Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

Использованная литература: 
Закона Республики Узбекистан
«О радиационной безопасности» от 31 августа 2000 года, № 120-II. «Меҳнат 
муҳофазаси» Эслатма. Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси. 
Тошкент.2022 й. 
* * * 
 
ТЕРМИТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ БИОЛОГИК АСОСЛАРИ 
Н.К.Ўразбаев (Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси ўқитувчиси) 
Ж.Г.Номозов, А.Давлетов 
(Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси курсантлари) 
Термитларни мамлакатимизнинг кўпчилик ҳудудларида аҳоли турар 
жойларини, 
тарихий-маданий 
обидалар, 
иншоотлар 
ва 
бошқа 
қурилишларнинг ёғоч қисмларини жиддий зарарлаб, мисли кўрилмаган 
даражада зиён етказувчи зараркунанда эканлигини алоҳида қайд қилиш 
зарур.


134 
Ҳашаротларнинг термитлар туркумига мансуб вакиллари табиатда жуда 
кенг тарқалган бўлиб, улар тупроқ билан боғлиқ бўлган ҳар хил экологик 
муҳитларда жамоа ҳосил қилиб ҳаёт кечиради. Ҳозирги даврда уларнинг 
2800 ортиқ тури маълум. Уларнинг 120 тури зараркунанда сифатида қайд 
қилинган (Беляева, 2004). Термитлар барча тропик ва иссиқ мамлакатларда 
ҳақиқий офат ҳисобланиб, бунинг мисоли сифатида турар жойларнинг, 
мебель, либос ва оёқ кийимларининг яроқсиз ҳолга келиши, турли ёввойи 
ўсимликлар, дарахт ва бошоқли экинларнинг қуриши, суғориш каналлари, 
пристан, баржа, тўғон ва уламаларнинг термит зараридан юпқалашганлиги 
туфайли сув босими остида вайронага айланишини кўрсатиб ўтиш кифоядир. 
Термитлар кўплаб архив ва кутубхоналарда сақланаётган китобларнинг ҳам 
бутунлай йўқ бўлишига олиб келади. 
Ўзбекистон ҳудудида Anacanthotermes авлодига мансуб 2 та тур: 
туркистон ва катта каспий орти (A.turkestanicus Jacobs., A.ahngerianus Jacobs.) 
термитлари тарқалган бўлиб, айниқса кейинги 20-30 йил давомида 
Республикамизнинг деярли барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон 
Республикасида аҳоли хонадонлари, қишлоқ хўжалиги бинолари ва ҳатто 
тарихий обидаларга катта зарар етказмоқда. 
Республиканинг турли ҳудудларидан йиғилган термитлар орасидан
155 нафар касал ва мурда зотлари ажратилиб, микологик анализ қилинганда 
уларнинг 111 нафарида, жумладан; 12 та нафари Aspergillus niger,
5 – Alternaria sp., 25 – Beauveria tenella, 12 – Penicillium sp., 46 – Mucor sp.,
4 - Actinomycetes sp. ажратилди. Бундан ташқари бир қанча термит зотларида 
5 –B.tenella+Mucor sp., 2 – B.tenella+Penicillium sp. замбуруғ аралашмалари 
ҳам қайд этилди.
Тажрибаларда Beauveria tenella замбуруғидан бошқа ажратилган 
замбуруғларнинг термитларга қарши курашдаги биологик самарадорлиги 
жуда паст бўлганлиги туфайли асосий тадқиқотлар B.tenella замбуруғи билан 
боғлиқ ҳолда амалга оширилди. Замбуруғ B.tenella ВД-85 штамми 
кунгабоқар ўсимлигининг майдаланган пояси таркибига аралаштирилиб 
ишчи термитларга қарши патогенли ем-хўрак сифатида синаб кўрилганда, 
унинг биологик самарадорлиги 98,6% натижа берди. 
Бугунги кунда ЎзР ФА Республика термитларга қарши курашиш 
маркази билан хамкорликда термитларга қарши чора-тадбирларини ишлаб 
чиқишда дастлаб улар хуш кўрадиган озиқа аниқланилиб, шу асосида 
биологик ва кимёвий кураш воситаларидан фойдаланган ҳолда патогенли, 
заҳарли ем-хўраклар тайёрланди. Патогенли ва заҳарли ем-хўракларнинг 
термитларга қарши биологик самарадорлиги лаборатория ва табиий 
шароитларда 
ўрганилди. 
Патогенли 
ва 
заҳарли 
ем-хўракларни 
Республикамизнинг термитлар тарқалган барча ҳудудларида турар. жойлар, 
тарихий ёдгорликлар ва бошқа иншоотларда кураш воситаси сифатида 
фойдаланиш мумкин. Бу эса термитларнинг бутунлай йўқолишини 
таъминлай олади.
Ўзекистон Республикаси Фанлар Академияси Республика термитларга 
қарши курашиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос 


135 
объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси 
билан Қорақалпоғистон Республикаси маданий меърос объектларининг 
термитлардан зарарланиш ҳолати ва уларга қарши курашиш ишлари олиб 
борилди
Қорақалпоғистон Республикаси маданий меърос объектларининг 
термитлардан зарарланиш ҳолати бўйича маълумотнома 
(жадвал 1). 
№ 
Туманлар номи 
Маданий мерос 
объектлари 
Хажми (га, м
2


Беруний тумани 
Ақшахан қалъа,
Ташқырман қалъа 
2 га 
1 га 

Элликқалъа 
тумани 
Тупроқ калъа, 
Қырққыз қалъа 
Аяз қалъа 1 
Аяз қалъа 2 
6 га 
3 га 
3 га 
1 га 

Тўрткўл тумани 
Жамбас қалъа 
Қумбасқан қалъа 
4 га 
4 га 

Кегейли тумани 
Ишан қалъа 
3 га 

Хўжайли тумани Миздахқан комплекси: 
Қирқ чупон Реджеп 
халифа 
Шамуннабий 
махбараси 
Қишқи-ёзги масжид
Гяур қалъа 
6,45 га 

Қораўзяк тумани 
Жампық қалъа 
Султан Уайздак Гаур 
қалъа 
3 га 
1 га 
Натижада Хўжайли тумани Миздахқан комплексида 88,5% ва Қораўзяк 
тумани Султан Уайздак зиёратгохида 86,5% кўрсаткичга эга бўлинди. 
Термитларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган бўлсада, уларнинг 
яширин ҳаёт тарзи, экологик ташқи муҳит омилларидан ҳимояланганлиги, 
термит уяларида табақаларининг функционал ихтисослашганлиги, уяларда 
улар сонининг ниҳоятда кўплиги, кураш чоралари ўтказилган тақдирда ҳам 
оз қолган миқдордаги термит тезликда ўз популяциясини қайта тиклаш 
қобилияти такомиллашган кураш чора-тадбирлари олиб борилиш 
кераклигини яққол кўрсатади. 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish