Бадиий таҳлил асослари


адабий асардаги тасвирнинг яратилган ҳамда ўрганилаётган



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet73/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

адабий асардаги тасвирнинг яратилган ҳамда ўрганилаётган 
пайтдаги бадиий ва ҳаётий мантиғи ҳамда эстетик ўзига хослигини 
англашга 
қаратилган 
интеллектуал-ҳиссий 
фаолият 
илмий 
(филологик) таҳлил
дейилади тарзида таърифлаш мумкин. Таҳлилнинг бу 
тури олдида текширилаётган асарнинг ҳақиқий бадиий қимматини аниқлаш, 
унинг адабий ҳаётдаги асл ўрнини тайин этиш, асарнинг миллат бадиий 
тафаккурига қўшган янгилигини холис аниқлаб бериш, унинг жамият 
аъзолари ижтимоий онгига таъсирини белгилаш, асарнинг миллий эстетик 
тафаккур 
тараққиётидаги 
ўрни 
ва 
умуминсоний 
маънавиятни 
шакллантиришдаги аҳамиятини кўрсатиш каби вазифалар туради. 
Илмий таҳлил вақт ва жой нуқтаи назаридан чекланмайди ҳамда 
таҳлилнинг адресатига хос хусусиятлар деярли ҳисобга олинмаган ҳолда иш 
кўрилади. Яъни таҳлилчи бирор асарни фалон вақт орасида, айтилган бирор 
жойда, кимларнингдир диди-ю бадиий имкониятларига мослаб таҳлил 
қилишга жудаям мажбур эмас. Шунингдек, илмий таҳлилни амалга 
ошираётган 
мутахассис 
унинг 
таҳлилини 
қабул 
этадиган 
истеъмолчиларнинг ёши ва интеллектуал ҳозирлик даражаларига эътибор 
қаратмаслиги ҳам мумкин. Чунки илмий таҳлилда тадқиқ қилинаётган 
бадиий матн ҳақидаги хулосаларни қабул қилувчи кишилар ё, умуман, 
тасаввур этилмайди, ёхуд тасаввур қилинганда ҳам «кўзда тутилган» ўқувчи 
ғоят мавҳум киёфага эга бўлади. Филологик таҳлилда фақат таҳлилнинг 
теранлиги, хулосаларнинг асосли эканлиги ҳамда текширилаётган бадиий 
асарнинг имкон қадар кўпроқ қирралари қамраб олиниши ва унга хос 
хусусиятларнинг иложи борича тўлароқ очилишига, бошқача айтганда, 
объектга доир жиҳатларнинг тўла, чуқур ва аниқ ёритилишига диққат 
қаратилади. 
Бадиий таҳлилнинг ҳар қандай тури учун дахлдор бўлган бир олтин 
қоида борки, унга амал қилмаслик таҳлилни боши берк кўчага киритиб 
қўйиши мумкин. Бу шундан иборатки, таҳлилчи текширилаётган асарнинг 
жанри, бадиий савияси, ҳажми қандайлигидан қатъи назар, унинг 
мазмунини ҳикоялаб бериши мумкин эмас. Шунингдек, таҳлил фақат 
таассуротдан иборат бўлиб ҳам қолмаслиги керак. Чунки таассурот мантиқ 
ва исботга таянмаган омонат психологик ҳолат бўлгани учун унда етарли 
илмий асос ва далиллардан келиб чиқилмаган бўлади. 
Ҳар қандай бадиий таҳлил 
матн, ёзувчи, ўқирман
каби уч муҳим асос 
устига қуриладиган илмий иморатдир. Санъат асари қанчалик баланд 
савияда ёзилмасин, у билан ўқирман ўртасидаги тўсиқ бартараф қилиниб, 


100 
унинг эстетик жозибаси англаб етилгандагина, маънавий факторга 
айланади. Шундагина кўркам асар ўқирманнинг мулкига эврилиб, унинг 
ахлоқий киёфаси шаклланишига хизмат қилади. Бу йўлда ўқувчига матнни 
тўлиқ англамаслик ҳолати жиддий тўсиқ бўлиб туради. Уни бартараф 
қилиш учун филолог мутахассиснинг илмий таҳлили зарур бўлади. Шунинг 
учун ҳам филологик таҳлил кечимида ўқирманлар юрагида бадиий матнга 
дахлдорлик ҳисси пайдо қилинишига эътибор қаратилиши лозим. 
Филологик таҳлилда синчи-адабиётшунос ёзаётган ишининг ҳажми ва 
қийинлик даражаси қандайлиги ҳақида қайғурмай, миясидаги фикрлар 
ҳамда кўнглидаги туйғуларни тўлиқ ифодалашга интилгани маъқул. Бунинг 
учун у махсус режа тузиб олиши, режада текширилаётган бадиий асарнинг 
қайси жиҳатлари қандай изоҳланиши кераклиги белгиланиб,асар матнидан 
таҳлил жараёнида қўл келадиган парчалар олиб қўйилишимақсадга 
мувофиқ. Шунда таҳлилни амалга ошираётган мутахассиссюжет воқеалари 
ёки асар билан танишиш жараёнида пайдо бўлган туйғу ва тасаввурлар 
етовида қолиб кетмай, фикру қараш ва ҳиссиётларини бош мақсадга хизмат 
қилдира олади. 
Филологик таҳлилнинг савияси кўп жиҳатдан таҳлилчининг иқтидори, 
холислиги, илмий жасорати, ҳодиса ортидаги қонуниятни кўра билиш 
салоҳиятига боғлиқ бўлади. Филологик таҳлилда мутахассис жасоратли 
бўлмаса, асарнинг бадиий савиясига эмас, балки тасвирланган воқеалар 
қизиқарлилигига, ундан ҳам ёмони, муаллифнинг мавқеига қараб хулоса 
бериши мумкин. Ижодий ва илмий жасорати йўқ мутахассис томонидан 
амалга оширилган таҳлилда мавжуд ҳукмрон қарашлар ёки ҳукмдор 
ижтимоий қатламларнинг истаги ҳамда рўйхушлигига асосланган ҳолда иш 
кўриш хавфи ҳам туғиладики, бундай ҳолда илмий таҳлилнинг қиммати, 
шубҳасиз, тушиб кетади.
Шунинг учун ҳам филологик таҳлилда бадиий матнга дахлсиз, 
даврнинг ўткинчи инжиқликларидан ҳоли феномен тарзида ёндашилса, 
асарнинг ҳаётий ва бадиий мантиғи ҳамда эстетик жозибаси теран очилиши 
мумкин. М. Қўшжоновнинг “Абдулла Қаҳҳор маҳорати”, “Абдулла Қаҳҳор 
ижодида сатира ва юмор”, О. Шарафиддиновнинг «Чўлпонни англаш», У. 
Норматовнинг «Ўткан кунлар» ҳайрати», «Абдулла Қаҳҳорни англаш 
машаққатлари», Н. Раҳимжоновнинг “Энг гўзал сир”, Д. Қуроновнинг 
“Завқимдан бир шингил”, “Душманни танитган дўст”, З. Исомиддиновнинг 
“Икки аёл”, “Бир қатранинг фаввораси”, А. Қозихўжаевнинг “Ғазалнинг 
серқирра олами”, С. Мелиевнинг “Янги танқид”, Ш. Турдимовнинг “Ҳамид 
Олимжон – фолклоршунос”, У. Жўрақуловнинг “Ҳудудсиз жилва”, 
“Телбага йўқтур қалам”, “Лисон ут-тайр”да хронотоп шакллари”, Б. 
Каримовнинг “Ривоят ичидаги роман”, “Ўткан кунлар”га қайтиб”, У. 
Ҳамдамнинг “Бахт куйчисининг ғамгин нолалари” сингари асарлари шу 
хилдаги ёндашув меваларидир. Илмий таҳлил ўзига хос ҳиссий-
интеллектуал ижод бўлгани учун унда мутахассис шахсиятининг таъсири 
яққол сезилиб туради.


101 
Бир жиҳатга диққат қаратиш керакки, айрим асарларнинг 
адабиётшунос олимлар эмас, А. Қодирий, Ойбек, А. Қаҳҳор, Ҳ. Олимжон, 
О. Ёқубов, П. Қодиров, Ш. Холмирзаев, А. Аъзам, Н. Эшонқул каби 
ёзувчилар томонидан амалга оширилган филологик таҳлили теранроқ 
чиққан. Бунинг сабаби шундаки, улар ижодкор сифатида текширилаётган 
асарнинг ёзувчи бадиий маҳорати намоён бўлган субъектив қирраларини 
тўғри белгилаган бўлсалар, олим сифатида бу асарларнинг мазмуний ўзига 
хослигини теран кўра олганлар. 
Филологик таҳлилда синчи фикрларининг изчил, англашимли, холис, 
айни вақтда, бир қадар эҳтиросли йўсинда баён этилиши мақсадга 
мувофиқдир. Чунки яралишидан ҳиссиётга йўғрилган бадиий матн ҳақида 
фақат совуққон илмий услубда фикрлаш ўринли бўлмайди. Шу ўринда 
илмий таҳлилни амалга ошириш бўйича амалий мисол келтириш 
фойдалидир. Қуйида машҳур шоир Шавкат Раҳмон шеърларининг илмий 
таҳлилини намуна сифатида тақдим қиламиз. 
Асл шеърият ё муҳаббат ёки нафратдан туғилади. Шавкат Раҳмон 
битиклари аксар ҳолларда адолатсизлик, ёвузлик, хунуклик, олчоқлик ва 
хиёнатга адоқсиз нафрат туфайли пайдо бўлган. Шу боисдан улар жисмни 
тобловчи оғриққа, пўртанавор руҳий тўлғоқлар ва шамширдай кескир 
фикрларга бой. Шавкатнинг шеърлари кишини ўйга толдиради, изтиробга 
солади, руҳий оғриқларга дучор қилади. 
Зулфиқор руҳ керак, 
керак чин ёғду, 
чин ишқ ёлқинлари бағримга тўлсин, 
жисмимни тобласин фақат чин оғриқ. 
чечаклар қоп-қора бўлса-да, бўлсин... 
Чин сўз, чин туйғу, чин амалларга доимий интиқлик чин инсонлик ва чин 
шоирлик белгиларидандир. Юқоридаги мисралар Шавкат Раҳмонни бошқа 
минглаб дардчил шоирларга яқин қилади. Шу билан бирга, айни шу 
мисралар Шавкат Раҳмон деган бадиий феноменнинг ўзгалардан фарқ 
қиладиган жиҳатларини ҳам намоён этади: шоир “зулфиқор руҳ” истайди. 
Унга шунчаки қониқмаслик, шунчаки норозилик, руҳнинг шунчаки 
инжиқлиги хосэмас. Шоир инсоний комиллик, одамий тўкислик йўлида 
қатъият, эркакча амаллар лозимлигини чуқур англайди. Шу боис ҳеч 
кимнинг хаёлига келмаган йўсинда: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish