Турсунбой тиниқ туйғуларнинг тулпорини тутиб, тахайюл
тахтида турганди, Тепакал «Тулпор»ни тизгинлаб, «тахт» тасаввурини
топтади
(43). Ушбу гап метафорик мазмунли гап ўзининг ташқи тузилишидан
англашилган мазмундан (тулпор тутиб, тахайюл тахтида турмоқ, тулпорни
тизгинламоқ, тахт тасаввурини топтамоқ) тамомила фарқланувчи бошқа
маънодаги пропозицияни ифодаламоқда.
Турсуной Тошбулоқда турган
тўполондан таҳликага тушмай, таҳлил-у тахминларини теран тафаккур
тарозисида тортди
(168). Жумладаги метафорик мазмунли гап орқали
«уйлади» мазмунига тенг пропозиция ифодалаш орқали ёзувчи образлиликни
таъминлашга эришган.
Шуниси эътиборга моликки, кўп ҳолларда ижодкорларимиз бадиий матн
семантикасининг шакллантириш жараёнида, тилимиздаги тайёр, шаблон
метафорик мазмунли гаплардан фойдаланишса, Т.Тўрабоев романдаги ҳар бир
сўз, бирикма ва гап шаклидаги метафораларни ўз когнитив тафаккури маҳсули
сифатида индивидуал тарзда яратади. Масалан:
тун туморини тақибди…
(189)
метафорик мазмунли гапидан англашилган кўчма маъно, яъни ёзувчи тунда ой
чиқишини туннинг тумор тақишига ўхшатиш орқали ўзига хос имплицит маъно
ифодалайди. Романдаги
– Тавкархонани тилла тартибга туширган, тўғрими?
(115) гап-метафораси орқали «тозалади» мазмуни ифодаланаётган бўлса,
Тўсқовул тоға тоғининг турли томонларига тарқалган табиблар
табобатнинг тўрига тушганлар
(21) жумласидаги гап-метафора орқали
«берилган» ички мазмунига ишора қилмоқда.
Романда муайян гапнинг предикатини ифодаловчи бўлаклар билан
ифодаланган метафорик мазмундаги гаплар учрайди:
Тўймас тириклик тўрваси
тўлганини, тонги тугаб туни турганини тушунибди
(38);
Тиллақиз – Тилла
тоғанинг тақдир тужжорларига тўнатган тилласи
…(28). Тавкарбозларнинг
тутқазган тангаси
Тоживойга тузоқ, тузоғаммас тушовидики, Тоживой
тоабадлик тутқунликка, тубсиз-туйнуксиз турмага тушганди…
(48).
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
129
Шунингдек, романда тўлиғича гап кўринишида метафорик мазмун ҳосил
қилувчи жумлалар ҳам учрайди:
Тахайюл тахтида «т» товушининг тенгсиз
тилсимларини топдирдинг. Тўқирманлик тақдиримни «т» товушли тиллар-ла
тазйинладинг. «Т» товушли тиллар тўпланишиб, таманойинг-ла «Теорема»га
тўнди.
(9);
Тавкарбозларнинг таоми тансиқ, тотимли, тўйимлигиди-ю
тозамасиди. Таом тозайди-ю таомга тўланган танга тозамасиди. Тангаям
тозайди-ю таомга тўланаётган тангаларнинг тўралари тозамасиди
(52).
Метафорик мазмунли гаплар муайян вазият белгилари асосида иккинчи
вазият белгилари ҳақидаги ҳукмга ишора қилади. Масалан:
Тоживойнинг тўрт
томон теграсига ташвиш тушди. Ташвиш Тоживойдан тонгни тўсиб, тунни
туширди
(182). Ушбу гап орқали ёзувчи икки қатламли семантик мазмунга
ишора қилаётганини кўришимиз мумкин. Яъни, ажратилган гапдан
«Тоживойнинг хурсандчилиги тугаб, қайғули онлари бошлангани» шаклидаги
ички метафорик мазмун ифодаланмоқда.
«Теорема» романида муайян ассоциатив тафаккурга асосланган матн-
метафоралар ҳам учрайди. Ушбу матнларда матннинг ички семантикаси орқали
бошқа бир мазмунга ишора қилиниб, метафорик тагмаъно юзага келтирилади.
Ўзбек тилидаги матнларнинг прагматик хусусиятларини тадқиқ этган тилшунос
олим М.Ҳакимов метафорик тагмаънони қуйидагича таърифлайди:
«Тагмаънонинг бундай кўринишларида сўзловчи тингловчини маълум бир
предметларга ўхшатиш асосидаги пропозицияни бериш билан ўзи назарда
тутган ахборот кўринишига ишора қилади. Натижада матн таркибида
метафорик тагмаъно юзага келади. ...метафорик тагмаънонинг матндаги
ифодаси сўзловчининг ички мақсади билан узвий боғлиқ бўлиб, фикрнинг
таъсир этиш даражасини кучайтиради». [4. 196-197]
Матн-метафораларда ифодаланган мазмун глобал характерга эга бўлиб,
ўзаро алоқадорликда бўлган воқеа-ҳодисаларнинг иккиламчи номинацияси
сифатида амал қилади. Матн-метафораларга хос бўлган характерли хусусият
шундаки, унда матн субъектининг метафорик маънода қабул қилиниши матндан
англашилган макропропозициянинг ҳам ўқувчи онгида метафорик характер
касб этишига олиб келади. [3] Матн-метафорага «Теорема» романидан
мисоллар келтирамиз:
Тасмиййа... туман-туман таъзиму таҳсинларим –
танҳо, Тангри таолога. Тупроғингдим. Тупроғингдан танамни тузилишини
тархлаб, тақдиримга туғилишни таълифладинг. Туғилдим. Тирик танман.
Тирик танлаганингга таъзим.
Туғилдиму туққанга талпинтирдинг. Талпинардиму талпинаётганимни
танимасдим. Танитдинг.
Туққанни танитганингга таъзим.
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
130
Таниганим тўшига тортганча товушланарди, товуши тан-танамни тўр-
тўригача тобон таратарди. Товушнинг тобонидан тетикланардим.
Тетикланардиму тетикланаётганимни тушунтиролмасдим. Таппа товушлан-
тирдинг
(5). Ушбу микроматн «туққанга – Онага таъзим» концептуал
метафорик кўчимни ифодалаб келмоқда.
Матн-метафорада муайян сўз метафорик образ яратиш учун кўчма маънога
қараб семаник ривожлантирилади. Кўчма маънога томон «ҳаракатланаётган»
сўз матн қисмларини боғловчи восита сифатида жумладан жумлага тадрижий
«ўсиб боради». Романдан олинган ушбу парчага эътибор қаратамиз:
Тўқливой Тоживойга таянмоқчийди. Таянолмади.
Тўқливой Тоживойга таянаоларди. Таяноларди-ю Тоживой таянтирмади.
Тоживой таянтирмаса Тўқливой таянармиди?
Таянмайди!
Тўқливой тирсагига таянди.
Тирсагига
…(97).
Ушбу матнда
таянмоқ
сўзи матн когерентлигини таъминловчи лексик
такрор вазифасини бажармоқда. Бу сўз 8 ўринда, яъни 6 жумлада метафорик
кўчма маънода ишлатилган бўлса, фақат охирги
Тўқливой тирсагига таянди
жумласида ўз маъносига қўлланилган.
Шунингдек, романда жонлантириш асосида, яъни жонсиз предметга
инсонга хос хатти-ҳаракатларни кўчириш орқали метафорик кўчма маъно ҳосил
қилинган матнлар ҳам мавжуд. Бу ҳам ёзувчининг бадиий тафаккури маҳсули
сифатида асар қийматини оширишга хизмат қилган. Романдан мисоллар
келтирамиз:
...Тун тумор тақибди.
Тун тумори Тоживойни тобора ташқарига
тортарди. Тоживой туришга, туриб ташқарига ташқарилашга, тун
туморини туйиб-туйиб томошалашга тан-тандан тиришмасин туролмади.
Туролмагани тонгдан то тунгача тентираб тансоқчини тополмай толиққани-
дан. Толиқиш тинкасизлантирганидан
(189). Ушбу микроматнда «ТУН БУ –
ОДАМ» когнитив метафораси асосида яратилганини кўришимиз мумкин. Ёки:
Тошсой тўп тутганининг тантанасигами, Тўразодага тутқазмаслик
тадоригигами тўпни тезроқ тумалатарди. Турсунча Тошсойнинг тезлигини
тесатмай тезроқ тўпни тутишчун тўп томон тинимсиз ташланарди...
(122)
микроматнида «ДАРЁ БУ – ОДАМ» когнитив метафорасида ёзувчи инсонга хос
хусусиятларни, ҳаракат ва ҳолатларни уларга нисбатан қўллаб, метафорик
маъно ҳосил қилган.
Кўрмоқдамизки, романдаги индивидуал-муаллифий матний метафоралар
асар бадииятини оширишда, ёзувчининг прагматик мақсадини рўёбга
чиқаришда, матн референциясини шакллантиришда, ёзувчининг шахсий
маҳоратини очиб беришда муҳим аҳамият касб этади.
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
131
Do'stlaringiz bilan baham: |