2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Олий таълимдан кейинги таълим:
• 
2021 йилда «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали етакчи хорижий ОТМ-
ларга магистратура ва докторантурага ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 ба-
робарга оширилади.
• 
2021 йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги док-
торантлар сони 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади (4,5 минг нафарга 
етади).
• 
Илмий унвонлар ва даражалар бериш ваколати олийгоҳларнинг илмий 
кенгашларига ўтказилади.
• 
Физика ва чет тиллари кейинги йилга илм-фаннинг устувор йўналишлари 
этиб белгиланди.
Мамлакатимизда замонавий дастурлаш технологияларини ўзлаштирган 
кадрларни тайёрлаш мақсадида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оши-
рилмоқда.
Мазкур лойиҳада асосий шарти рақамлаштириш иқтисодий тараққиётнинг 
мезони, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув, барча соҳаларни комплекс ри-
вожлантиришдир. Бугун дунёда рақамлашув, мобиллашув, сунъий интеллектни 
жорий эта оладиган кадрлар - дастурчиларга талаб юқори.
 
Рақамли иқтисоди-
ётни йўлга қўйиш ва унинг самарали фаолиятини таъминловчи бир миллион 
дастурчини тайёрлашга қаратилган лойиҳа доирасидаги машғулотлар айни кун-
да uzbekcoders.uz ўқув портали орқали олиб борилмоқда. Видеодарслар ўзбек 
тилидаги субтитрлар билан тақдим этилади. Истаган инсон рўйхатдан ўтиб, 
онлайн сабоқларда қатнашиши мумкин. Машғулотлар масофавий тарзда бепул 
олиб борилади.
Лойиҳани ишга туширишнинг биринчи босқичида аҳолига лойиҳани та-
нитиш ва рақамли кўникмаларни эгаллашга ёрдам берувчи дарсларни тарғиб 
қилиш мақсадида реклама кампанияси иш олиб борди. “Бир миллион дастурчи” 
лойиҳасининг дастлабки босқичида 62 мингдан зиёд ўқувчи қамраб олиниб, 
уларнинг 5 минг 400 нафарига малака сертификати берилди. Лойиҳа ZIYONET 
таълим портали, UZMOBILE мобиль алоқа оператори ва UZONLINE интер-
нет-провайдерларининг бепул хизматларига киритилди. Рақамли технология-
лар ўқув марказларида ушбу лойиҳа доирасида дастурлаш кўникмаларига ўқи-
тиш жорий этилмоқда.
Лойиҳа доирасида тўртта йўналишда дастурчилар тайёрланади. Булар 
Android (Google билан ҳамкорликда), Frontend ва Full-stack дастурлаш ҳамда 
маълумотларни таҳлил қилишади. Уларнинг ҳар бири бошланғич 120 соатлик, 


274
яъни 12 ҳафталик курсдан иборат. Дарсларни бошлаш учун махсус билим талаб 
этилмайди. Машғулотларда Udacity ахборот технологиялари ихтисосликларига 
йўналтирилган етакчи онлайн платформа ўқув материалларидан фойдаланила-
ди. Мазкур платформа ўқув дастурлари ва курслар мазмуни Google, Facebook, 
Amazon, Autodesk ва бошқа шу каби етакчи компаниялар билан биргаликда ишлаб 
чиқилган. Барча курслар ҳаққоний маълумотлар тўплами асосидаги ло йиҳалар би-
лан ишлаш орқали амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
Рақамли иқтисодиётда: “Ақлли” таълим камайиб бораётган ресурсларимиз-
ни аҳолини (оилани) ўсишига пропорционал сифатли кўпайтиришга ўргатиши 
керак.
Инноватор дастурчиликка ўргатишда ҳар ишни бошлашдан олдин: 
1. 
Камида 7 марта ўйлаш (7 ўлчашдан олдин).
2. 
Камида 7 та камчилик топиш ва уларни тузатиб инновациялар ёрдамида 
сифатини яхшилаш ва ресурсларни кўпайтириш. 
3. 
Камчилик топиб тузатиш – келажак меваси! 
4. Кўпчилик ишни ўйламасдан қилиб, кейин 7 марта афсусланади! 
БМТнинг маълумотлари: сайёрамиз аҳолисининг 33% зиёди (2,5млрд) энг 
асосий микроэлемент (Ca, J, Mg,..) ва витаминлар етишмаслигидан (яширинч 
очликдан) интеллекти пастлигидан азият чекмоқда(160 млн. бола). Ўқигани 
эсида қолмайди, бизнес қила олмайди, инновация ярата олмайди. Бунда ақл-за-
коватни ўсиш омиллари (инновация яратиш қобилияти , IQ, EQ) ва рақамли 
иқтисодиёт хизмат қилади: 
Инновацион илм-фан, ақлли соғломлаштирадиган таълим, ақлли тиббиёт 
(соғликни яхшилаш:фаол умрни узайтириш 7-10 йилга ва мия қобилиятини ри-
вожлантириш хар йил 10% га), ақлли физкультура (200та), ақлли оила, ақлли ма-
халла ва Дин обрўсидан фойдаланиш, ақлли бизнесда хомийлик самарадорлиги.
Самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш 
суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакат-
да камбағалликни қисқартириш борасида мақбул давлат сиёсатини амалга оши-
риш тизимини жорий этиш мақсадида:
ЎзР Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ЎзР Иқтисодий тараққиёт ва кам-
бағалликни қисқартириш вазирлиги қайта ташкил этилиб, унинг қуйидаги асо-
сий вазифалари белгиланди:
-ЎзР Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва 
спорт вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда инсон (ақлий) 
капиталини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оши-
риш;

Оила, маҳалла, таълим-тарбия ва ақлли Динни обрўсидан фойдаланиб 
камбағалликни қисқартириш:
1. боқимандалик(камбағалчили к- мияни самарали ишлатмаслик) йўқотиш;


275
2. ота-боболардан қолган ақлиий меъросни сифатли;
3. инновация ва теҳникага муҳаббат ўйғотиш;
4. рақамли технологиялар орқали эҳтиёжларни сифатли қондириш ва тур-
муш даражасини кўтариш;
5. тежамкорлик ва экологияни яхшилаш;
6. оиласини ақлий меҳнат билан боқиш;
7. 7 ўйлаб, 7 камчилик топиб, тузатиб сифатни яхшилаш ва ресурсларни 
кўпайтириш;
8. ақл-заковатни ўстириш ва фаол умрни узайтириш;
9. ўз оиласидан ташқари бошқаларни ҳам беғараз боқишга (илм-фан, таъ-
лим, соғликни сақлаш, бизнесга хомийлик) 
10. Юксак маънавиятини ривожлантириш.
Рақамли иқтисодиётда Мия капитали роли қуйидагиларда намоён бўлади: 
 
«Билимлар иктисодиёти» бу ақлий таълим, AКТ, нано ва биотехнологи-
ялар, ақлли тиббиёт ва ақлли оила;
 
Машиналар ва жихозлар, иншоотлар ва бинолар – буларнинг барчаси 
инсоннинг аклий мехнатисиз жонсиздир.
Дунёда Рақамли (билимлар) иқтисодиёти пирамидаси (АҚШ ва ЕИ моде-
ли) қуйидагича:
 
Табиий ресурслар капитали
 
Моддий ресурслар капитали (бино, инфраструктура)
 
Ишлаб чиқариш воситалари (технологиялар)
 
Ахборот капитали (BIG DATA)
 
Рақамли иқтисодиёт технологиялари
 
Инсон -Интеллектуал (ақл-заковат) капитали 
АКШ, Европа Иттифоки, Япония, Хитой ва хаттоки Индонезия миядан са-
марали фойдаланишдан юкори даромад оладилар (дастур муҳандислари).
Клаус Шваб Давос, 4 саноат революцияси) «4 К тизимини таклиф этган.
• 
Критик (танкидий) фикрлаш (Critical Thinking);
• 
Креативлик-ижодкорлик (Creativity);
• 
Коммуникатив кўникма (Communication);
• 
Кооперативлик (ҳамкорлик) (Coordinating With Others).
Рақамли иқтисодиёт дастурини ишлаб чиқишда рақамли таълимни амалга 
оширишга урғу бериш мазкур дастур амалга оширилаётган кўпгина ривожлан-
ган давлатлар тажрибасида кузатилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясида ҳам 
шу жиҳат алоҳида эътибордадир. Айниқса умумтаълим мактабларида таълимни 
рақамли технологиялар билан уйғунлаштириш келажакда ўз самарасини бери-
шини, албатта, ҳисобга олиш тақозо қилинади.
Мутахассислар таъкидлаётганидек, нафақат информатика, балки умумтаъ-
лим мактаблари ўқув режасидаги барча фанларни ўқитишда рақамли техноло-
гияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш узоқни кўзлаб амалга оширилаётган 


276
режаларнинг рўёбга чиқиш суръатини оширади. Бироқ маърифатнинг, тараққи-
ётнинг мухолифлари бўлгани, ҳар қандай янгиликни жорий қилишда қаршили-
клар, зиддиятларга дуч келингани каби рақамли технологияларни таълимга олиб 
киришда ҳам бир-бирини истисно қилаётган ҳолатлар кўзга ташланади. Жумла-
дан, рақамли таълимни жорий қилишда бу яққол намоён бўлмоқда:
1. 
Рақамли технологияларни таълимнинг қуйи бўғинларидан бошлаб тат-
биқ қилишга таълим муассасалари, хусусан, мактабларнинг моддий таъминоти 
жавоб бера олмаслиги.
2. 
Фан ўқитувчиларининг рақамли технологияларни таълим жараёнига 
олиб киришдан кўра анъанавийликни қулай ва осон деб ҳисоблаши.
3. 
Умумтаълим фанларидан электрон адабиётларнинг етарли эмаслиги.
4. 
Компьютер ва турли гажетларнинг инсон саломатлиги, руҳиятига сал-
бий таъсири, ўқувчиларнинг медиамаданияти, “телеавлод” тушунчаси кабилар.
Бугун мультимедиа воситалари билан мактабларни тўлиқ жиҳозлашни тўла 
якунлаш имконсиз чунки, компьютер технологиялари ва рақамли технология-
лар кун сайин янгиланмоқда, такомиллашмоқда. Шунинг учун аксарият мамла-
катларда қўлланилаётганлиги каби ўқувчиларнинг гажетларидан фойдаланиш 
тажрибасини қўллаш мумкин. Жумладан, ўқувчиларнинг қўл телефонларидан 
фойдаланиш таълим муассасаси ҳудудида, айниқса, дарс жараёнида ўқувчилар-
нинг мобиль телефонлари ва турли гажетлардан мақсадли фойдаланишига эри-
шиш бўйича ишларни жонлантириш ва кўникмаларни шакллантириш зарур.
Бир пайтлар хорижий тилларни магнитофон ва кассеталар воситасида ау-
диоматериалларни тинглаш орқали ўрганиш урф бўлиб, компьютер технология-
лари имкониятларининг кенгайиши сабабли уларнинг сиқиб чиқарилганлигини 
ҳисобга олсак, смартфонлар ва планшетларнинг шахсий компьютерлар ўрнини 
эгаллаб олаётганлигини назарда тутсак, таълим контентларини мобиль илова-
лар тарзида тайёрлаш масаласи кун тартибига чиқаётганлигини сезиш қийин 
эмас. Бинобарин, аксарият ҳолларда анъанавий методиканинг ўзи ноўрин фой-
даланилганлиги, бу ҳолат эса деярли “занглаган” ўқитиш методикасини пайдо 
қилганлигини ҳам тан олиш керак.
Аввало, “занглаган” методикани “ярқиратиш, жилолантириш”, унинг афзал-
ликларини қайта намоён қилиш, иккинчидан, педагогик ва рақамли технологи-
яларга мурожаат қилиш, сўнгра анъанавий таълимнинг афзалликлари ва элек-
трон таълимни биргаликда фойдаланиш ҳамда аралаш таълимни (смешанное 
обучение, Blended learning) жорий қилишни жадаллаштириш зарурлигини ҳар 
бир ўқитувчи, ҳар бир раҳбар чуқур англаши зарур.
Рақамли Ўзбекистонни бунёд қилиш учун ҳар бир фан ўқитувчиси ўзининг 
бу ишга дахлдор эканлигини англаб етиши тақозо қилинмоқда. Ўзимиз ҳам, шо-
гирдларимиз ҳам, ўқувчиларимиз ҳам рақамли технологиялар инқилоби даврида 
уйғонишимиз керак.
Узлуксиз таълим тизими таълимнинг сифат даражасини юқори кўтаришдек 


277
машаққатли даврни бошидан кечирмоқда. Буни амалга оширишда анъанавий 
таълим ва рақамли технологияларни аралаш қўллаш ўз ҳаётини буйруқ ва кўр-
сатмалар асосида эмас, балки ўз тафаккури ва юрак амрига кўра қура оладиган 
ёшларга таълим-тарбия бериш воситасига айланиши муқаррар. Демак, рақамли 
таълим технологиялари билан рақамли иқтисодиёт пойдеворини бунёд қилиш-
га биз – педагоглар масъулмиз.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish