навбатда 
илмий тушунчалар киради. Улар биологиянинг айрим соҳаларига оид хусусий 
ва биологиянинг барча соҳаларига хос бўлган умумий биологик тушунчалардан 
ташкил топади.
Умумий биологик тушунчалар қаторига организмларнинг ҳужайравий 
тузилиши, модда ва энергиянинг алмашинуви, организм ва муҳитнинг ўзаро 
бирлиги, ирсият ва ўзгарувчанлик, органик олам эволюцияси тушунчалари 
киради.
Биология ўқув фани мазмунининг билимлар таркибий қисмига ғоялар 
ҳам киради. Биология таълим мазмунида ўқувчилар онгига қуйидаги ғоялар 
сингдирилади: органик олам эволюцияси; тирик табиат тузилишининг ҳар 
даражада эканлиги; орган тузилиши билан функциясининг ўзаро боғлиқлиги; 
биологик системаларнинг табиий муҳит билан алоқадорлиги; ўз-ўзини 
бошқариш; назария билан амалиѐтнинг бирлиги. 
Биологик қонунлар ҳам биология ўқув фани мазмунининг таркибий 
қисми ҳисобланади. Биологик қонунлар сирасига Мендел ва Морганнинг 


41 
ирсият қонунлари, Бэр қонуни, В.И.Вернадскийнинг атомларнинг биоген 
мигрaцияси қонуни ва ҳ.к.
Биология фани мазмунининг яна бир компоненти илмий назариялардир. 
Умумий ўрта таълим биология ўқув таълим мазмунига Ч.Дарвиннинг органик 
олам эволюцион назарияси, А.Н.Северцовнинг филэмбриогенез назарияси, 
Т.Морганнинг хромосома назарияси ва ҳозирги замон ген назарияси 
киритилган. 
Юқорида қайд этилганидек, таълим мазмунининг асосий қисмини 
билимлар (илмий тушунчалар, ғоялар, қонунлар, илмий назариялар) ташкил 
этади. 
Фаолият усуллари кўникма ва малакалардан иборат бўлиб, ўқувчилар 
томонидан ўқув дастурида кўзда тутилган кўникма ва малакаларни эгаллашини 
белгилайди. 
Таълим мазмунининг учинчи таркибий қисми бўлган ижодий фаолият 
тажрибалари ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва 
малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллаш орқали таркиб 
топтирилади. Шу сабабли, ўқитувчи таълим-тарбия жараѐнида билимларни 
тайѐр ахборот шаклида эмас, балки муаммоли вазиятларни вужудга келтириш 
натижасида ўқувчиларнинг аввалги мавзуларда ўзлаштирган билим, кўникма ва 
малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллашига имкон яратиши, уларда 
мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларининг таркиб топишига замин 
тайѐрлаши зарур. 
Таълим мазмунининг тўртинчи таркибий қисми бўлган қадриятлар 
тизими ўқитиш жараѐнида таълим-тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, 
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашни кўзда 
тутади. Мазкур таркибий қисмни ўқувчиларда шакллантириш биологияни 
ўқитишда таълим-тарбия масалаларига боғлиқ ҳолда ѐритилади.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish