334
Қонун билан судья ваколатларини
муддатидан илгари
тугатишнинг қуйидаги асослари назарда тутилган:
1) судья судьялик қасамёдини бузган тақдирда;
2) судья ёзма ариза берган тақдирда;
3)
судьяларнинг
тегишли
малака
ҳайъати
томонидан
огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин
у судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом
эттираверган тақдирда;
4) судья суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган
тақдирда;
5) судья Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган
тақдирда;
6) судьяга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган
тақдирда;
7) судья суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинган
тақдирда;
8) судья соғлиғи ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ
вақт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга қодир бўлмай
қолган тақдирда.
Судьялар ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тартиби суд
тизимининг турли бўғинлари ва
даражаларида эгаллаб турган
судьялик лавозимига боғлиқ ҳолда белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни
танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси
умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьяларининг
ваколатларини
муддатидан
илгари
тугатиш
тўғрисидаги
тақдимномани судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига
киритиш
ҳуқуқига эга.
Судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш
ҳақидаги такдимнома ва материаллар:
-
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
судьяларига,
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича
олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва
Тошкент шаҳар судлари,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларига нисбатан – Судьялар
олий малака ҳайъатига;
- бошқа судларнинг судьяларига нисбатан - судьяларнинг
тегишли малака ҳайъатларига юборилади.
335
Судьяларнинг малака ҳайъати
судьянинг ваколатларини
муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, унинг
ваколатларини муддатидан илгари тугатишга розилик бериш ёки
бермаслик тўғрисида хулоса чиқаради.
Судьялар малака ҳайъатининг хулосаси кечи билан беш кун
ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни
танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича
олий малака
комиссиясига юборилади.
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-
моддасида назарда тутилган асосларга кўра:
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари – Ўзбекистон
Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан;
- вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро,
туман
(шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
хўжалик
судлари
судьясининг
ваколатлари
–
Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва
лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг
тақдимномасига биноан, Ўзбекистон
Республикаси Президенти
томонидан;
-
Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг
ваколатлари – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака
комиссиясининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига
биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан
муддатидан илгари тугатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: