Сборник докладов республиканской научно-технической конференции значение информационно-коммуникационных



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/267
Sana14.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#795134
TuriСборник
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   267
Bog'liq
Maqola

 
АХБОРОТЛАШТИРИШ ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ 
ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Д.Т. Худайберганов (доцент,Урганч давлат университети) 
К.Р. Бабаджанов (ўқитувчи,Урганч давлат университети) 
Маълумки, ўтган илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривож-
лантириш йилида барча соҳаларда рақамли технологияларни кенг жорий 
қилишга устувор эътибор қаратилди. Хусусан, иқтисодиётнинг рақамли 
секторини ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-
тадбирлар кўрилиб, электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий қилинди, 
электрон тўловлар ривожланиб, электрон тижорат соҳасидаги норматив-
ҳуқуқий база такомиллаштирилди. Натижада, ахборот-технология платфор-
маларида фаолият кўрсатадиган рақамли иқтисодиёт соҳаси жадал ривож-
ланиб бормоқда ва бу ушба платформаларнинг янги моделларини яратиш 
заруратини тақозо қилади. Уларнинг қаторига “блокчейн” технологиялари 
киритиш мумкин. Бу тизим маълумотларнинг тақсимланган реестри техно-
логиялари, “сунъий ақл” ва суперкомпьютерлар имкониятларидан фойда-
ланиш ҳамда крипто-активлар бўйича фаолият сифатида жаҳон мамлакат-
ларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишибўлиб ҳисобланади. 
Бугунги кунда бу технология иқтисодиётнинг кўплаб секторлари, давлат 
бошқаруви тизими ва бошқа соҳаларга тадбиқ қилинмоқда. 


463 
Ахборотлаштириш тизимида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилиб, 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таркиби такомиллашди. Хусусан, давлат 
бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий 
этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, инвестиция 
муҳитини яхшилаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республи- 
сини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 3 июлда ПҚ-3832-сонли “Ўзбекистон Республика-
сида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Қарори қабул қилинди. 
Мазкур Қарор ижросини самарали таъминлаш мақсадида мамлака-
тимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва 
соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва 
қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини 
кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. 
Хусусан, бунга асосан мамлакатда электрон ҳукумат тизимини 
такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг 
маҳаллий бозорини ривожлантириш, барча ҳудудларда соҳавий паркларни 
ташкил этиш ва соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 
220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошланди. 
Ҳамда 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални 
ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани 
бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш 
ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий қилишни назарда 
тутувчи “Рақамли Тошкент” комплекс дастури амалга оширилмоқда. 
Ахборотлаштириш тизимида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш-
нинг истиқболлари белгиланиб, бу мазкур меъёрий-ҳужжатларнинг қабул 
қилинганлиги ва амалда қўлланилганлиги билан белгиланади. Бу борада 
республикада рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий 
иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва 
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат 
дастурида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрда ПФ-6079-
сонли “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самара-
ли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан, “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси ишлаб 
чиқилиб, унга асосан келажакда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва 
давлат бошқаруви тизимининг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш, 
яъни электрон давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада 
такомиллаштириш амалга оширилади. Бу стратегия Ўзбекистон Республика-
сининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг 
стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари ҳамда ўрта ва узоқ муддатли 


464 
истиқболли вазифаларини белгилайди. Шунингдек, БМТнинг Барқарор 
ривожланиш мақсадлари ва Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 
белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, рақамли технологияларни 
кенг жорий қилиш учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади. 
Ахборот технологияларни тадбиқ қилиш борасида рақамли иқтисодиёт 
соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш орқали истеъмолчи талабларини 
қондира оладиган виртуал иқтисодий маконни яратилади. Бугунги кунда бу 
борада телекоммуникация бозорини ривожлантиришга қаратилган барча 
тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, келажакда қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш белгиланган: 
- раҳбарларга мукофот пули миқдорини ошириш ёки уларда ахборот 
технологияларини жорий этиш даражасидан келиб чиқиб камайтириш 
тартибини жорий қилиш; 
- Тошкент шаҳрида электрон тиббий ёзувлар, электрон касалхоналар ва 
шошилинч тиббий ёрдам тизимини жорий қилиш, ижтимоий нафақалар 
ҳисобини юритиш учун аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг ягона 
реестрини жорий қилиш; 
- савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини онлайн кассалар билан 
ишлашга ўтказиш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркалаш ва электрон 
ҳисоб-фактураларни жорий қилиш; 
- темир йўл транспортида юкларни ташиш ва жамоат транспорти 
хизматлари учун Тошкент шаҳрида автоматлаштирилган тўлов тизимларини 
жорий этиш, транспортнинг барча турлари учун ягона электрон чиптани 
жорий этишни тезлаштириш; 
- мактабгача таълим тизимида оптик толали алоқа қамровини 41 дан 100 
гача, халқ таълими тизимида 40 дан 70 гача ва соғлиқни сақлаш соҳасида 38 
дан 100 фоизгача ошириш; 
- ижтимоий объектларни юқори тезликдаги Интернетга уланиш билан 
таъминлаш ва йил охирига қадар юқори тезликда мобиль Интернет билан 
қамраб олишни 90 фоизга етказиш; 
- АКТ соҳасидаги 300 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун 10 
баробар кўпроқ сервер имкониятларини талаб қилишини ҳисобга олиб, 
ахборотни қайта ишлаш марказларини кўпайтириш; 
- ер ва сувни ҳисобга олишнинг электрон тизимларини ишлаб чиқиш, 
экинларни жойлаштириш билан бирга уларни амалга оширишгача бўлган 
жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 
- кейинги ўқув йилида 47 минг ўқувчини “бир миллион дастурчи” 
лойиҳаси билан қамраб олиш ва 7-синфдан бошлаб мактабларда дастурлаш 
асосларини ўқитишни йўлга қўйиш; 
- маҳаллий ахборот технология соҳада атиги 60 минг киши иш билан 
бандлигини ҳисобга олиб, мутахассисларни қўллаб-қувватлашга эътибор 
қаратиш ҳамда маҳаллий парклар аҳолисини давлат томонидан амалга 
ошириладиган лойиҳаларга кенг жалб қилиш. 


465 
Шулар билан бирга, 2020 йил 28 апрелда қабул қилинган Президент 
фармонида ҳам рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада 
ривожлантириш бўйича мақсад ва вазифалар белгилаб берилган ва улар 
келажакда амалга ошириладиган қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
- рақамли иқтисодиётни жадал шакллантириш ва 2023 йилда унинг 
мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтириш; 
- 2020-2021 йилларда юқори тезликдаги Интернетга уланишини таъмин-
лайдиган мамлакат рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш 
ва замонавий телекоммуникация хизматларининг мавжудлигини таъминлаш, 
тармоқ ва алоқа хизматлари сифатини ошириш; 
- 2022 йилгача электрон ҳукумат хизматлари улушини 60 фоизга 
етказишни назарда тутган ҳолда электрон ҳукумат тизимини янада 
ривожлантириш; 
- дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва технологик платформаларни 
яратиш, 2023 йилга қадар ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга 
ошириш ҳамда уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш орқали 
рақамли тадбиркорликни кенг ривожлантириш; 
- бешта ташаббус лойиҳаси доирасида 2022 йилга қадар республиканинг 
барча ҳудудларида рақамли билимларни тайёрлаш марказларини ташкил 
этиш. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish