Киосаки Р. Т., Лечтер Ш. Л. Пул оқими квадранти. К. 2 / Р. Т. Киосаки, Ш. Л



Download 11,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/82
Sana13.07.2022
Hajmi11,14 Mb.
#790717
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   82
Bog'liq
Роберт КийосакиПул оқимининг квадранти 2

Бойликнинг кўчиши
Ўша пайтда квадрантнинг чап томонидагилар зарар 
кўрганда, давлатнинг “бировдан олиб бошқасига 
берадиган сиёсати” туфайли кўпчилик “В” ва “I” 
бўлимидагилар бойиб кетишди.
Солиқ мажбуриятларининг ўзгаришлари туфайли 
шунчаки кўчмас мулк сотиб олиш баъзилар учун 
ноқулай бўлиб қолди. Уларнинг кўпчилиги юқори 
даромадли хизматчилар ёки докторлар, адвокатлар, 
ҳисобчилар ва кичик бизнес эгалари эдилар. Бу ўзга- 
ришларгача улар солиқни оз тўлашар ва даромадлари 
кўп эди. Чунки уларга маслаҳатчилари ёки ҳисоб- 
чйлари солиқлардан қочиш ниятида кўчмас мулк 
сотиб олишни тавсия қилишарди ва ортган пулларига 
акция сотиб олишарди. Солиқ реформаси туфайли 
бундай банд олиб ташлангандан сўнг бойликнинг 
оммавий кўчиб ўтиши бошланди. Менинг фикримча. 
кўп бойликлар “Е” в а “8” бўлимларидан, арзимаган 
пулга кулгили нархларда сотилиб, “В” ва “I” 
бўлимларига ўта бошлади.
Омонатдаги ссудалар, ссуда берган корхоналар 
омадсизликка учрагандан сўнг депозитлардаги милли-
53


ардлаб долларлар хавф остида қолди. Пулларни 
қайтариш керак эди. Бир ўйланг-чи, йўқотилган 
омонатлар ва кўчмас мулк биноларининг пулларини 
ким қайтариши керак эди? Ҳа, пулларни солиқ 
тўловчилар қайтаришлари керак. Қарангки, ислоҳот 
зарар 
келтирган 
одамлар. 
Охирини 
ўйламай 
ўтказилган ислоҳотнинг касрига, йўқотилган пулларни 
солиқ 
тўловчилар 
аста-секин 
мультимиллиард 
долларли счётга қайтаришга мажбур эдилар.
Сиз биласизки, пул ақл билан кўрилади.., кўз билан 
эмас. Уша пайтда ҳис-туйғулар ақл устидан ўз 
ҳукмини ўтказди ва асл вазиятни кўришнинг иложи 
бўлмади. Одамлар нимани кўришга ўрганишган бўлса, 
ўшани кўришди.
Ва мана квадрантнинг чап томонидагилар билан 
нималар юз берди:
1. Ҳамма жойда ваҳима. Инсонни ҳис-туйғулар забт 
этса, кўпинча молиявий билимдонлик чекинади. Одам- 
лар иш ўринларини йўқотиш, уйларининг нархи 
тушиб кетиши, бизнеснинг емирилиши, акция бозор- 
ларининг инқирозга юз тутаётгани, корхоналарнинг 
ёпилиш хавфларини ўйлаб, олдиларида бошқача кўп 
имкониятлар очилганини кўрмай қолишди. Уларнинг 
ҳаяжонли фикр-ўйлари уларни кўр қилиб қўйганди. 
Олдинга интилиш ўрнига баъзилар ўз ғорларига 
кириб, яшириниб ҳам олишди.
2. Улар квадрантнинг ўнг томонида зарур бўла- 
диган техник маҳоратнинг етарли эмаслигини англаб 
етишди. “В” ва “I” бўлимларидаги одамлардек, 
олдиндан олган билим савияларини иш ўринларида 
такомиллаштириб, техник маҳоратларини оширма- 
ганликлари туфайли баъзилар ўзларини боши берк 
кўчага кириб қолгандек ҳис қила бошлашди. Техник 
маҳоратга - молиявий билимдонлик, қарзни қандай
54


узиш, таклифни қандай тизимга солиш, олдинга қайси 
йўлдан ҳаракатни давом эттириш, маблағни қандай 
кўпайтириш, бозорни англаб етиш ва шунга ўхшаш 
билимлар киради.
3. 
Улар нақд пул етишмовчилигини ҳис қила 
бошлашди. Баъзилар бу даврда тирикчилик учун янада 
оғир меҳнат билан шуғулланишга мажбур бўлдилар. 
Бу 
пайтда 
мен 
“В” 
бўлимида 
фаолият 
олиб 
бораётгандим ва мен бир озгина ҳаракатим билан 
бизнесимни кенгайтиришим мумкин эди. 1990 йилга 
келиб менинг бизнесим кенгайди ва ижобий томонга 
ўсди. Бизнесим қанчайин кенгайгани сайин мен оғир 
меҳнатдан озод бўлиб бордим ва ҳисоб рақамимга кўп 
пул келиб туша бошлади. Одамлар тизимда жон 
куйдириб ишлашди. Қўшимча даромад олиш билан 
бир қаторда, “ишлари”мизни кузатиб бориш учун мен 
ва рафиқамнинг бўш вақтимиз ҳам кўпайди.

Download 11,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish