нинг техник жиҳатдан тайёрланиши (нусхаларнинг кўпайтирили-
ши, чоп этилиши, монтаж қилиниши, лента га ёзилиш и, суратга
олиниши ва ҳоказоларни) тушуниш зарур.
Тарқатиш деганда, порнографик нарсаларнинг ҳеч бўлмаганда
бир шахсга етказиб берилишини, жўнатилишини тушуниш керак.
122
Намойиш кдлиш деганда, порширафия билан ҳеч бўлмаганда бир
шахснинг ҳар қандай усуллар (масалан: видеофильм, кинофильм,
фотосуратлар, слайдларни кўрсатиш, порнографик асарларни ўқиш
ва ҳоказо йўллар) билан таништирилишини тушуниш лозим.
Намойиш қилиш ёки тарқатиш мақсадида порнографик нарсалар
тайёрланган пайгдан эътиборан ёхуд порнографик нарсалар йигирма
бир ёшга тўлмаган шахслар ўртасида намойиш қипинган ёки таркэл-
ган пайгдан эътиборан жиноят тугалланган, деб эътироф этилади.
Агарда порнографик нарсалар йигирма бир ёшга тўлган шахс
лар ўртасида намойиш этилган ёки тарқатилган бўлса, бунда жи
ноят таркиби бўлмайди.
Айбдор порнографик нарсаларни намойиш этиш ёки тарқатиш
мақсадини кўзлаб тайёрлаган тақцирдагина жиноий жавобгарлик
ка тортилади.
Порнографик нарсалар намойиш этиш ёки тарқатиш мақсади-
сиз сақланган бўлса, шахс жазога тортилмайди.
Субъектив томонидан жиноят қэсддан содир этилади. Унинг со
дир этилиш мотиви ҳар хил (гараз, безорилик ва ҳоказо) бўлиши
мумкин, аммо улар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Ушбу жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай
ақлирасо шахс бўлиши мумкин.
1 0 -§ . Ф оҳиш ахона сақлаш ёки қўшмачилик қнлиш
(Ў зР Ж К 1 3 1 -м оддаси )
Мазкур модда икки қисмдан иборат бўлиб, жиноятнинг объек
ти жамоат одоб-ахлоқи, фуҳароларнинг соғлиғи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |