Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

ЁДДА САҚЛАНГ!!!
Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш фаолиятининг белгилари 
1) ушбу фаолият махсус ваколатларга эга бўлган суд ва 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга 
оширилади; 
2) суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 
фаолияти ҳуқуқ, шахс, жамият ва давлатни жиноий ва бошқа 
тажовузлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган; 
3) фаолиятнинг қонунга қатъий мувофиқлиги; 
4) судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга 
ошириш жараёнида давлат мажбуров чораларини ёки юридик 
таъсир чораларини қўллаш; 
5) юридик таъсир чоралари қонунга қатъий риоя қилган 
ҳолда қўлланилади, қонун ушбу чоралар қўлланилишининг 
асосларини ҳам, муайян ҳолатда қўлланилиши мумкин 
бўлган аниқ чораларни ҳам белгилайди; 
6) суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
қарорларининг мажбурийлиги. 
Таъкидлаш лозимки, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органларнинг доираси ёки тизими юзасидан юридик адабиётда 
фикрларнинг бирлиги мавжуд эмас. Агар суд, прокуратура, 
суриштирув ва дастлабки тергов органлари, адлия органларининг 
кўрсатилган органлар қаторига киришига шубҳалар йўқ бўлса, 
адвокатура, нотариат, ҳақамлик суди каби органларнинг суд ва 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тоифасига киритилиши 
мунозаралидир. 


16 
Биринчидан
, умумий қоида бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар қаторига фақат давлат органлари киради. 
Маълумки, адвокатура ва ҳақамлик суди давлат органи эмас. 
Иккинчидан,
судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг 
вазифалари адвокатура ва ҳақамлик судининг бевосита вазифалари 
ҳисобланмайди. 
Учинчидан,
адвокатура ва ҳақамлик судининг фаолияти давлат 
мажбурлов ёки юридик таъсир чораларининг қўлланилиши билан 
боғлиқ эмас. 
Бироқ, қайд этилган органларнинг вазифалари ва фаолиятини 
ўрганиш натижалари уларнинг фаолияти суд ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар олдида турган вазифаларга нисбатан ёрдамчи 
фаолият эканлиги ҳақида хулоса қилишга имкон беради. 
Хусусан, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасига 
кўра, адвокатура Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 
мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар, 
фуқаролиги 
бўлмаган 
шахсларга, 
корхоналар, 
муассасалар, 
ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади. Жисмоний ва юридик 
шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар 
бир шахс томонидан малакали юридик ёрдам олиш вазифасининг 
адвокатура томонидан бажарилиши шу даражагача муҳимки, 
адвокатнинг йўқлиги суд, тергов орган, прокурорнинг фаолиятини 
қийинлаштириб қўйиши мумкин. Бунинг устига, адвокатнинг 
йўқлиги айрим ҳолларда қонун бузилиши сифатида баҳоланиши ва 
суд қарорининг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин (ЖПК 487-
моддаси). Шу муносабати билан, адвокатуранинг ташкил этилиши ва 
фаолияти масалалари ҳам мазкур фан доирасида ўрганилмоқда. 
“Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасига асосан, 
Ўзбекистон Республикасида нотариатнинг вазифаси жисмоний ҳамда 
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини 
нотариуслар томонидан қонунларда назарда тутилган нотариал 
ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан ҳимоя қилишни 
таъминлашдан иборатдир. Шахслар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг 
ўзгарганида, мавжуд бўлган ҳуқуқларни тиклаш ва тасдиқлаш 
зарурати вужудга келганда, йўқолган ёки ўлган шахслар хоҳиш-
иродасининг амалга оширилишида нотариатнинг ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш фаолияти бошланади. Яъни мазкур фаолият фуқаролар ва 
юридик шахслар ўз ҳуқуқларини тасдиқлаш ёки тиклаш учун 
нотариал идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлганларида 
бошланади. Ушбу ҳолларда нотариатнинг рўйхатдан ўтказиш ва 


17 
расмийлаштириш фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тусга эга 
бўлиб қолади, шунингдек, ушбу фаолият умумдавлат аҳамиятга эга. 
Шу сабабли, нотариат ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
тизимига киритилган ва мазкур фан доирасида ўрганилмоқда. 
“Ҳақамлик судлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига 
асосан, ҳақамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан 
келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари 
ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этади
1
. Бундан 
ташқари, фуқаролик ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишга 
бағишланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-
моддаси 1-қисмига биноан, ҳақамлик суди хўжалик суди билан бир 
қаторда бузилган ёки низолашилган фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя 
қиладиган орган сифатида белгиланган. “Ҳақамлик судлари 
тўғрисида”ги Қонунининг 50-моддасига мувофиқ, ҳақамлик судининг 
ихтиёрий ижро этилмаган ҳал қилув қарори ваколатли суд (хўжалик 
суди ёки фукаролик ишлари буйича суд) берган ижро варақаси 
асосида мажбурий ижро этилиши керак. Ниҳоят, кўрсатилган Конун 
32-моддасининг қоидалари бўйича ҳақамлик суди низо предметига 
нисбатан таъминловчи чораларни кўришга ҳақли, ваколатли суд эса 
ҳақамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлашнинг 
мажбурий чораларини кўриши мумкин. 
Бу шуни англатадики, ҳақамлик суди Қонун ҳамда ўзлари учун 
давлат одил судловидан воз кечишни ва ҳақамлик битимида мулкий 
низони ҳал қилиш учун тегишли ҳақамлик судига мурожаат қилишни 
ихтиёрий равишда назарда тутган тарафларнинг хоҳиш-иродаси 
томонидан белгиланадиган доирада одил судловни амалга оширади. 
Ҳақамлик битимининг тарафлари учун ҳақамлик муҳокамасининг 
мажбурийлиги ушбу шахслар томонидан одил судловга мурожаат 
қилишни рад қилиш ёки уларнинг ўз мулкий манфаатларини суд 
орқали ҳимоя қилиш конституциявий ҳуқуқидан воз кечиши эмас. 
Шу билан бирга, ҳақамлик муҳокамаси шаклдаги суд ҳимояси 
ўзига хос муҳим хусусиятларига эга бўлиши шубҳасиз. Ҳақамлик 
судлари нафақат давлат органлари ва давлат одил судлов тизимига 
кирмайдилар, балки умуман том маънодаги ташкилотлар сифатида 
эътироф этилмайдилар ва муайян, айниқса, иерархия тизимни ташкил 
этмайдилар. Шунинг учун ҳақамлик судлари давлат рўйхатидан ва 
умуман бевосита давлат назоратидан ўтказилмайдилар, уларнинг 
1
Ўзбекистон Республикаси 2006 йил 16 октябрдаги “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги ЎРҚ-64-сонли Қонуни // 
“Халқ сўзи”, 2006 йил 17 октябрь; “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2006 йил, 42-сон, 
416-модда. 


18 
қарорлари юзасидан низолашиш ҳоллари бундан мустасно (адабиётда 
кўрсатиб ўтилганидек, шу сабабли, қонун чиқарувчи мазкур 
жараённи белгилаш учун кассация ёки апелляция инстанцияларида 
ишни қайта кўpишни назарда тутган “шикоят қилиш” тушунчасидан 
эмас, балки айнан “низолашиш” тушунчасидан фойдаланади). 
Шундай қилиб, ҳақамлик судлари (доимий фаолият кўрсатувчи 
ҳақамлик судлари ҳам, муваққат ҳақамлик судлари ҳам) юридик ва 
жисмоний шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган мулкий 
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳамда ваколатлари уларни ташкил этган 
тарафларнинг хоҳиш-иродасига асосланган махсус юрисдикцион 
органларидир. Шу билан бирга, мазкур ваколатлар қонун билан 
чекланган: “Ҳақамлик судлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-
моддасига биноан, ҳақамлик судлари маъмурий, оила ва меҳнат 
ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шунингдек, 
қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди. 
Ҳақамлик судларининг карорлари фақат тегишли низонинг 
тарафлари учун мажбурийдир ва фақат уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва 
мажбуриятларига 
тааллуқлидир 
(чунки 
ҳақамлик 
судининг 
ваколатлари аслида уларнинг хоҳиш-иродасига асосланган), бироқ, 
улар учинчи шахслар, айниқса давлат органлари учун айрим 
мажбурий юридик оқибатларни вужудга келтириши мумкин эмас. 
Хулосада таъкидлаш жоизки, судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
фаолиятини амалга оширувчи органларни улар ҳар биттасининг 
фаолияти фуқаролар, юридик шахслар ва умуман давлатнинг ҳуқуқ ва 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилганлиги 
бирлаштиради. Аниқ вазифалар ва услублар билан эса улар бир-
биридан фарқ қиладилар. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish