262
хўжаликларидан сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдорига мута-
носиб равишда олинган фойданинг 10 %ини фермерларга қайтариш механизми-
ни жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, фермер хўжаликларининг
моддий манфаатдорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Чунки ҳозирги
кунда республикамиз, шу жумладан, Тошкент вилоятида аксарият винобоп узум
етиштирувчи фермер хўжаликлари нархларнинг жуда пастлиги ва виночилик
заводлари ҳамон монопол имкониятларидан “самарали” фойдаланаётганлиги
туфайли винобоп узум майдонларини қисқартиришга мажбур бўлмоқда.
Фермер хўжаликларида моддий рағбатлантириш тизимини такомиллашти-
риш аграр меҳнатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишни талаб қилади.
Бу моддий рағбатлантириш амалиётида энг қийин ва оғир муаммолардан ҳисоб-
ланади.
Тадқиқот натижалари кўрсатганидек, меҳнатга ҳақ тўлаш амалиётидаги энг
катта муаммо – иш ҳақининг меҳнат натижалари билан боғлиқлигининг сустли-
гидир. Меҳнатга ҳақ тўлашдаги бу муаммонинг келиб чиқиш сабаби фермер хў-
жалиги фаолияти натижалари жамоа меҳнатининг натижалари сифатида шакл-
ланиши, иш ҳақини эса индивидуал бўлиши ҳисобланади. Бу қарама-қаршилик-
ни бартараф этиш учун қўйидаги йўллардан бирини танлаш керак: ёки меҳнат
натижаларини индивидуаллаштириш лозим ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини
жамоалаштириш керак.
Биринчи йўлни қўллаш яхши самара бермайди, чунки натижаларни улар-
нинг жамоавий характеридан ажратиш анча мушкул. Хорижий мамлакатлар
тажрибаси шуни кўрсатдики, жамоа манфаатларини кўплаб хусусий манфаат-
ларга ажратишга уринган корхоналар барқарорликни йўқотдилар ва жамоавий
рағбатлантиришнинг у ёки бу шаклини тиклашга мажбур бўлдилар. Шу сабабли
бугунги кунда корхона ва хўжалик бошқарувчилари ўртасида келажакда меҳнат-
ни рағбатлантиришнинг жамоа тизимларини ривожлантириш лозим деган
фикр қарор топмоқда.
Етакчи мутахассисларнинг фикрига кўра, иш ҳақининг меҳнат натижалари
билан боғлиқлигини кучайтириш учун даромадларни тақсимлашга асосланган
меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш мос келади. Даромадларни тақсим-
лаш тизими мукофот тўловларини унумдорлик, сифат, материалларни тежаш
каби кўрсаткичлардан боғлиқлигини назарда тутади. Натижада, ходим ўз меҳна-
тининг натижаси билан олинган ялпи даромад миқдори ўртасидаги чамбарчас
боғлиқликни ҳис қила олади.
Бу тизим ишчиларни жалб қилиш ва кадрлар қўнимсизлигини камайтириш-
га ижобий таъсир кўрсатади ва меҳнат унумдорлигини ҳамда сифатининг оши-
шини таъминлайди, харажатларнинг камайишини рағбатлантиришга хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: