Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

1.5. Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
тўғрисидаги қонунчилик 
Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги 
қонунчилик “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курси 
манбалари базасини ташкил этади ва кўпгина норматив 
ҳужжатлардан иборат. Ушбу норматив ҳужжатлар уларнинг 
предмети (мазмуни)

шакли (манбалар турлари)
ва 
уларнинг юридик 
аҳамияти
бўйича таснифланиши мумкин. 
Ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети бўйича
қуйидаги 
норматив ҳужжатлар ажратилади: 
1) универсал норматив ҳужжатлар (умумий тусдаги) – 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳужжатлар: 
1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
декларацияси (қўшилиш санаси: 30.09.1991 й.); 1966 йил 16 декабрда 
қабул қилинган Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро 
пакт (қўшилиш санаси: 31.08.1995 й.); 1966 йил 16 декабрда қабул 
қилинган Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга 
доир факультатив баённома (қўшилиш санаси: 31.08.1995 й., кучга 
кирган санаси: 28.12.1995 й.); 1958 йил 10 июнда имзоланган Чет эл 
мамлакатлари ҳақамлик қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш 
тўғрисидаги Нью-Йорк Конвенцияси (Ўзбекистон Республикаси 


30 
Олий Мажлисининг 1995 йил 22 декабрдаги 184-I-сон Қарори билан 
ратификация қилинган); Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 1995 
йил 26 майда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари ва асосий 
эркинликлари тўғрисидаги Конвенцияси; 1993 йил 22 январда Минск 
шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича 
ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция 
(1997 йил 28 мартдаги ўзгартиришлар билан); Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотининг 
Трансмиллий 
уюшган 
жоятчиликка 
қарши 
конвенцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 
йил 30 августдаги 536-II-сон Қарори билан ратификация қилинган); 
Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан 
фойдаланилишига қарши кураш тўғрисидаги конвенция ва 
Якунловчи Баённома (қўшилиш санаси: 12.12.2003 й.; Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг 576-II-сон Қарори); Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси (Нью-
Йорк, 2003 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси мазкур 
ҳужжатга 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сон Қонун билан қўшилган) 
ва бошқалар. 
2) махсус қонун ҳужжатлари, улар қуйидагиларга бўлинади: а) 
суд ҳокимияти, одил судлов ва судлар тўғрисидаги ҳужжатлар; б) 
судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва ушбу 
таъминотни амалга оширувчи органлар тўғрисидаги ҳужжатлар; в) 
прокурор назорати ва прокуратура органлари тўғрисидаги 
ҳужжатлар; г) жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш ишларини 
ташкил этиш ҳамда ушбу ишларни амалга оширувчи органлар 
тўғрисидаги ҳужжатлар; д) юридик ёрдамни ташкил этиш 
тўғрисидаги ҳужжатлар. 
Махсус қонун ҳужжатларининг келтирилган таснифланиши 
аслида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг йўналишларини 
эътиборга олган ҳолда амалга оширилган. Хусусан, 
суд ҳокимияти, 
одил судлов ва судлар тўғрисидаги ҳужжатлар
конституциявий 
назорат ва одил судлов каби суд фаолиятининг йўналишини батафсил 
ўрганишга имкон берадилар. Мазкур ҳужжатлар суд ҳокимиятининг 
ташкил этилиши; суд тизими; судлар ваколатлари; одил судловнинг 
асосий принциплари; судьяларнинг ҳуқуқий мақоми ва бошқалар 
тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар. Бу гуруҳда “Судлар 
тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий 
суди тўғрисида”ги қонунлар асосий ўринни эгаллайди. 


31 
Судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва 
ушбу таъминотни амалга оширувчи органлар тўғрисидаги 
ҳужжатлар 
судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника 
жиҳатидан ва молиявий таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар 
ҳақидаги ҳамда Суд департаменти, Судлар ва адлия органларини 
ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича 
олий малака комиссияси каби органлар ҳақидаги маълумотларни ўз 
ичига олади. Кўрсатилган гуруҳнинг ҳужжатлари қаторига 
Ўзбекистон Республикаси 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари 
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сон 
Қонуни; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
ҳузуридаги 
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака 
комиссияси тўғрисидаги Низом ва бошқалар киради. 
“Прокуратура 
тўғрисида”ги 
Қонун 
ҳамда 
прокуратура 
органларининг ташкил этилиши, фаолияти ва тизими, прокурор 
фаолиятининг принциплари ва йўналишлари, прокурор назоратининг 
соҳаларига оид масалаларни тартибга солувчи бошқа қонун 
ҳужжатлари 
прокурор назорати ва прокуратура органлари 
тўғрисидаги ҳужжатлар
орасида етакчи ўринни эгаллайди. 
Ҳужжатларнинг 
мазкур 
гуруҳини 
ўрганишда 
прокуратура 
фаолиятини ташкил этишда мувофиқлаштирувчи ролга эга бўлган 
Бош прокурорнинг буйруқларига тегишли эътибор қаратиш лозим. 
Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишнинг ташкил этилиши 
ҳамда мазкур ишларни амалга оширувчи органлар тўғрисидаги 
ҳужжатлар 
тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган олдида 
турган мақсад ва вазифаларни, унинг тузилиши ва ваколатларини 
белгилайдиган манбаларнинг катта гуруҳидир. Ушбу ҳужжатлар 
қаторига жиноятларни тергов қилиш вазифасини амалга оширишга 
ваколатли бўлган органларни, уларнинг вазифалари ва ваколат 
доирасини белгилайдиган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодекси, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги 
Низом, Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги Низом ва ҳ.к. 
кирадилар. 
Юридик ёрдамнинг ташкил этилиши тўғрисидаги ҳужжатлар
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг мазкур вазифасини амалга 
оширувчи органлар ҳақидаги тегишли кўрсатмаларни акс 
эттирадилар, уларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартибини, 
адвокатнинг ҳуқуқий мақомини, унинг ваколатларини ўрнатадилар. 


32 
Мазкур ҳужжатлар сифатида “Адвокатура тўғрисида”ги ва 
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг 
ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларни кўрсатиш лозим. 
Таъкидлаш жоизки, махсус қонун ҳужжатлари таркибига 
қонунлар ҳам, бошқа ҳужжатлар ҳам кириши мумкин: кодекслар; 
низомлар; йўриқномалар; фармонлар; буйруқлар, қарорлар ҳамда суд 
ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, шунингдек, ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа органларга 
тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатлар
1

Маълумот тариқасида айтиб ўтамиз, “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар” курси манбаларининг норматив базасини 
таснифлашда “Норма” ахборот-ҳуқуқий тизимида ишлаб чиқилган 
қуйидаги классификатор қўлланилиши мумкин: 
- судлар тўғрисидаги ҳужжатлар; 
- прокуратура тўғрисидаги ҳужжатлар; 
- миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги ҳужжатлар; 
- ички ишлар органлари тўғрисидаги ҳужжатлар; 
- адлия органлари тўғрисидаги ҳужжатлар; 
- адвокатура тўғрисидаги ҳужжатлар; 
- нотариат тўғрисидаги ҳужжатлар ва бошқалар. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish