Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. // Халқ сўзи. 2020 йил 30 декабрь.
2. Фазилов Ф.М. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида Ўзбекистон озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш. Номзодлик диссертацияси автореферати, 2008.
3. Фармонов Т.Ҳ. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. //Янги аср
авлоди. – Т., 2004. - 143б.
263
ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
АҲАМИЯТИ ВА УСТУВОР ЖИҲАТЛАРИ
Ғ.Ғ.Ибрагимов,
ТДИУ таянч докторанти
Аннотация:
Ушбу мақолада озиқ-овқат саноати корхоналари фаолияти иқти-
содий самарадорлигини ошириш бир қатор ижтимоий, иқтисодий, тармоқ, техник ва
меҳнат хусусиятлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечиш масалалари кўриб чиқил-
ган. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида тармоқ йўқотишларни
камайтириш йўли орқали озиқ-овқат хавфсизлиги вазифалари бажарилишини ва кей-
инчалик унинг самарали фаолият юритишини таъминлаши асосланган.
Таянч иборалар:
замонавий истеъмолчи, озиқ-овқат саноати
,
озиқ-овқат маҳсу-
лотлари, меҳнат салоҳияти
.
Аннотация:
В статье рассматривается ряд социальных, экономических, отрас-
левых, технических и трудовых вопросов, связанных с повышением экономической эф-
фективности предприятий пищевой промышленности.
Abstract:
This article discusses a number of social, economic, sectoral, technical and labor
issues related to improving the cost-effectiveness of food industry enterprises.
Инсон ҳаётининг ривожланиши, унинг саломатлиги, унумли меҳнат қилиш
қобилияти аввало, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларига, унинг
тўйимлилиги ва турли хил минералларга бой эканига чамбарчас боғлиқ. Ушбу
боғлиқлик мамлакатда доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти
масаласининг бирламчи аҳамиятини назарда тутган ҳолда халқнинг кундан-кун-
га ошиб бораётган эҳтиёжларини мунтазам қондириб боришни тақозо қила-
ди. Жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида давлат иқтисодий тараққиёт
шарт-шароитларидан келиб чиқиб ўзининг озиқ-овқат сиёсатини олиб боради.
Мyтaхaccиcлaрнинг тaъкидлaшичa, инcон caломaтлиги вa yмрининг yзоқли-
ги 70 фоизи yнинг овқaтлaниш вa ҳaёт тaрзигa, 20 % и тиббий хизмaт ҳолaтигa вa
10 % и yнинг ҳaётий тyғмa кўрcaткичлaригa боғлиқ. Таъкидлангaн мaълyмотлaр
инcон yмрини yзaйтиришдa вa caломaтлиги ҳолaтини яхшилашда озиқ-овқaт
маҳсулотлари вa yни ишлaб чиқaрyвчи caноaтнинг aҳaмияти юқори эканлиги
ҳaқидa aниқ тacaввyр бeрaди.
Хорижлик олимлaрининг бaшорaтига кўра озиқ-овқaт маҳсулотлари етиш-
мacлиги мyaммоcи яқин кeлaжaкдa дyнёдa биринчи нaвбaтдaги долзaрб мacaлa-
гa aйлaниши мумкин. Бирлашган миллатлар ташкилотининг прогнозида таъкид-
ланишича, очликдан ташқари, тўхтовсиз ўсиб бораётган одамлар сони истеъмол
қилаётган озиқ-овқат миқдори ва сифатини пасайтиришига олиб келмоқда. 2
миллиард киши ёки дунё аҳолисининг 25,9 фоизи очликни бошдан кечирдилар
264
ёки 2019 йилда тўйимли ва етарлича озиқ-овқат олиш имконига эга бўлмаганлар.
Агар биз зудлик ва жасорат билан ҳаракат қилмасак, бу вазият ёмонлашиши мум-
кин ва бy эca иcтиқболдa озиқ – овқaт тaнқиcлигининг кyчaйишигa олиб кeлaди.
75
Aҳолини озиқ-овқaт билaн тaъминлaнгaнлигининг энг yмyмлaшгaн кўрcaт-
кичи, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти (ФAО) тaвcияcи бўйичa ҳaр
бир киши cyткaлик овқaтлaниш рaционининг кaлория миқдори ҳиcоблaнaди.
Ҳозирги дaврдa озиқ-овқaт мaҳcyлотлaрини ўртaчa cyткaлик иcтeъмол қилиш
Eвропa Иттифоқи мaмлaкaтлaридa 3390, AҚШдa – 3650, Лотин Aмeрикacидa
– 2790, ривожлaнaётгaн Оcиёдa – 2650 ккaлни тaшкил этaди. Cyткaли овқaтлa-
ниш рaциони Ўзбeкиcтондa ўртaчa 2700 – 2800 ккaл. Cyткaли овқaтлaниш кaло-
риялилиги дaрaжacини ошириш, биринчи нaвбатдa, мaмлaкaт иқтиcодиётини
ривожлaнтириш вa хaлқ фaровонлигини юкcaлтириш билaн боғлиқ.
76
Жаҳондаги тараққий этган мамлакатлар тажрибасидан шуни кўриш мум-
кинки, озиқ-овқат саноатини қишлоқ хўжалигисиз ривожлантириб бўлмайди.
Бу икки тармоқ ўртасидаги алоқа вертикал интеграция ёки агросаноат инте-
грацияси жараёни бўлиб, борган сари чуқурлашиб бораверади. Гўшт, сут, сабза-
вот ва бошқа маҳсулотлар истеъмолчи дастурхонига тушишдан олдин саноатда
ишловдан ўтади. Бу объектив жараён.
Озиқ-овқат саноати миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари билан бир-
га ривожланади. Яъни, барча тармоқлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.
Озиқ-овқат саноати ривожланиш даражасининг ошиши қишлоқ хўжалиги ри-
вожланиши учун имконият яратади, бошқа томондан қишлоқ хўжалиги маҳсу-
лотларининг кўпайиши бошқа тармоқлар сингари озиқ-овқат саноати учун ҳам
қулай имкониятларни яратади ва аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб
чиқаришнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Озиқ-овқат саноатининг аҳамияти кўпгина давлатларда унинг янги иш
ўринлари яратилиши ва қўшимча даромад манбалари пайдо бўлиши бўйича
катта салоҳиятга эгалиги билан баҳоланади. Ўтиш даври иқтисодиётида бўлган
кўпгина давлатларда иқтисодий фаол аҳолининг 60 фоизи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналарда фаолият юритади. Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар ишлаб чиқариш
ўсишини самарали таъминловчиси саналади, бундай корхоналар арзон ишчи
кучидан (махсус квалификацияга эга бўлмаган) фойдаланиш имкониятига эга
бўлади ҳамда бундай ишлаб чиқаришга катта миқдордаги молиявий ресурслар-
ни жалб қилиш талаб этилмайди.
Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолияти иқтисодий самарадорлигини
ошириш бир қатор ижтимоий, иқтисодий, тармоқ, техник ва меҳнат хусуси-
ятлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечишда муҳим аҳамият касб этади.
75
FAO, IFAD, UNICEF, WFP and WHO. 2020. The State of Food Security and Nutrition in the World 2020. Trans-
forming food systems for affordable healthy diets. Rome, FAO. https://doi.org/10.4060/ca9692en
76
Туробжонов С.М ва бошқалар. “Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати: қисқача тарихи; ривожла-
ниш истиқболлари; муаммолари” – Т.: “Фан ва технология”, 2014, 410б.
265
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида тармоқ йўқотишларни
камайтириш йўли орқали озиқ-овқат хавфсизлиги вазифалари бажарилишини
ва кейинчалик унинг самарали фаолият юритишини таъминлаши мумкин.
Озиқ-овқат саноати тармоғи таркибида гўшт-сут, ёғ-мой, балиқ маҳсулотла-
ри, ун-ёрма, нон, макарон, мева-сабзавот консервалари, қандолат, чой қадоқлаш,
узум ва шампан виноси, спирт, ароқ, тамаки, пиво, чанқовбосар ичимликлар, со-
вун ишлаб чиқарувчи ва бошқа саноат корхоналари бор. Мазкур корхоналарда
ўнлаб тур хом ашёлар қайта ишланади ва тайёр маҳсулот ҳолига келтирилади.
Озиқ-овқат саноати корхоналари таркибида ёғ-мой комбинатлари, ёғ-экстрак-
ция заводлари, ҳар бир вилоят ҳудудида донни қайта ишлаш корхоналари, нон
заводлари, консерва заводлари, макарон ишлаб чиқариш корхоналари, қанда-
лотчилик фабрикаси, сут комбинатлари, гўшт комбинатлари, ичимликлар ишлаб
чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Озиқ-овқат саноати корхоналари
бир томондан инсонларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига ҳамда истеъмол буюм-
ларига бўлган шахсий эҳтиёжларини қондирса, иккинчи томондан саноат тар-
моқларининг ва чорвачиликнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |