Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Судья ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

10.4. Судья ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш 
асослари 
Илгари айтиб ўтганимиздек, судья мустақиллиги кафолатларидан 
бири сифатида судьяларни эгаллаб турган лавозимдан озод 
қилишнинг қонун билан белгиланган тартиби ҳисобланади. 
Шубҳасиз, судьялар ва суд ҳокимиятининг холислиги кафолати 
сифатида судьялар ваколатини тўхтатиб туриш ва тугатишнинг 
шундай механизмини шакллантириш керакки, у судьялар 
мустақиллигини таъминлаши ва уларни лавозимидан озод этиш 
таҳдидини истисно этиши лозим, ўз мажбуриятларини бажара 
олмаслиги ва эгаллаб турган лавозимига зид бўлган фаолият билан 
шуғулланганлик асослари бундан мустасно. Айнан шу мазмундаги 
тавсия Суд органлари мустқиллигининг асосий принципларининг 18-
моддасида акс эттирилган ва бу миллий қонунчиликда рўёбга 
чиқарилган. 
Шу билан бирга, судья ваколатларини тўхтатиб туриш ва 
тугатиш тартиби судья ҳуқуқий мақоми тушунчасининг муҳим 
таркибий қисмидир.
Судья ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш жараёни 
“Судлар тўғрисида”ги Қонунда, шунингдек, Судьялар малака 
комиссиялари тўғрисида Низомда, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия 
этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисидаги низомда батафсил 
тартибга солинган. 


332 
Судья ваколатларини тўхтатиб туриш. 
“Судлар тўғрисида”ги 
Қонуннинг 71-моддаси судья жиноий жавобгарликка тортилган 
тақдирда унинг ваколатлари тўхтатилишини назарда тутади.
Бундан ташқари, умумий юрисдикция судлари ва хўжалик 
судлари судьяларининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия 
этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан, 
судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарори билан қуйидаги 
ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин, агар: 
- судья ўз лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса; 
- судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган ёки 
суд қарори билан унинг муомала лаёқати чекланган бўлса; 
- судья суд қарори билан бедарак йўқолган деб топилган бўлса. 
Айтиш керакки, малака ҳайъати қарори ушбу ҳайъат мажлисида 
қабул қилинади. Масалани кўриб чиқиш раислик қилувчининг ёки 
тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни дастлабки текширувини 
амалга оширган судьялар малака ҳайъати аъзосининг маърузаси 
билан бошланади. Мажлисда таклиф этилган шахслар эшитилиши 
мумкин, керакли ҳужжатлар ва маълумотлар ўрганилади, шундан 
кейин судья ваколатларини тўхтатиб туриш масаласини кўришда 
судьялар малака ҳайъати қарор қабул қилади. Судьялар малака 
ҳайъати мажлисида раислик қилувчи ва судьялар малака ҳайъати 
котиби томонидан имзоланадиган баёнома юритилади. 
Судьялар малака ҳайъати қарорида қуйидагилар қўрсатилади: 
- судьялар малака ҳайъати номи, унинг таркиби, ишни кўриб 
чиқиш жойи ва вақти; иши кўрилаётган судьянинг фамилияси, исми, 
отасининг исми ва мансаби; 
- иш ҳолатлари; судьянинг тушунтиришлари ва унинг шахсини 
тавсифловчи маълумотлар; қабул қилинган қарор ёки хулосанинг 
далилий асослари; қарор (хулоса) устидан шикоят қилиш тартиби ва 
муддатлари. 
Судьяларнинг малака ҳайъатлари қарорлари ва хулосалари 
устидан қарор ёки хулоса қайси судья хусусида чиқарилган бўлса, шу 
судья Судьялар олий малака ҳайъатига шикоят қилиши мумкин. 
Масалани қайта кўриш тўғрисидаги шикоят ёки такдимнома 
қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида қарор чиқарган 
судьялар малака ҳайъати орқали берилади. 
Шикоят ёки такдимнома тушиши биланоқ материал зудлик билан 
Судьялар олий малака ҳайъатига юборилиши лозим. 


333 
Судьялар олий малака ҳайъати шикоят ёки такдимнома билан 
келган материални бир ой муддат ичида кўриб чиқади. Судьялар олий 
малака ҳайъати: 
- қарор ёки хулосани ўзгаришсиз, шикоят ёки такдимномани эса 
қаноатлантиришсиз қолдиришга; 
- қарор ёки хулосани бекор қилиш ва материални янгидан кўриш 
учун юборишга; 
- қарор ёки хулосани бекор қилиш ва материални ўз иш 
юритишига олишга ҳақли. 
Судьялар олий малака ҳайъатининг ва Хўжалик судлари 
судьялари малака ҳайъатининг қарори тегишли равишда Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди раисига ва Ўзбекистон Республикаси Олий 
хўжалик суди раисига, умумий юрисдикция қуйи судларининг 
судьяларига тааллукли масалалар бўйича эса судьяларнинг тегишли 
малака ҳайъатларига, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
судлари, ҳарбий судлар судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари 
ёки хулосалари қарор ёки хулоса қайси судья хусусида чиқарилган 
бўлса, шу судьяга уч кунлик муддат ичида юборилади. Мазкур 
малака ҳайъатларининг қарорлари ёки хулосалари улар устидан 
шикоят бериш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва 
лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига 
юборилади. 
Судьянинг ваколатлари бу ваколатларни тўхтатишга сабаб бўлган 
асослар бекор бўлгунга қадар тўхтатилади. Юқорида қайд 
этилганидек, қонунда судья қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда судьялар малака ҳайъати қарори устидан шикоят қилишга 
ҳақлилиги назарда тутилади. 
Судьялик ваколатларининг тўхтатилиши унга иш ҳақи тўланиши 
тўхтатилишига ёки унинг иш ҳақи миқдори камайтирилишига, 
судьянинг таъминоти даражасини пасайтиришга ва судьяни “Судлар 
тўғрисида”ги Қонунда белгиланган дахлсизлик кафолатларидан 
маҳрум қилишга сабаб бўлмайди, эҳтиёт чораси сифатида судьяга 
нисбатан ҳибсга олиш чораси танланган ҳоллар бундан мустасно. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish