Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Туманлараро, туман судининг ваколатлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Туманлараро, туман судининг ваколатлари
– фуқаролик, 
жиноят ва бошқа баъзи бир ишларни биринчи инстанция бўйича 
кўриб чиқиш, яъни конкрет ишлар бўйича қўйиладиган асосий 
масалалар 
(жиноий 
жавобгарликка 
тортилаётган 
шахснинг 
айбдорлиги ёки айбсизлиги, қонунда назарда тутилган жазони 
қўллаш 
ёки 
қўлламаслик, 
муайян 
мулкий 
даъволарнинг 
исботланганлиги ёки исботланмаганлиги ва ҳ.к.) мазмуни бўйича 
қарорлар қабул қилиш. 
ФПКнинг 31-моддасида 
фуқаролик ишларининг судларга 
тааллуқлилиги
қуйидагича белгилаб қўйилган: 
1) тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган низоларга 
доир ишлар, қонунда бундай низоларни ҳал қилиш хўжалик суди ёки 
бошқа органларга топширилган ҳоллар бундан мустасно; 
2) ФПКнинг 279-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда 
кўриладиган ишлар; 
3) қонун билан судларнинг ваколатига берилган бошқа ишлар. 
Жиноят 
ишлари 
бўйича 
туман 
(шаҳар) 
судининг 
ваколатлари –
қонунга мувофиқ юқори турувчи ёки ҳарбий 
судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари, жиноят 
ишларининг аксариятини кўриш (ЖПКнинг 389-моддаси); қамоққа 
олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ҳамда қамоқда 
сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаларни, 
шунингдек, ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини 
қўллаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш; маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриш. 
Ишни кўриб чиқишда суднинг таркиби. 
Фуқаролик ишлари 
бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судида фуқаролик ишлари 
биринчи инстанция бўйича судьянинг якка ўзи томонидан кўрилади 
(ФПКнинг 13-моддаси). 


388 
Жиноят ишлари 
ҳайъатда
кўрилади. Ижтимоий хавфи катта 
бўлмаган жиноятлар, яъни қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан 
кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо 
назарда тутилган жиноятлар ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир 
этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар 
тўғрисидаги, шунингдек, унча оғир бўлмаган жиноятлар, яъни 
қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан 
кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо 
назарда тутилган жиноятлар ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир 
этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги 
ишлар судья томонидан якка тартибда кўрилади (ЖПКнинг 13-
моддаси). 
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида, 
қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида, шунингдек, 
амнистия актини қўллаш тўғрисида илтимосномалар судья 
томонидан якка тартибда кўрилади. 
Иш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан 
биринчи инстанция бўйича ҳайъатда кўрилганда суд таркибига икки 
нафар халқ маслаҳатчиси ҳам киради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish